ПЕНСИЯЛАР (лот. pensio — тўлов) — фуқароларга давлат ёки бошқа субъектлар томонидан қонунда белгиланган ҳолларда мунтазам ва, одатда, умр-бод тўланадиган тўловлар. Ижтимоий таъминот шакли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39моддасига биноан, «ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа хрлларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга»дир. Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқцори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Пенсия таъминоти масалалари Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» қонуни (1993 й. 3 сент.) б-н белгиланган. УзР да доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, башарти давлатлараро битимлар (шартномалар)да ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, ЎзР фуқаролари билан тенг равишда Пенсиялар олиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳарбий хизматчилар, шунингдек, ички ишлар органлари бошлиқлари ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини Пенсиялар билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тар-тиби УзР қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Айни вақтда уларга «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун асосида пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Пенсияларнинг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг танлашига қараб битта пенсия тайинланади.
Пенсияларнинг 3 хил тури мавжуд: ёшга доир Пенсиялар ; ногиронлик П. и; боқувчисини йўқотганлик пенсияси. Ёшга доир Пенсиялар, ўз навбатида, 2 хил бўлади: уму-мий асосларда тайинланадиган ва им-тиёзли асосларда тайинланадиган П. Умумий асосларда тайинланадиган ёшга доир Пенсиялар — эркаклар 60 ёшга тўлганда ва камида 25 и. меҳнат стажига эга бўлганда, аёллар 55 ёшга тўлганда ва камида 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлганда тайинланадиган Пенсиялар дир. Болаларни тарбиялаш учун шарт-шароит яратиш ҳамда аёлларнинг ўз меҳнатидан манфаатдорлигини ошириш мақсадида УзР нинг «Хотинқизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида» (1999 и. 14 апр.) даги қонунига асосан, камида 20 йиллик меҳнат стажига эга бўлган аёллар 54 ёшда пенсияга чиқиб, тўлиқ пенсия олишлари мумкин. Бу қонун 1999 й. 1 июлдан кучга кирган. УзР Вазирлар Маҳкамасининг 1994 й. 12 майдаги 250сонли қарори билан тасдикланган 1, 2, 3 рўйхатларга мувофиқ, фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли асосларда тайинланадиган ёшга доир Пенсиялар олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Mac, айрим тоифа фуқаролар, ёшидан катъи назар, ёшга доир пенсияга чиқиши ёки 10 йилга, бошқалари, учун пенсия ёши, талаб этиладиган меҳнат стажи 5 й. га қисқартирилган, баъзи гуруҳ шахслар учун янада имти-ёзлироқ шартлар белгилангандир (лилипутлар ва паканалар учун). Крнунда ходимларнинг сони қисқартирилиши ва корхоналар, муассасалар, ташкилотлар тугатилиши муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар (эркаклар —58 ёшга тўлганида ва меҳнат стажи камида 25 йил бўлганида; аёллар —53 ёшга тўлганда ва меҳнат стажи камида 20 йил бўлганда) Пенсиялар олиш ҳуқуқига эга бўлиши кўрсатилган.
Ёшга доир Пенсиялар ишламайдиган пенсионерларга улар истиқомат қилиб турган жойдаги ижтимоий таъминот органлари томонидан тўлиқ миқдорда тўланади. Ишлаб турган пенсионерларга уларнинг иш жойида қонун хужжатларида белгиланган тартибда тўланади. Қоидага кўра, ишлаётган пенсионерларга ёшга доир Пенсияларнинг 50% миқдорида тўланади. Бундан истисно тариқасида айрим тоифа ходимларга ёшга доир Пенсиялар тўлиқ микдорда тўланади. УзР Пре-зидентининг «Хотинқизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да»ги фармони (1999 й. 17 март)га мувофиқ, ёшга доир пенсияга чиққандан кейин ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, провизорлар, ногирон болаларнинг интернат уйлари, «Меҳрибонлик» уйларидаги тарбиячилар, шунингдек, кутубхоначилар сифатида ишни давом эттираётган ва пенсияга чиқиш олдидан мазкур мутахассисликлар бўйича камида 10 йил стажга эга бўлган аёлларга 1999 й. 1 июлдан бошлаб Пенсиялар тўлиқ микдорда тўланади.
Ногиронлик Пенсиялари меҳнат қобилиятини амалда узок, муддатга ёки бу-тунлай йўқотиш (ногиронлик) муносабати билан тайинланади. Ногиронлик Пенсиялари ногиронлик қачон бошланганидан: иш давридами, ишга киргунча ёки ишни тўхтатгандан кейинми, бундам қатъи назар, қуйидаги шахсларга тайинланади: мулкчилик шакли, хўжалик юритиш усули ва туридан қатъи назар, корхоналарда, му-ассасалар, ташкилотларда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хо-димларга; жамоа, кооператив, ак-циядорлик, жамоа корхоналари аъзоси бўлган хрлда у ерда меҳнат қилган шахсларга; қарбий хизматчиларга; бюджетдан ташқари пенсия жамғармасип белгиланган бадалларни мун-тазам тўлаб келган юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритаётган тадбиркорларга, деҳқон хўжалиги аъзоларига; пенсия жамғармасига тегишли бадаллар тўлангани ҳолда иж-тимоий давлат суғуртаси билан сугурталанмаган бўлсада, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ху-сусида ходимларга тенглаштирилган бошқа шахсларга. Қонунга мувофиқ, ногиронлик пенсияси меҳнатда ма-йиб бўлган ёхуд касб касаллигига чалинганда меқнат стажидан қатъи назар тўланади. Умумий касаллик туфайли ногирон бўлиб қолганда ногиронлик пенсиялари тайинлаш учун муайян умумий меҳнат стажи талаб этилади. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 17моддасида ана шу меҳнат стажлари кўрсатиб ўтилган. Ушбу конунга биноан, 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилгандан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга Пенсиялар меҳнат стажидан қатъи назар тайинланади. Пенсияни тайинлаш ЎзР Вазирлар Мақкамасининг 1994 й. 11 майдаги 249қарори билан тасдикланган «Пенсиялар тайинлаш учун зарур бўлган қужжатларни такдим этиш ва расмийлаштириш шарти тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Боқувчисини йўқотганлик Пенсиялари — пенсия жамғармаси маблағи ҳисобидан хар ойда бериладиган тўловлардан иборат бўлиб, унинг микдори вафот этган боқувчининг иш хакига, унинг қарамоғида бўлиб келган меҳ-натга крбилиятсиз оила аъзолари сонига боғлиқдир. Буларга дахлдор масалалар «Фукароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунда кўрсатилган (19, 20моддалар). Эр (хотин)нинг вафот этганлиги сабабли тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси пенсионер бошқа никоҳга кирганда ҳам сақлаб қоли-нади. Бироқ янги никоқга киргандан кейин пенсия тайинлаш учун муро-жаат қилинса, пенсия тайинланмайди. Меҳнатга қобилиятсиз, яъни 60 ва 55 ёшга кирган ёки ногирон бўлган бува ва бувилар, агар қонунга муво-фиқ, уларни боқиши шарт бўлган кишилари бўлмаса, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қонунда Пенсияларни тайинлаш, хисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартиби кўрсатиб ўтилган. Пенсиялар миқдори меҳнат стажи муддатига боғлиқ бўлиб, у: пенсиянингтаянч микдори; меҳнат стажи учун пенсиянинг оширилган қис-ми; пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан ташкил топади. Қонунга мувофиқ, Пенсиялар туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тайинланади. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатлар улар тушган кундан эъти-боран 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ёшга дойр пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 3 ой ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади. Ногиронлик пенсияси — агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб 3 ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, Тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик белгиланган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун, 60 ёшдан ошган эркак ва 55 ёшдан ошган аёл ногиронларга — умрбод тайинланади. Пенсионер ногиронларни кайта тиб-бий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади. Боқувчисини йўқотганлик Пенсиялари — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади. Пенсия мар-ҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун: оиланинг эркаклар —60 ёшга, аёллар —55 ёшга тўлган аъзолари учун эса умрбод тайинланади.
Ад.: «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига шарҳлар, Т., 1995; Ўзбекистон Республикасининг имтиёзли пенсия таъминоти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳужжатлари, Т., 2000; Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, Т., 2000.
Анвар Иноятов.