ПЎЛАТЧИ, пўладчи — 1) ўзбек уруғларидан бири. Барлосларда ҳам пўлатбачча деган уруғ тармоғи мавжуд;
2) қорақалпоқларнинг кандакли уру-ғининг бир шохобчаси тоқпўлат деб аталади. Қашқадарё вилоятида Пўлати ва Бухоро вилоятида Оқпўлат номли қишлоқлар бор. Этнонимдан қишлоқ номи келиб чиққан.