ОФСЕТ БОСМА

ОФСЕТ БОСМА, офсет (инг. offset) — текис босма усули; бунда бўёқ қолип (форма) дан эластик оралиқ сирт (резина цилиндр)га, ундан қоғозга ёки босма материалга туширилади. Офсет босма АҚШ да офсет босма машина яратил-гандан сўнг (1905) таклиф қилинган. Офсет босма қолипи 0,3—0,8 мм қалинликда pyx, алюминий, биметалл (мис, никель) пластинадан фотомеханик усулда тайёрланади. Офсет босма қолипларидан негатив ва позитив усулларда нусха кўчирилади. Негатив усулда нусха кўчиришда металл пластина сиртига хромланган ёруғлик сезгир коллоид қатлами суркалади ва негатив кайта бо-силадиган асл нусха (оригинал) га кўчирилади. Нусха бўёқ билан крплана-ди, махсус эритмаларда очилтирилади ва ишланади. Позитив усулда нусха кўчиришда диапозитивпар қўлланилади. Нусхани очилтириш ва ишлаш на-тижасида босма элементлари анча чуқурлашади; бу эса босма сифатини оширишга ва қолипдан кўплаб нусха олишга имкон беради. Қолип биметалл (мис ва никель)дан тайёрланган бўлса, босма элементлари мис сиртда, очиқ қоладиган жойлар (пробеллар) эса никель сиртда хрсил бўлади. Офсет босма куп рангли нашрлар (плакатлар, бадиий реп-родукциялар, рангли китобчалар, рас-мли жур. лар ва б.), шунингдек, бир хил рангдаги расмли китобларни босишда кенг қўлланилади. Офсет босма корхонасида ранг бериш, фотоҳарф териш автоматлари, офсет ротациялари, автоматик линиялар бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ОФСЕТ БОСМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ОФСЕТ БОСМА МАШИНА
НИКЕЛЬ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты