ҚОРАТОВ МАКОНЛАРИ

ҚОРАТОВ МАКОНЛАРИ — Аристанди ва Бурултой (Жан. Қозоғистон) дарёлари оралиғидаги Ушбос-Кўктол водийсида, Қоратов (Тяньшаннинг шим.ғарби) тизмаси ён бағрида жойлашган қуйи палеолит даврига оид маконлар мажмуи. Археолог Х. А. Алпис-боев текширган. Қоратов маконлари ичида энг муҳимлари — шелль-ашель даврларига оид Бўриқазған, Тангирқазған ёдгорликлари ва ашельмустье даврларига оид Тўқали—1 ва Тўқали—5 ёдгорликлари мажмуаларидир. Палеолит қатламлари айрим кичик дўнгликлар ва тоғ ён бағридаги текис платода жойлашган. Қоратов маконларидан тош қирғичлар, қирғичсимон асбоблар ва б. топилган.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОРАТОВ МАКОНЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҚОЗОҒИСТОН
ПАЛЕОЛИТ
ЕР
ОСИЁ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты