ПЕТРОГРАФИЯ

ПЕТРОГРАФИЯ (юн. petros — тош ва…графин) — тог жинслари, уларнинг минералогик ва кимёвий таркиби, структурам ва текстураси, Ер пўстида ва ер устида ётиш шароитлари, тарқалиш қонуниятлари, келиб чиқиши ва ўзгариши ҳақидаги фан. Тоғ жинслари ҳақидаги фанни икки қисмга — тавсифий кўринишга эга бўлган Петрография ва петрологияга бўлишга майллик мавжуд. Петрография минералогия, геокимё, вулканология, тектоника, стратиграфия ва фойдали казилмалар таълимоти билан боғлиқ.

Ўрганилаётган тоғ жинсларининг типига қараб магматик Петрография, метамор-фик Петрография ва чўкинди жинслар Петрографияси — литология фарқ қилинади.

Магматик тоғ жинслари П. си, асосан магманинг совиши ва кристалланиши натижасида ҳосил бўлган кристалли тоғ жинсларини ўрганади. Магматик жинслар уларнинг моддий таркибини, магманинг совиш жараёнидаги физиккимёвий шароитларини, атрофдаги жинслар б-н ўзаро муносабатларини аникдаш мақсадида ўрганилади.

Метаморфик тоғжинслари Петрографияси янги физиккимёвий шароитлар таъсирида ўзининг дастлабки минералогик ва кимёвий таркибини ўзгартирган тоғ жинсларини тадқиқ этиш билан шуғулланади (яна қ. Тоғ жинслари метамор-физми).

Булардан ташқари, оралиқ ҳолатни эгаллаган тоғ жинслари ҳам мавжуд. Mac, баъзи метаморфик тоғ жинслари ҳосил бўлиш жараёнида қисман эрийди; ва аксинча, баъзи магматик жинсларнинг шаклланишида метаморфизм жараёни муҳимроқ. Чўкинди ва магматик жинслар ичида оралиқ ҳолатдагилари ҳам мавжуд. Улар магматик жинслардан тузилган бўлса ҳам, бироқ ҳосил бўлиши ва ётиш шароитлари чўкинди тоғ жинсларига хос.

Тоғ жинсларининг таркиби ва тузилишини ўрганишда махсус методлар қўлланилади. Мас, кристалооптик метод б-н майда донали минерал агре-гатлари ўрганилади. Шунингдек, рентгеноскопия методи ва спектрал таҳлил ҳам кенг қўлланилади. Тоғ жинслари моддалари, шунингдек, кимёвий таҳлил йўли билан ҳам аниқланади. Тоғ жинслари ва уларни ташкил қилган ми-нералларни физикавий ўрганишда зичлиги, қаттиқлиги, иссиқлиқдан кен-гайиши, қисилиши, сейсмик тўлқинларнинг тезлиги, қовушқоқлиги, электр ва магнит хусусиятлари аниқланади. Шундай қилиб, тоғ жинсларини ўрганиш турли-туман тадқиқот маж-муини ўз ичига олади. Буларни умумлаштириш Ер пўстининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнларида турли типга мансуб тоғ жинсларининг ролини аниқлашга имкон беради.

Петрография ўрганилаётган хусусиятлари характерига ва қўлланилаётган методларига кўра, петрокимё, петрофизика, петротехника, физиккимёвий ва зкспери-ментал Петрография, техник Петрография, космик Петрографияга бўлинади.

Петрографияга оид айрим маълумотлар Абу Райҳон Беруний ва б. ўрта аср муаллифларининг асарларида учрайди. 19-а. ўрталарига қадар Петрография муаммолари минералогия ва умумий геология томонидан ўрганилди. Хусусан, барча тоғ жинслари келиб чиқишига кўра, чўкинди, магматик ва метаморфик жинсларга бўлинди. Петрография фан сифатида 19-а. ўрталарида, инглиз петрографи Г. К. Сорби тоғ жинслари минерал таркибини шлифда микроскоп остида ўрганиш имко-нияти борлигини кўрсатиб бергандан кейин шаклланди. Кейинроқ Петрография бўйича тадқиқот амалиётига қутблантирувчи микроскоп киритилди. Минерал таркибини ҳозирда ҳам амалда бўлган крис-таллооптик хоссаларга қараб аниклаш усули таклиф этилди. Айни пайтда тоғ жинсларини кимёвий тадқиқ қилиш методлари ҳам такомиллашиб борди.

19-а. охири —20-а. бошларида Петрографияда асосий эътибор турли магматик жинсларнинг келиб чиқиши муаммоларига каратилди. 19-а. охирида Ф. Ю. ЛевинсонЛессинг Ер устида ривожланган магматик жинсларнинг ҳосил бўлиш ман-баи нордон ва асосли магмадан иборат эканлигини аниқлади.

Ц. С. Коржинский тадқиқотларида минераллар парагенезиси тахдилининг физиккимёвий асослари ишлаб чиқилди. Ер пўстида магматизм флюидлар билан биргаликда ривожланиши кўрсатиб берилди.

Минераллар парагенезиси таҳлили асосида магматик, метаморфик ва ме-тасоматик тоғ жинсларининг минерал фациялари системаси ишлаб чиқилди. Турли магматик ва метаморфик жинсларнинг пайдо бўлишини аниқлашда Ф. Ю. Левинсон-Лессинг ва А. С. Гинз-бергларнинг тажриба тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тадқиқотчилар табиатда гранитнинг икки типи мавжудлигини эътироф этадилар. Шулардан биринчиси нисбатан паст т-рали, Ер пусти жинсларининг сувга тўйинган шароитда қисман эришидан палинген гранит магмасидан ҳосил бўлади. У кристалланганда автохтон (жойидан силжимаган ёки озгина сил-жиган) гранитлар вужудга келади. Иккинчи тип гранитлар юқори мантия ёки Ер пўстининг қуйи қисмидаги базальт магмасининг ўзгаришидан ҳосил бўлган нордон эритмадан вужудга келади. Юқори т-рага эга бўлган бундай нордон эритмалар Ер юзасигача чиқиб интрузив гранитларни ҳосил қилади. Магматизм ва тектониканинг боғлиқлиги муаммоси устида ҳам тадқиқотлар олиб борилмоқда. Океанлар магма-тизмига алоҳида эътибор берилмоқда. Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистонда Петрография бўйича тадқиқотлар 20-а. 20-й. ларидан бошланди. ЎзМУ, ТошДТУ, Ўзбекистон ФА Геология ва геофизика ин-ти, Нефть ва газ конлари геол. си ин-ти, Ўзбекистон Геология ва минерал ре-сурслар давлат қўмитасида ва и. т. му-ассасаларида олиб борилмоқда. С. С. Смирнов ва Ю. А. Билибиннинг ҳоз. замон металлогениясининг петрографик асослари ҳақидаги назариялари, Ҳ. М. Абдуллаев яратган петрометаллогения таълимоти каби бир қанча кашфиётлар Петрографиянинг кенг ривожланишига имкон берди. Магматик ва метаморфик жинслар ҳамда техник Петрография сохдсида И. Ҳ. Ҳамробоевнинг ишлари катта аҳамиятга эга.

Ад.: Ҳамробоев И. Ҳ., Ражабов Ф. Ш., Петрография асослариД., 1964; Петрография Узбекистана, кн. 1—2, Т., 1965; Абдуллаев X. М. Собрание сочинений, т. 7, Т., 1969; Глубинное строение коры территории Узбекистана, Т., 1971.


Кирилл алифбосида мақола: ПЕТРОГРАФИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МИНЕРАЛОГИЯ
ЛИТОЛОГИЯ
МИНЕРАЛ
ГЕОЛОГИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты