ҚОРИН БЎШЛИҒИ

ҚОРИН БЎШЛИҒИ — тана иккиламчи бўшлиғининг бир қисми; умуртқали ҳайвонларда буйрак ва юракдан, сут эмизувчиларда эса буйрак, юрак ва ўпкадан ташқари ҳамма ички аъзолар жойлашади. Етук ҳолатдаги тубан умуртқали ҳайвонларда Қорин бўшлиғини юрак олди бўшлиғи билан туташтирувчи каналлар сақланади. Кўпчилик баликларда Қорин бўшлиғи ташқи муҳит билан абдоминал тешиклар орқали алоқада бўлади. Тўгарак оғизлилар ва балиқларда Қорин бўшлиғининг олдида юрак олди бўшлиғи жойлашади; қурукликда яшовчи умуртқалиларда у кетинга сурилган ва Қорин бўшлиғига киради. Сут эмизувчиларда кўкрак тўсиғи ёки диафрагма ҳосил бўлиши натижасида юрак олди бўшлиғи ўпкани сақловчи Қорин бўшлиғининг олд қисми билан бирга унинг қолган қисмларидан ажралиб туради. Одамда Қорин бўшлиғи қорин деб ҳам аталади, унда меъда-ичак йўли (қизилўнгачнинг қорин қисмидан тўғри ичакгача), жигар. меъда ости бези, талоқ, буйрак усти бези ва б. аъзолар жойлашади.

Қорин бўшлиғи даги сероз суюқлик қорин пардани ҳамиша намлаб туради. Шунинг учун Қорин бўшлиғи даги аъзолар бир-бирига ишқаланмай енгил ҳаракатланади.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОРИН БЎШЛИҒИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОДАМ
МЕЪДА
ОВҚАТЛАНИШ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты