ЎТЛОҚИ-БОТҚОҚИ ТУПРОҚЛАР

ЎТЛОҚИ-БОТҚОҚИ ТУПРОҚЛАР — грунт сувлар чуқ. 1 м гача бўлган шароитда ривожланадиган тупроқ типи. У. б. т. яхши структурали, чириндига бой чим қатламли ўтлоқи тупроқлар ҳамда ботқоқи тупроқлар глейланиш белгиларига эга. Ўтлоқи-ботқоқи тупроқлар бўз тупроқ ва чўл зонасидаги дарё қуйи террасалари ҳамда дельта қисми аллювиал ётқизиқлари устида шаклланади. Пролювиал ётқизиқлардаги ўтлоқи тупроқларнинг айрим пастқамликларини эгаллаган. Суғорма деҳқончилик зоналаридаги Ўтлоқи-ботқоқи тупроқлар қисман ўзлаштирилиб шоли, қуритилганидан кейин эса бошқа экинлар экилади. Ўтлоқи-ботқоқи тупроқларнинг жуда намлиги, чириндига бойлиги туфайли экинлар ғовлаб кетади, натижада ҳосил етилиши кечикади. Ўтлоқи-ботқоқи тупроқлар унумдорлигини ошириш учун уларни қуритиш, ҳайдалма қатлам чуқурлигини глейли қатлам ҳисобига аста-секин ошириш, сифатли ишлов бериш лозим. Шўрланган Ўтлоқи-ботқоқи тупроқлар нИ катта нормада ювиш талаб қилинади (қ. Ер шўрини ювиш).


Кирилл алифбосида мақола: ЎТЛОҚИ-БОТҚОҚИ ТУПРОҚЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ў ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЕР ШЎРИНИ ЮВИШ
ДЕҲҚОНЧИЛИК
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты