ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ

ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ — 1) Юнонистонда умумюнон байрами ва мусобақалари (2 ғилдиракли аравада тез юриш, бешкураш, муштлашиш мусобақалари, санъат конкурси). Мил. ав. 776 й. дан бошлаб милодий 394 й. гача ҳар 4 йилда Олимпия ш. да худо Зевс шарафига ўтказилган. Ана шу 4 йиллик давр Олимпиада деб аталган. Ўйинлар 5 кун давом этган;

2) Юнонистоннинг Олимпиада ўйинларини эслатувчи жаҳон спорт мусобакалари. 1896 й. (Олимпиаданинг 1-йили) дан бошлаб ўтказилади. Олимпиада ўйинларини ўтказиш тартиби, қоидалари Олимпия хартиясида белгилаб берилган. Бу хартияни замонавий олимпия ҳаракати асосчиси, франциялик жамоат арбоби Пьер де Кубертен (1863—1937) ишлаб чиққан. 1894 й. Парижда Халқаро спорт конгресси хартияни тасдиклаган (янги таҳрири 1999 й. қабул қилинган). Ўйинлар Халқаро Олимпиада цўмитаси (ХОҚ) томонидан ташкил қилинади. Ўйинларда мусобақалар спортнинг фақат олимпия турлари бўйича ўтказилади. Олимпия спорт тури хартияга биноан аниқланиб, у энг кенг тарқалган (ёзги ўйинларнинг эркаклар учун спорт тури 4 қитъанинг камида 75 давлатида ва аёллар учун эса, 3 қитъанинг камида 40 давлатида тарқалган) бўлиши керак. Дастурга енгил атлетика, гимнастика, сузиш, оғир атлетика, кураш, бокс, қиличбозлик, эшкак эшиш, велосипед спорти, футбол, баскетбол мусобакалари, албатта, киритилади. 1968 й. дан Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси ХОҚ томонидан тасдикланган маданий дастур тадбирларини ўтказиб келади. Бу тадбирлар санъат воситасида олимпиаданинг халклар ўртасида тинчлик ва тотувлик идеалларини тарғиб қилишга қаратилгандир. 1924 й. дан Олимпиада ўйинларининг қишки қисми мустақил мусобақалар сифатида ўтказилади (қ. Қишки олимпиада).

Олимпиада шиори «Тезроқ, баландроқ, кучлироқ» (лот. «Citius, altius, Sortius») 1920 й. дан олимпиада эмблемасига киради. Олимпиада эмблемаси — кўк, қора, қизил (юқори қатор), сариқ ва яшил (пастки қатор) рангдаги бир-бирига чатишган 5 ҳалқа — олимпиада ҳаракатига бирлашган 5 та қитъа рамзи. Ҳар бир олимпиада, шунингдек, ўз эмблемасига эга: олимпиаданинг 5 ҳалқаси (ҳалқалар) ва ўйинлар ташкилотчиси бўлган шаҳар рамзи, ўйинлар ўтказилаётган йил, жой ва ҳ. к. Олимпиада байроғи — Олимпиада тимсоли (5 ҳалқа) туширилган оқ мато барча Олимпиада ўйинларида кўтарилади. Олимпиада ўйинларининг анъанавий атрибута Олимпиада машъаласидир. У Алфей дарёси водийсидаги Кронос тоғ ён бағрида қуёш нурларидан ёндирилиб, ўйинларнинг тантанали очилишига эстафета билан олиб келинади ва олимпиада стадионидаги махсус меҳробда ўйинлар ёпилгунча (16 кун) ёниб туради.

Олимпиада эмблемаси.

Жаҳон Олимпиада ўйинлари (тартиб сони ва ўтказилган йили); I — 1896 (Афина), II — 1900 (Париж); III — 1904 (Сент-Луис, АҚШ), IV – 1908 (Лондон), V – 1912 (Стокгольм), VII — 1920 (Антверпен), VIII – 1924 (Париж), IX – 1928 (Амстердам), X — 1932 (ЛосАнжелес, АҚШ), XI – 1936 (Берлин), XIV – Олимпиада медали. 1896, Афина. 1948 (Лондон), XV — 1952 (Хельсинки), XVI — 1956 (Мельбурн, Австралия), XVII – 1960 (Рим), XVIII – 1964 (Токио), XIX – 1968 (Мехико), XX – 1972 (Мюнхен, ГФР), XXI – 1976 (Монреаль, Канада), XXII – 1980 (Москва), XXIII — 1984 (Лос-Анжелес, АҚШ), XXIV – 1988 (Сеул), XXV – 1992 (Барселона), XXVI – 1996 (Атланта, АКД1), XXVII – 2000 (Сидней). 1 – ва 2-жаҳон урушлари туфайли VI (1916), XII (1940), XIII (1944) Олимпиада ўйинлари ўтказилмаган.

Ўзбекистон спортчилари Олимпиада ўйинларида 1952 й. дан буен (1992 й. гача собиқ Иттифоқ ва МДҲ спортчилари жамоаси таркибида, 1996 ва 2000 йларда му-стақил давлат вакиллари сифатида) қатнашиб келади. Олимпиада ҳаракатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республика-си Президенти И. А. Каримов ХОҚ томонидан Олимпиада олтин ордени билан такдирланган (1996).


Кирилл алифбосида мақола: ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ЮНОНИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты