ҚАРТА

ҚАРТА — отнинг ёғли йўғон ичаги ва ундан махсус тайёрланадиган яхна таом. От гўштининг қарта қисми яхшилаб ишқаб ювилади. Шиллиқ пардаси тозаланиб ҳидини кетказиш учун қатиққа ёки зардобга бир кун ботириб қўйилади. Ювиб тозаланган Қартани, каттакатта бўлакларга бўлиб, туз, мурч, зира ва узум сиркаси сепиб, 10 соатгача салқин ерга олиб қўйилади. Тайёр масаллиқ қайнаб турган сувга солиниб пиширилади. Шўрвасига пиёз, сабзи, дафна япроғи, туйилмаган мурч каби зираворлар қўшиб, 2 соат суст оловда милдиратиб қайнатилади. Пишган Қарта совитилиб, салатлар билан бирга дастурхонга тортилади.

Баъзан Қартанинг ичи ағдарилиб, тозалаб ювилади, очилган Қарта юзасига тасмасимон кесилган сон гўшти, тўш ёғи қўйилиб, рулетга ўхшаб ўралади ва четлари ҳамда ўртаси қалин ип билан боғланиб, қозондаги совуқ сувга солиб, 2—2,5 соат милдиратиб қайнатилади. Совитиб, япроқлаб кесиб истеъмол қилинади.


Кирилл алифбосида мақола: ҚАРТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
USTINOVA - Сон
ЕР
ПИЁЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты