ОЛТИН РУДАЛАРИ

ОЛТИН РУДАЛАРИ — таркибида олтин минерали бўлган табиий ҳосилалар, рудалар. Табиатда 30 дан ортиқ олтинли минераллар маълум. Ундан ташқари, таркибида олтин бўлган бош-қа металлар (мис, никель, қўрғошин, pyx, кумуш, темир, марганец) нинг рудаларидан ҳам олтин олинади. Асо-сий саноат аҳамиятига эга фойдали қазилма туғма олтин бўлса, бошқа бир қанча турли минераллар: кюстелит (таркибида 10—20% Аи), калаверит АиТе2 (40—43% Аи), креннерит (Аи, Ag)Te2 (40% Аи), сильванит (Au,Ag)Te4 (25— 27% Аи), петцит Ag3AuTe2 (25% Аи), купроаурид AuCu2, родит Au,Rh, порпецит Au,Pd, ауростибит Au,Sb2, мальдонит Au2Bi, ютенбогардеит Ag3AuS2 ва б. дан ҳам фойдаланилади.

Эндоген, экзоген ва метаморфик Олтин рудалари фарқ қилинади. Барча эндоген Олтин рудалари гидротермал йўл билан пайдо бўлган, бир тоннасининг таркибида 2—3 г дан бир неча юз г гача олтин бор. Эндоген Олтин рудаларининг барчаси плитасимон томир массивлар (Россия, Қозоғистон, Канада), эгарсимон томирлар (Шарқий Сибирь, Австралия), қувурсимон томирлар ва штокверкли (Ўзбекистон, АҚШ) рудалардир.

Олтин рудаларининг таркибига 200 дан ортиқ турли минераллар киради. Олтин-сульфидкварц рудалари кенг таркалган (1,5—20% руда минераллари). Мине-ралларнинг асосийси — кварц, турли миқдорда кальцийли ва темирли кар-бонатлар, барит, хлорит, серицит, турмалин. Рудали минералларнинг ус-туворлари пирит, камроқ арсенопирит. Иккинчи даражали минераллар: пирротин, мис, қўрғошин, pyx, висмут, кумуш сульфидлари, темир оксиди, туғма кумуш, баъзан — теллуридлар. Олтиннинг пробаси 700—900. Олтин-кварцли рудалар таркибида камроқ микдорда рудали минераллар ва уму-мий ҳажми ҳам кам бўлади, темир сульфидлари кескин ортади. Ер юза-сига яқин жойлашган олтин-кварцли ва олтин-сульфид-кварцли рудали конлар олтин-кумуш конлари деб аталади (Сибирь, Тяньшан, Филиппин ҳамда АҚШ ва Мексикада учрайди). Улар таркибида халцедон, магний кар-бонатлари ва силикатлари, адуляр, диккит, камроқ микдорда флюорит ва рудали минераллардан пирит, марказит, халькопирит, галенит, аргентит, кумуш сульфотузлари, камроқ олтин, кумуш, висмут, қўрғошин телуридлари бор.

Сульфид рудалари (20—30% рудали минераллар) кам тарқалган бўлиб, таркиби оддийроқ: асосан, пирит ва арсенопирит, 2даражада мис, қўрғо-шин, висмут сульфидлари (баъзан тел-луридлари) Олтин рудалари қатлами ва баъзан қувурсимон таналар ҳосил қилади (Қозоғистон, Шарқий Сибирь, Австралия, Бразилия).

Экзоген Олтин рудалари, асосан, сочма конларда, кам ҳолларда олтин сульфидли конларнинг оксидланиш зоналарида учрайди. Бу конларда рудали қатламлар ва оқимлар юмшоқ ва мустаҳкамлан-маган ётқизиқлардан иборат бўлади. Олтин эса, кўпинча юмалокданган ало-ҳида заррачалар ёки тангачалар (ўлча-ми 0,5—4 мм), баъзан кум ва гилларни орасида кварц билан бирга қотган шаклларда учрайди. Олтин рудалари таркибида олтиннинг микдори 100—150 мг/м3 дан ўнлаб г/м3 гача, пробаси 800—950 бўлади. Оксидланиш зонасида олтин, асосан, темир ва марганец гидроксидлари, мис, маргимуш, кумуш, карбонатлар, каолинит минераллари билан ассоциациялашган ҳолатда йиғилади, таркибида 2—3 дан 10 г/т гача олтин бўлади. Олтин рудалари мураккаб шаклли уюмлар, линзалар ҳосил қилади (Қозоғистон, Россия, Доминикана Республикаси).

Метаморфизлашган Олтин рудалари олтинли конгломератлар, баъзан гравелитлар қатламлари билан боғлиқ бўлади. Олтин заррачалари (5—100 мкм) кварцсерицитхлоритли цементда ёки кварцли шағалдаги ингичка томирчаларда темир ва б. металлар оксиди ва сульфидлари билан биргаликда жойлашади. Олтиннинг микдори 3—20 г/т, пробаси 900 дан юқори бўлади (ЖАР, Австралия, Бразилия).

Ўзбекистонда Олтин рудалари аникланган 600 га яқин кон маълум бўлиб, 144 таси кадастрга киритилган, 12 тасида олтин қазиб олиш ишлари олиб борилмоқда, 15 таси разведка қилинган, 16 тасида разведка ишлари олиб борилмоқда (2001). Олтин рудалари конлари асосий геоло-гик-саноат турларидан учтаси: олтин-кварцли (Мурунтов, Зармитан Пирмироб, Ғузоқсой), олтин-сульфид-кварцли (Қизилолмасой, Қўшбулоқ, Балпантов, Маржонбулоқ, Сармич, Булаткон ва б.), олтин-сульфидли (Кўкпатос, Довғизтов, Омонтойтов ва б.) ва 2 та комплексли турлари: олтин-кумушли («Юқоривольт», Косманачи, Ўқетмас, Оқтепа) ва олтин-миспорфирли (Қалмоққир, Олис ва б.) ажратилган. Ўзбекистон олтиннинг разведка қилиб аникланган захиралари бўйича жаҳондаги энг йирик мамлакатлар орасида 4-ўринда, йиллик қазиб олиш микдори бўйича 9-ўринда туради (2000).

Ад.: Рудные месторождения Ўзбекистона, Т., 2001.


Кирилл алифбосида мақола: ОЛТИН РУДАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАНАДА
ОСИЁ
НИКЕЛЬ
МЕТАЛЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты