ЎҒИЗ ЖИРОВ — Хўжамберган Ниёз ўғли (1884, Қорақалпоғистон, Чимбой тумани Қайшили қишлоғи — 1954) — қорақалпоқ халқ бахшиси, жирови, «Алпомиш» достонининг моҳир куйчиси. Ундан ёзиб олинган «Алпомиш» достони Москва (1937) ва Тўрткўлда (1941) нашр қилинган. Ўғиз жиров достончиликни Бекимбет жировдан ўрганган. Очарчилик йилларида (1916) Хоразмнинг Қизилчали қишлоғига кўчиб келган. Қипчоқ, Манғит, Гурлан, Урганч шаҳриларида юриб, кўп йиллар достончиликқилган. 1930 йил Чимбойга қайтган.