ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ — Фарғона вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Жан. дан Фарғона, шим. дан Наманган вилояти, ғарб ва шим.ғарбдан Риштон, Бувайда ҳамда Бағдод, шим.-шаркдан Охунбобоев, Ёзёвон туманлари ва жан. дан Қирғизистоннинг Қадамжой тумани билан чегарадош. Майд. 0,63 минг км2. Аҳолиси 166 минг киши (2003). Олтиариқ туманида 1 шаҳар (Ҳамза), 1 шаҳарча (Олтиариқ), 15 қишлоқ фуқаролари йиғини (Азимобод, Бўрбалиқ, Жўрак, Зилха, Катпут, Олтиариқ, Оқбўйра, Повулғон, Полосой, Файзиобод, Янгиараб, Янгиқўрғон, Қапчиғай, Қизилтепа, Ғайрат) бор. Маркази — Олтиариқ шаҳарчаси.

Табиати. Туман ҳудудининг жан. адирлар, сойларнинг ёйилмалари, кумли шўрхоклардан иборат. Адирлар ва адир этакларининг бал. 500—700 м. Бу ерлар тоғлардан оқиб тушадиган кўп сойларнинг қад. конгломератларидан — Сўх свитаси комплексларидан таркиб топган (қалинлиги 80—200 м). Адирларнинг Марказий Фарғона текисликларига қўшилиб кетган қанотлари ёйилма кўринишида бўлиб, тошли-шағалли, гилли ва қумоқ жинслардан иборат. Уларнинг ҳаммаси антропоген даврининг турли ёшдаги ётқизиқларидир. Шим. қисмининг рельефи кенг текислик бўлиб, юзасини қум, гил, ўнлаб м чуқурликда тошли-шағалли жинслар қоплаб ётади. Уларнинг тагида 400 м калинликда палеоген даврининг карбонатли денгиз чўкиндилари бор. Иклими қуруқ, сершамол, баҳор ва кузда шамол бўлади (тезлиги секун-дига 12—15 м). Йиллик ўртача т-ра 13°, июлда 26—28°, энг юқори т-ра 42°, янв. да ўртача т-ра —2°, энг паст т-ра —23°. Вегетация даври 210 кун. Йиллик ёгин 100—180 мм. Адир ва адир этакларида оч бўз, тўқ бўз, қўнғир бўз, марказий ва шим. қисмида ўтлоқи, ўтлоқиботқоқ шўрхок тупроклар тар-қалган. Ёввойи ўсимликлардан адирларда шувоқ, баҳорда эфемер ва эфемер-оидлар, марказий ва шим. қисмидаги қумликларда шўра, юлғун, селин, ян-тоқ ва б. ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, қуён, тулки, каламуш, ўқилон, чипорилон, бургут, бойўғли, калхат, қийғир ва б. бор. Туманнинг экин майдонлари Олтиариқсой, Жан. Фарғона, Катта Фарғона, Катта Андижон, Сўх-Шоҳимардон каналларидан сув олади. «Қўрғонтепа», «Кенг кўл» сув омборлари қурилган. Чўл қисмида йирик минерал сув ҳавзаси бор.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар (93,5%), шунингдек, тожйк (4, қирғиз (1,9%), рус, лўли, корейс, ар-ман, немис, чуваш, қозоқ, озар-байжон, украин ва б. миллат вакиллари (1,1%) Ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 263 киши тўғри келади. Шаҳар аҳолиси 22 минг 500 киши (14%), қишлоқаҳолиси 143 минг 500 киши (86%; 2003).

Хўжалиги. Олтиариқ тумани вилоятнинг марказий қисмида жойлашганлиги, муҳим транспорт йўлларининг ўтганлиги, иқлим шароитининг қулайлиги ту-манда и. ч., деҳқончилик ва тадбир-корлик, маданиймаиший соҳалари ва савдо-иқтисо-дий муносабатларининг ривожлани-шига муҳим омил бўлмокда. И. ч. корхоналари ва турли муассасалар Олтиариқ шаҳарчаси, Ҳамза ш., Қапчиғай, Файзиобод қишлоқларида жойлашган. Туманда республикадаги дастлабки корхоналардан ҳисобланган Олтиариқ нефтни қайта ишлаш ва Олтиариқ пахта тозалаш з-длари, шунингдек, «Шо-ҳимардонсой» минерал сув қадоқлаш з-ди, вагонларни буғлаб ювиш корхо-наси, Қапчиғай темир-бетон буюмлари з-ди, Файзиобод қурилиш к-тлари (2 та), 2 механизациялашган қурилиш ташкилоти, МТП лари, 2 автокорхо-на, автомобиль йўлларини қуриш, нон маҳсулотлари и. ч. корхоналари ва б. мавжуд.

Тумандаги 1051 хўжалик юритувчи субъектлардан 18 таси акциядорлик жамияти, 15 ширкат хўжалиги, 6 йирик саноат корхоналари, 145 кичик ва ўрта корхоналар, 326 фермер хўжаликлардир.

Туман ҳудудида республика аҳамиятига эга бўлган Тошкент—Фарғона ҳамда маҳаллий Марғилон—Қўқон, Водил—Учуй автомагистраллари ўтган. Қопламали асфальт йўлларининг умумий уз. 392 км.

Қишлоқ хўжал игининг етакчи тармоғи — деҳқончилик. Тумандаги 24 минг га суғориладиган ер майдонидан 20,6 минг га ерга экин экилади. Олтиариқ туманида 15 ширкат хўжалиги, Қизилтепа фермерлар бирлашмаси, туман фермерлар уюшмаси томонидан 7895 га ерга пахта, 8520 га ерга дон экинлари экилади (2002). 534 га ўрмонзор, 1530 га кўп йиллик дарахтзор, шундан 1250 га боғ, 21 га токзор, 250 га тутзор билан банд.

Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 29,8 минг қорамол (шу жумладан, 12,8 минг сигир), 13,9 минг қўй, 32,6 мингдан зиёд парранда боқилади (2003). Пиллачилик билан ҳам шуғулланилади.

Олтиариқ туманида 41 умумий таълим мактаби, 9 йиллик таянч мактаби, 3 лицей ва гимназия, 3 касб-ҳунар коллежи фаолият кўрсатади. Таълим муассасаларида 41 мингдан зиёд ўқувчига 3 мингдан зиёд ўқитувчи таълимтарбия беради. Туманда 2 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, футбол мактаблари ишлаб турибди. Марказий маданият саройи, «Олтиариқ тарихи» музейи, қишлоқ музейи, 5 маданият уйи, 26 жамоат кутубхона-си (239838 асар), «Зилола» ашула ва рақс ансамбли фаолият кўрсатади. Туман марказида Хотира майдони, «Мотамсаро аёл» монументи мавжуд. Олтиариқ туманининг Қизилтепа мавзесида Республика аҳамиятига молик «Олтиариқ» фахрийлар санаторийси ва 2 та вилоят аҳамиятидаги ҳамда Файзиобод болалар санаторийларида табиий ер ости минерал суви билан даволаш йўлга қўйилган. Ушбу минерал сув асосида «Шоҳимардонсой» қадоқлаш корхонаси ташкил этилиб, 2002 й. да ушбу корхона маҳсулоти Швейцарияда ўтказилган Халқаро кўргазмада Халқаро «Сифат Олтин юлдузи» медали билан тақдирланган.

Туманда 6 касалхона (830 ўрин), 7 поликлиника, 15 қишлоқ врачлик пункти, 27 фельдшер-акушерлик пункти, диагностика марказлари, саломатлик-шошилинч тез ёрдам маркази, силга қарши курашиш диспансери ва б. тиббий муассасалар «Саломатлик» дастури асосида «Абакус», «Уросан», «Филлипс», «Шиллер» лаборатория жиҳозлари ва плазмафорез аппаратлари билан таъминланган. Туманда спортнинг 22 тури бўйича 10 мингдан зиёд спортчи шуғулланади. Стол тенниси, қўл жанги, футбол, кураш, велоспорт ривожланган. Спортнинг бу турлари бўйича Ўзбекистон, Халқаро мусобақалар совриндор ва ғолиблари шу тумандан етишиб чиққан. Туманда Қапчиғай ғори (мил. ав. 33—12 минг йилликлар), Зу-раймомо тепалиги (мил. ав. 6-а). Китқонқалъа (1—4-а. лар); археологик ман-зилгохлар; Кўктилло бува, Муйка Азиз бува, Умоч бува, Сертут бува, Шоҳ Толиб бува, Хаста хоним, Девона бува, Оқмозор каби зиёратгохлар, Дўсти Худо масжиди (Бурбалиқ, 18—19а. лар) ва б. тарихий-меъморий ёдгорликлар мавжуд.

1931 й. дан «Давр овози» газ. нашр этилади (адади 3000).


Кирилл алифбосида мақола: ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
ФРАНЦИЯ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
БУВАЙДА ТУМАНИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты