ОЛЛОҚУЛИХОН МАДРАСАСИ

ОЛЛОҚУЛИХОН МАДРАСАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1834— 35). Мадраса қурилиши Ичан қалъанинг яхлит ансамбль бўлиб шаклланиш тарихи билан боғлиқ. Ўрта Осиё меъморлигида кенг тарқалган қўшмадраса услубида, Олло-қулихон тими, Хўжамбердибий мадрасаси, Полвон дарвоза билан ўзаро боғланган. Оллоқулихон мадрасаси сунъий тепалик (бал. 3 м) устига курилган, шу туфайли қўшни бинолардан анча баланд кўринади. Мадраси тўғри тўртбурчак тарҳли (62,45×47,0 м), пештоғи ғарбга қараган. Бош тарзини миён-сарой, масжид ва дарсхона ҳамда 2 қаватли ҳужралар эгаллаган. Эшикдаги ёзувда бинонинг курилган санаси сақланган. Ҳовли (34,6×29,4 м) томони ўзига хос, ундаги 2 қаватли қатор ҳужралар Полвон дарвозанинг кичик гумбазлари устига ва қисман тим гумбазлари чеккасига жойлашган. Мас-жид ва дарехона (4,8×4,8 м) тузилиши бир хил. Усти ярим айлана шаклидаги пастак гумбаз билан ёпилган. Деворларидаги чуқур равоқлар ҳисобига хона кенг кўринади. Айвон (5,5×5,5 м) Мадраса ғарбида жойлашган, меҳроби ганчли муқарнасдан «ироқи» услубида безатилган. Ҳужралар (99 та)нинг ҳар бирида биттадан эшик, тобадонига панжаралар ўрнатилган.


Кирилл алифбосида мақола: ОЛЛОҚУЛИХОН МАДРАСАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИЧАН ҚАЛЪА
ЭРОН
ЎЗБЕКЛАР
ГУМБАЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты