ОСМИЙ

ОСМИЙ (юн. osme — хид; лот. Osmium) , Os — Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 76, ат. м., 190,2. Табиий Осмий 7 та барқарор изотопдан иборат: l84Os(0,018%), l86Os(l,59%), 187Os(l,64%), 188Os(13,3%), 189Os(16,l%), 190Os(26,4%), 192Os(41,l%). О. нинг сунъ-ий радиоактив изотоплари ичида 184Os энг узоқ вақт мавжуд бўлувчи (Т|/2=700 кун). О. ни 1804 й. да С. Теннант плати-нани зар сувида эритишда ортиб қолган моддалар таркибидан топган. Осмийнинг OsO4 таркибли ангидриди ўзига хос ўткир ҳидли (хлор ҳидига ўхшайди), кукун ҳолидаги Осмий ҳам шундай ҳидга эга. О. Ер пўстининг масса жиҳатидан. 5-10~6%ниташкил қилади. Табиатда иридий билан қотишма ҳолида, платина гуруҳи металларининг рудаларида учрайди. Ўзбекистонда Олмалиқ ва Қизилқум ҳудудларидаги полиметалл рудалари таркибида тарқоқ ҳолда мавжуд.

Осмий — кўкимтир тусли қаттиқ металл. Металлар ичида энг оғири. Зичлиги 22,6 г/см3 (15°да), суюқланиш т-раси 3027°, қайнаш т-раси 5027°. О. кимёвий хоссалари жиҳатидан платина гуруҳидаги бошқа металлардан кескин ажралиб туради; у баъзан металлмаслик хоссаларини ҳам намоён қилади. Осмий ҳавода қиздирилса, оксидланиб, OsO4 — осмий (УШ)-оксидга айланади.

Осмийнинг 2,4 ва 8 валентли оксидлари бор. О. оксидлари 600—950° да учувчан. Осмий монооксид ёки осмий (П)-оксид, OsO — қора тусли кукун, сувда ва кислоталарда эримайди, жуда тез оксидланади. Осмий (I V) – о к – сид, OsO2 жигарранг ёки кора кукун модда, сувда ва суюлтирилган кислоталарда эримайди, зичлиги 7,91 г/см3 (22°да), 650° да парчаланади. Ҳавода қиздирилганда осмий (УШ)оксидга айланади. Осмий (УШ)-оксид ёки осмий ангидрид OsO4 ранг-сиз кристалл модда, зичлиги 4,96 г/ см3 (22°да), суюкланиш т-раси 39,5°, кайнаш т-раси 130°. Заҳарли. Сув, спирт ва эфирда яхши эрийди. Сувдаги эрит-маси осмат кислота H2[OsO4(OH)2] де-йилади. Металл Осмий кукуни фтор билан 250° гача қиздирилса, осмий (VIII) – фторид OsF3 га айланади. Қўшимча сифа-тида OsF6 ва OsF4 хдм пайдо бўлади. Осмий хлор атмосферасида қиздирилса, OsCl4, OsClj, OsCl2 лар вужудга келади.

Осмий таркибида мис-никелли сульфид рудалари ва мис молибден бўлган рудалардан платина гуруҳи металлари билан ажратиб олинади. Уни бошқа металлардан ажратишда OsO4 ҳолидабош-қа идишга ўтказилади. Осмий қотишмалари аниқ ўлчов асбоблари ўкларини тайёрлашда, радиотехникада, композицион материаллар олишда, бирикмалари эса катализаторлар сифатида тиббиётда ва фотографияда ишлатилади.

Омонулла Хўжаев.


Кирилл алифбосида мақола: ОСМИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
ЕР
ТИТАН
OSMIY


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты