ПЛАЗМА ТЕЗЛАТКИЧЛАР

ПЛАЗМА ТЕЗЛАТКИЧЛАР — тезлиги 10 — 103км/с ва ундан юқори бўлган плазма оқими ҳосил қилиш учун ишлатиладиган қурилмалар. Улардаги ионларнинг кинетик энергияси 10 эВ дан 105—106 эВ гача етади. Энергиянинг пастки чегарасида паст т-рали плазма генераторлари — плазматронларга, юқори чегарада — зарядланган зарралар тезлаткичларига ўхшайди. Плазма тезлаткичлар тўлиқ ионлашган бўлади. Катта тезликдаги плазма оқимини турли йўл билан мас, қаттиқ жисмга лазер нурларини таъсир эттириб олиш мумкин. 1-расмда Плазма тезлаткичларга тегишли асбоб тасвирланган, унда тезланиш ва плазмани тайёрлаш бир ёки бир нечта электр разряднинг электр энергияси ҳисобига амалга ошади.

Тезланиш механизми. Плазма тезлаткичларнинг иш жараёнини тахлил қилишда плазмани яхлит муҳит ёки зарралар (ион ва электронлар) йиғиндиси деб қараш мумкин. Яхлит муҳит деб олинганда плазманинг тезланиши тўлиқ (ион ва электронлар) босимнинг пасайиши ва плазмада оқувчи токларнинг ўзаро таъсиридан вужудга келади. Плазма зарралар йиғиндиси бўлса ионлар тезланиши қуйидагилар асосида вужудга келади;

1) плазма ҳажмидаги электр майдон таъсирида;

2) йўналтирилган электронлар оқими («электрон шамоли»)нинг ионлар б-н тўқнашишидан;

3) ионларнинг ўзаро тўқнашишидан.

Плазма тезлаткичлар таснифи. Плазма тезлаткичлар иссиклик ва электромагнит тезлаткичларга бўлинади. Иссиқлик П. т. орасида изотермик бўлмаган тезлаткичлар алоҳида аҳамиятга эга. Унда Рс >> Рг Буни қуйидагича тушунтириш мумкин: «иссиқ» электрон (Тс >> Т) ли плазма юқори т-рали Т ионлар плазмасига нисбатан жуда осон ҳосил бўлади. Буни изотермик бўлмаган плазма дейилади. Изотермик бўлмаган тезлаткичнинг тузилиши тез электронларни инжек-циялаш йўли билан ёки электронли циклотрон резонанси ёрдамида т-раси Тс _ ю7 – Ю* К га тенг «иссиқ» электронли плазма ҳосил қиладиган «магнит соплоси»дан иборат. 2-расмда изотермик бўлмаган плазма тезлаткичи схемаси кел-тирилган. Бунда электрон замбарак ЭЗ дан чиқаётган электрон дастаси газразряд камераси ГКдаги электронларни «иситади» ва бу камерага киритилаётган иш моддаси И Мни ионлайди. Ҳосил бўлган ва тезлашган плазма ТП электрон босимининг фарқи таъсирида магнит майдони ғалтаги MMF вужудга келтираётган магнит майдони чизиқлари бўйлаб оқиб чиқади. Электронлар камерадан чиқиб кетишга уриниб, ҳажмий зарядларнинг электр майдонини ҳосшт қилади. Бу майдон, ўз навбатида, ионларга кТ ~ 10 – 10’ эВ миқдоридаги энергия бериб, уларни тезлаштиради. Электромагнит Плазма тезлаткичлар плазмага энергия берилишига қараб 3 синфга бўлинади: радиацион тезлаткичлар — бундаплазма оқимининг тезланиши плазма куюкланмасига тушаётган электромагнит тўлқинларининг босими таъсирида келиб чикали; индукцион тезлаткичлар — импульсли тизимлар, унда ташқи ўсувчи магнит майдони В плазма ҳалқасидаги токни индукциялайди. Шу ток билан ташқи магнит майдони радиал ташкил этувчисининг ўзаро таъсири Ампер кучини ҳосил қилади. Бу куч плазма ҳалқасини тезлаштиради; электродли тезлаткичлар — тезланишли плазма билан кучланиш манбаига уланган электродлар ўзаро контактда бўлади. Бу токнинг ташқи (автоном магнит тизим ҳосил қилган) ёки хусусий (плазмадан оқадиган ток ҳосил қилган) магнит майдони билан ампер таъсиридан плазма тезланиши ҳосил бўлади. Электродли Плазма тезлаткичлар кенг тарқалган.

Биринчи Плазма тезлаткичлар 1950-й. лар ўрталарида пайдо бўлди. Улар сиртни тозалаш технологияси (катодли чанглатиш усули), турли сиртларда металл плёнка ҳосил қилиш, ионосфера аэродинамикаси тадқиқотлари ва астрофизика экспериментлари (космик ҳодисаларни моделлаш), термоядро тадқиқотлар (плазма инжектори сифати)да қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ПЛАЗМА ТЕЗЛАТКИЧЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЛАЗЕР
ФИЗИКА
ПЛАЗМА
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты