ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ (OAK), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамаси қузуридаги Олий аттестация комиссияси — Ўзбекистонда илмий ва илмий-педагог ходимларга фан, техника, халқ таълими ва маданиятнинг барча йўналиши бўйича илмий даража ва унвон берувчи давлат органи. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ташкил қилиш тўғрисида»ги фармони (1992 й. 31 март) ҳамда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари» қақидаги қарори (1992 й. 9 сент.) билан ташкил этилган.

OAK нинг асосий вазифаси олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга раҳбарлик қилиш ҳамда илмий даража ва унвонларга қўйиладиган талабларнинг ягоналиги ва бажарилишини таъминлаш, ихтисослашган кенгашлар иши ва диссертация ишлари сифатини, уларнинг илмий ҳамда амалий қийматини назорат қилиб боришдан ибо-рат. OAK вазирлик ва идораларнинг, Ўзбекистон Республикаси ФА нинг такдимномаларига биноан, етакчи олий ўқув юртлари ва и. ч. муассасаларида фан доктори ва фан номзоди илмий даражаларини олиш учун диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган кенгашлар тузади, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда илмий-техника ва ижтимоий тараққиёт талабларини ҳисобга олган ҳолда, режалаштирилаётган д-рлик ва номзодлик диссертацияларининг мавзуларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштиради ҳамда мониторингини олиб боради, тегишли ихтисослашган кенгашнинг тақдимномаси асосида фан дри, фан номзоди илмий даражаларини, профессор, доцент илмий унвонларини беради, бошқа давлатларнинг илмий даражалари ҳақидаги дипломларни ўрнатилган тартибда республика дипломларига тенглаштириш (нострификациялаш)ни амалга оширади, фан дри, фан номзоди дипломлари ҳамда проф., доцент аттестатларини расмийлаштиради, ёкланган диссертация ишларини таҳлил қила-ди ҳамда натижалари диссертация ишларида баён этилиб, бажарилган и. т. ҳақида, уларни амалиётга жорий қилиш имконияти тўғрисидаги тегишли тавсиялар билан биргаликда вазирлик, идораларга ахборотлар юборишни таъминлайди.

OAK га олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказишни ташкил қилиш юзасидан корхона, ташкилот, муассасалар томонидан, уларнинг идоравий бўйсунишидан қатъи назар, бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва йўриқномалар чиқариш, шунингдек, уларнинг иж-росини назорат қилиш, илмий, илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича ихтисослашган кенгаш ва илмий кенгашлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш, OAK илмий кенгаши ва Раёсати мажлисларида иш тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштириш мақсадида ихтисослашган кенгашлар раисларининг ҳисоботларини эшитиш, ихтисослашган кенгашларда ишлар сифатсиз олиб борилган ёки диссертация ёклаш юзасидан белгиланган тартиб қўпол равишда бузилган ҳолларда уларни тугатишгача бўлган чораларни кўриш, ихтисослашган кенгашлар фаолиятини текшириб туриш, айрим диссертацияларни назорат экспертизасидан ўтка-зиш учун зарур ҳолларда оппонент ва такризчилар тайинлаш, олий ўқув юртлари, Ўзбекистон ФА, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш, номзодлик имтиҳонларини ташкил этиш ва уларнинг савияси устидан на-зоратни амалга ошириш, илмий даража ва унвонлар берувчи кенгашлар ишлаб турган ташкилот, муассасалардан белгиланган тартибда ҳар йилги ҳ. исоботларни ҳамда республикада илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, уларни аттестациядан ўтказиш тизимии такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва чоратадбирлар кўриш учун вазирлик қамда идоралардан зарур ахборотлар олиб туриш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси тизимини такомиллаштириш, диссертацияларнинг илмий савияси ва амалий қийматини ошириш б-н боғлиқ муаммоларни хал қилиш учун белгиланган тартибда идо-ралараро кенгашлар чақириш, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш масалалари бўйича халқ-аро ташкилот, кенгаш, конференциялар ишида қатнашиш, бошқа мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан тажриба алмашишни амалга ошириш, белгиланган тартибда илмий ва илмий-педагог кадрларни илмий даража ва илмий унвонлардан маҳрум қилиш ёки тиклаш ҳуқуқи берилган. OAK МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб замонавий информацион технологиялар асосида диссертацияларнинг электрон экспертизасини ўтказиш, шунингдек, диссертацияларни холисона, мустакил, объектив экспертизасини ўтказиш мақсадида уларни тақризчиларга компьютер дастури opqали тақсимлаш ҳамда чет эл мутахассис олимларини электрон почта оркали экспертиза ишларига жалб қилишни ташкил этди.

OAK раиси, унинг ўринбосари, бош илмий котиб ва OAK илмий кенгаши бошқа аъзоларидан иборат Раёсат ОАКнинг ижроий раҳбар органи хисобла-нади. Раёсат аъзолари сони ва таркибини ЎзР Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди. OAK Илмий кенгаши илмий ижтимоий орган бўлиб, у олий ўқув юртлари, и. т. муассаса ва ташкилотлари, вазирлик, идора, Ўзбекистон ФАнинг таклифлари асосида фаннинг асо-сий йўналишлари бўйича етакчи олим ва мутахассислардан тузилади. Илмий кенгаш аъзолари сони ва таркиби ҳам ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдикданади ва вақти-вақти б-н ян-гиланиб турилади.

OAK таркибида Физикамат., техника фанлари ва Ер ҳақидаги фанлар, Биол., қ. х., кимё ва тиббиёт фанлари, Гуманитар ва ижтимоий фанлар бўлинмалари, Меъёрий-ахборот бўлими бор. Такдим этилган диссертацияларни илмий экспертизадан ўтказиш, илмий унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиш учун OAK ҳузурида фан тармоқлари бўйича халқ хўжалиги ва маданиятнинг етакчи мутахассис олимларидан иборат 14 эксперт кенгаш мавжуд. Уларнинг таркиби олий ўқув юртлари, и. т. ин-т ва муассасалари, ЎзР ФА, ман-фаатдор вазирлик ва идораларнинг тавсиялари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади ва кейинчалик кенгашнинг камида 1/3 қисмини янгилаш шарти билан OAK Раёсати томонидан 3 й. муддатга тасдиқланади.

OAK га ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланадиган раис бошчилик қилади. У OAK Илмий кенгаши, Раёсати ва хдйъати ишига раҳ-барлик қилади ҳамда OAK га юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. OAK «Олий Аттестация Комиссияси бюллетени» жур. ни нашр этади.

Муҳсин Муҳиддинов.


Кирилл алифбосида мақола: ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты