ҚОЧОҚЛАР ВА КЎЧИРИЛГАН ШАХСЛАР

ҚОЧОҚЛАР ВА КЎЧИРИЛГАН ШАХСЛАР — бирон-бир ижтимоий ҳолат (мас, уруш, миллий озодлик ҳаракати) оқибатида ўзининг доимий яшаш жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлган шахслар. «Қочоқлар» атамаси халқаро ҳуқуқда 1-марта 1914—18 й. лардаги 1-жаҳон урушидан кейин пайдо бўлиб, уруш даврида душман босиб олиши хавфи бўлган ёки эгаллаб олган ҳудудларни ташлаб чиққан, ё бўлмаса бу ҳудудлардан ҳарбий, фуқаровий ҳукумат фармойиши асосида жўна-тиб юборилган шахсларни англатиш учун ишлатилган. 1939—45 й. лардаги 2-жаҳон уруши даврида гитлерчилар томонидан босиб олинган ҳудудлардан турли ишларда фойдаланиш учун миллионлаб кишиларнинг бошқа мамлакатларга мажбурлаб олиб кетилиши натижасида кўчирилган шахслар деб аталган одамлар тоифаси вужудга келди. Урушдан кейин Қочоқлар ва кўчирилган шахслар ва к. ш. муаммоси кескин бўлиб қолди, чунки уларни тезлик билан ватанига қайтариш керак эди. Ўтган асрнинг 50 — 70 – й. ларида Африкада ҳам қочоқлар билан боғлиқ масалалар келиб чиқди. Исроилнинг араб мамлакатларига қарши агрессияси (1948—49, 1956, 1967 й. лардаги урушлар) туфайли пайдо бўлган фаластинлик қочоқлар масаласи ғоят кескин тус олиб, Яқин Шарқдаги вазиятни бир неча бор чигаллаштирди. Қочоқлар ва кўчирилган шахслар ва к. ш. муаммолари манфаатдор давлатлар ўртасида махсус битимлар тузиш ёки халқаро ҳамкорлик натижасида ҳал этилади. Қочоқлар масалалари билан Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой ҳаракати, БМТ доирасида — Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссар шуғулланади.


Кирилл алифбосида мақола: ҚОЧОҚЛАР ВА КЎЧИРИЛГАН ШАХСЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты