ПАРДАҚАНОТЛИЛАР

ПАРДАҚАНОТЛИЛАР (Hymenoptera) — ҳашаротлар туркуми. Энг хилма-хил ҳашаротлар туркумларидан бири (ҳар хил маълумотларга биноан 150 мингдан 300 минг гача тури бор). Кенг тарқалган. Уз. 0,2 мм дан (трихограммалар энг майда хашарот) 4—6 см гача (шохдумлилар, тропик арилар, айрим яй-доқчилар). Одатда, 2 жуфт шаффоф пардасимон қанотлари бор. Орқа қанотлари нисбатан кичик, олдингисига илмоқчалар орқали бирикади. Чумолилар иккиламчи қанотсиз Пардақанотлилар дир. Тубан Пардақанотлиларнинг оғиз органлари кемирувчи, юксак Пардақанотлилар ники — кемирувчияловчи ёки сўрувчи (пастки лаби хартумчага айланган). Урғочи Пардақанотлиларнинг тухум қўйгичи бор; заҳарли тухум қўйгичи заҳар солувчи наштарга айланган. Тўлиқ ўзгариш орқали ривожланади. Эркак Пардақанотлилар гаплоид тухумлардан, урғочилари уруғланган диплоид ёки уруғланмаган тухумлардан ривожланади (к,. Партеногенез). П. нерв системаси бошқа ҳашаротларга нисбатан кучли ривожланган; шартсиз рефлекслари хилма-хил ва мураккаб (ай-ниқса, жамоа бўлиб яшовчи Пардақанотлиларда) бўлиб, наели тўғрисида ғамғўрлик қилади. Кўпчилик Пардақанотлилар гулли ўсимликларни чанглатишда иштирок этади. Айрим турлари (арракашлар, шохдумлилар ва б.) ўсимликларга зиён келтиради. Бир қанча паразит турлари (яйдоқчилар)дан зараркунанда ҳашаротларга биологик қарши курашда фойдаланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ПАРДАҚАНОТЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
НЕРВ СИСТЕМАСИ
ЕР
ЧУМОЛИЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты