ПРОКАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ПРОКАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ — пўлат ва б. металлардан прокатлаш йўли б-н турли буюм ва яримфабрикатлар олиш (қ. Прокат), шунингдек, сифа-тини ошириш мақсадида уларга қўшимча (мас, термик) ишлов бериш. Прокат ишлаб чиқаришнинг асосий маҳсулотларига ярим хом ашё ёки заготовка, лист прокат, трубалар, машина деталларининг заго-товкалари (ғилдираклар, ҳалқалар, ўқлар, шарлар ва б.) киради. Прокатлаш материални прокат стани валлари орасидан ўтказишга асосланган. Прокатлашнинг бўйлама, кўндаланг ва кўндаланг-винтли усуллари бор. Бўйлама усулда буюм қарамақарши йўналишда айланадиган валлар орасидан ўтказилиб, пластик деформацияланиши натижасида кўндаланг кесими кичраяди, узунлиги эса ортади. Про-катланадиган буюмларнинг 90 фоизи шу усулда олинади. Кўндаланг усул билан кўндаланг кесими узунлиги бўйича даврий ўзгарадиган заготовкалар, кўндаланг-винтли усул билан трубалар (қувурлар) прокатланади.

Лист металлар икки босқичда прокатланади. Биринчи боскичда сляб (қ. Блуминг-слябинг) валлар орасидан бирикки марта ўтказилиб, 90° бурилади ва кўндаланг йўналишда прокатланиб, эни зарур ўлчамга келтирилади. Иккинчи босқичда заготовка яна 90° бурилиб, бўйламасига прокатланади. Қалин ва юпқа листлар тўла механиза-циялаштирилган узлуксиз станларда прокатланади. Пўлат листлар тахта ва рулон тарзида ишлаб чикарилади.

Пайванд чокли ва чоксизтру бал ар ҳам прокатлаш йўли билан тайёрланади. Пайванд чокли трубаларни прокатлаб тайёрлашда печь пайванд, электр пайванд ва газ пайванддан фойдаланилади (қ. Пайвандлаш). Чоксиз трубалар қуйма ёки думалоқ кесимли заготов-калардан прокатланади. Бунинг учун аввал кўндаланг-винтли прокат станида қиздирилган қуйма ёки заготовкада тешик очилади, натижада калин деворли калта гильза ҳосил бўлади ва ундан труба прокатланади. Бунда валларнинг айланиши натижасида заготовка айланма-илгарилама ҳаракатланади, заготовка йўлига диаметри тахм. трубанинг ички диаметрига мое келадиган оправка ўрнатилади. Труба керакли калинликка етказилгач, калибрланади ва совитилиб, керакли узунликда қирқилади. Кесими даврий ўзгарадиган бу-юмлар ҳам прокатлаш усулида ишлаб чиқарилади.

Бунгадаврий прокатлаш дейилади. Бундам прокатлашда заготовка бир томонга айланувчи икки вал орасидан ўтади. Рангли металлар — алюминий, мис, магний, рух ва уларнинг кртишмаларини прокатлаб, ҳар хил кўндаланг кесимли лист, лента, сим ва зар қоғозлар тайёрланади. Алюминий кртишмаларидан лист прокатлаш технологик жараёнига қуйидаги асосий операциялар киради: узлуксиз қуйиб олинган қуймани хомаки прокатлаш, тўғрилаш, фрезалаш, қуйманинг иккала томонига алюминий листлар қоплаш, қиздириш, қиздириб прокатлаш (4—12 мм калинликкача), рулон қилиб ўраш ва совуқлайин прокатлаш. Совуқлайин прокатлангандан сўнг рулонлар ёйилиб, листларга кесилади ва термик ишлов берилади. Узлуксиз қуйиб прокатлаш усулида суюқ алюминий тақсимлагич новдан ўтиб, валиклар ора-сидаги бўшлиққа тушади, унда алюминий валларга тегиб кристалланади ва ҳосил бўлган полоса стан валиклари орасидан узлуксиз чиқади. Прокат ишлаб чиқариш металлургия ва машинасозлик з-дларида ташкил қилинади (қ. Металлургия).


Кирилл алифбосида мақола: ПРОКАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: П ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПРОКАТ СТАНИ
МЕТАЛЛАР
БЛУМИНГ
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты