ПИСКОМ ЗИЛЗИЛАСИ

ПИСКОМ ЗИЛЗИЛАСИ — 1937 й. 18 дек. соат 13 дан 18 мин. ўтганда содир бўлган. Зилзила маркази Писком то-ғининг аҳоли кам яшайдиган шим. қисмида 20 км чуқурликда жойлашган. Эпицентрда зилзила кучи 8 балл билан қайд этилган, магнитудаси 6,0. Зилзилага ер қаъридаги тоғ жинсларининг Писком узилмаси бўйлаб бир-бирига нисбатан шим.-шарқдан жан.-ғарбга томон силжиши сабаб бўлган. Ер устида бир қанча сурилмалар, кат-такичик ёриклар пайдо бўлган, аҳоли яшайдиган жойларда иморатлар жид-дий шикастланган. Зилзила кучи Пис-комда 8 балл, Бурчмулла, Чимён ва Чимкентда 6 балл, Тошкент, Андижон, Тарозда 5 балл, Ўш, Ўратепада 4 балл, Самарқанд, Таласда 3 балл билан сезилган.

Кейинги йилларда олиб борилган сей-смотектоник тадқиқотлар Писком зилзиласи кенглиги 15 км, уз. 250 км майдонни эгаллаган Писком, Қоржонтов ёриклари ва Тошкентолди флексурасини ўз ичига олган сейсмоген зонада жойлашганлигини кўрсатди. Писком зилзиласидан кейин бу зонада Бурчмулла (1959), Тошкент (1966), Янгайўл (1971), Халқобод (1972), Товоқсой (1977), Назарбек (1980) зилзилалари бўлиб ўтди. Бундан кейин ҳам ушбу зонада зилзилалар бўлиш эҳтимоли бор. Рашод Иброҳимов


Кирилл алифбосида мақола: ПИСКОМ ЗИЛЗИЛАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ОСИЁ
ГАЗЛИ ЗИЛЗИЛАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты