ОҒРИҚ ҚОЛДИРУВЧИ ДОРИЛАР

ОҒРИҚ ҚОЛДИРУВЧИ ДОРИЛАР — оғриқ сезгисини йўқотувчи ёки камайтирувчи дорилар. Буларга кимёвий тузилиши ва таъсир механизми турлича дори моддалари киради. Оғриқ қолдирувчи дорилардан нерв системасига таъсир этиб, оғриқни камайтирувчи моддалар (анальгетиклар) асосий ўринни эгаллайди. Наркотик анальгетиклар ва нонаркотик анальгетиклар фарқ қилинади. Наркотик анальгетикларга морфин, ва унинг синтетик ўриндошлари (промедол, фентанил ва б.) киради. Наркотик анальгетиклар турли оғриклар, жумладан, шикастланиш, куйиш, миокард инфарктида рўй берадиган кучли оғрикларни ҳам қолдиради. Морфин марказий нерв системасига таъсир кўрсатиб, эшитув, қўрқув, тактил сезгисини ўткирлаштиради, ўзига хос галлюцинациялар келтириб чиқаради. Оғриқ б-н кечадиган салбий эмоциялар (ваҳима, ҳаяжонланиш, ғам-ғусса ва б.)ни сусайтириб, хавфсизлик, ўзини енгил ҳис қилиш, бамайлихотирлик туйғусини пайдо қилади. Наркотик анальгетиклар такрортакрор кабул қилинганда одам унга ўрганиб, қўмсай-диган бўлиб, наркоманияга сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун наркотик анальгетиклар қатъий ҳисобда туради ва улар чекланган ҳолда берилади. Наркотик анальгетикларни врач рухсатисиз ичиш тақиқланади.

Нонаркотик анальгетикларга кимёвий тузил иши турлича бўлган синтетик моддалар (амидоприн’, анальгин, ацетилсалицилат кислота, парацетамол ва б.) киради. Бу хил анальгетикларнинг наркотик анальгетикларга кара-ганда оғриқ қолдирувчи таъсири куч-сизроқ бўлиб, асосан, невралгия ту-сидаги оғрикларда, миальгия (мускуллар яллиғланиши)да, тиш ва бош оғриғида, артралгияда ишлатилади. Нонаркотик анальгетиклар оғриқ қолдириши билан бир қаторда иситма тушишига ҳам (қ. Иситма туширувчи дорилар) ёрдам беради. Кўпчилик Нонаркотик анальгетикларнинг яллиғланишга қарши таъсири ҳам бор (қ. Яллиғланишга қарши дорилар). Врач рухсатисиз бу дориларни ичмаслик керак.

Анальгетиклар гуруҳига мансуб бўлмаган бир канча дори моддалар ҳам оғриқ қолдириши мумкин. Mac, силлиқ мускулларни бўшаштирувчи дорилар — атропин, бангидевона препаратлари, папаверин, но-шпалар ва б. қон томирлар спазмида ишлатиладиган то-мир кенгайтирувчи дорилар шулар жумласидандир.

Врачга кўриниб оғриқ сабаби ва хусусиятини билгандан сўнг Оғриқ қолдирувчи дорилар ичилса, яхши наф беради.


Кирилл алифбосида мақола: ОҒРИҚ ҚОЛДИРУВЧИ ДОРИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АНАЛЬГЕТИКЛАР
КИМЁ
Туш таъбири ўзбек тилида
НЕРВ СИСТЕМАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты