ҚРИМ ХОНЛИГИ

ҚРИМ ХОНЛИГИ — Олтин Ўрда давлатидан ажралиб чиққан ва Қрим я. о. да жойлашган туркий давлат (1443— 1783). Қрим хонлигига Давлат Ҳожи Гарай асос солган. У ўзаро урушлардан сўнг бадавлат табақалар ва Буюк Литва князлиги ёрдамида мустақил татар давлатини барпо этган (1443). Пойтахти — Эски Қрим ш. 16-а. бошларидан то 1736 й. гача Бокчасарой. Бу давлатга Қуйи Днепр бўйи ҳам кирган. Аҳоли қуйидаги субэтносларга бўлинган: дашт (нўғай татарлари), тоғ олди (татлар), жан. қирғоқ (ялибойлсо). Қримтатар тилида сўзлашган. Ислом динининг сунний мазҳабига эътиқод қилишган. Қрим хонлиги аҳолисининг этник маданий қиёфаси шаклланишида хазар, қипчоқ, нўғай ва б. туркий халклар билан биргаликда туб жой аҳоли (таврлар, киммерийлар, аланлар ва б.) муҳим роль ўйнашган.

Қрим хонлигини гарайлар сулоласи бошқарган. Давлат Ҳожи Гарай вафот этгач (1466), унинг ўғли Менгли Гарай даврида Қрим хонлиги Усмонли турк султонлигининг васса-лига айланган (1475). Менгли Гарай пойтахтни Боқчасаройга кўчиртирган. Москва улуғ князи Иван III Васильевич Қрим хонлиги билан Олтин Ўрда ўртасидаги низолардан фойдаланиб, Менгли Гарай билан ўзаро иттифоқ тузган. Менгли Гарай қўшини Польша-Литва қироли Казимир IV мулкига ҳужум қилиб, уни Катта Ўрда хони Аҳмадга ёрдам беришдан чалғитган. Кейинчалик Қрим хонлиги билан Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган.

Қрим хонлиги 16-а. да кучайиб, Москва, Тула ва б. рус шаҳарларини бир неча марта қамал қилган. 1613—50 й. ларда 200 мингта рус кишисини асир сифатида Қримга олиб келган. 18-а. да Россия Қримни босиб олиш учун усмонли турклар билан ўзаро тўқнашган. Кучук-Қайнаржа сулҳ шартномасига кўра, Қрим хонлиги Туркия васийлигидан чиқиб, Россия ҳомийлигига ўтган (1774). Шагин Гарай хонлик қилган даврда Қрим хонлиги босиб олиниб, унинг ҳудуди Россия империяси таркибига киритилган (1783).

Ад..Сафаргалиев М. Г., Распад Золотой Орды, Саранск, 1960.

Қаҳрамон Ражабов, Ринат Шигабдинов.


Кирилл алифбосида мақола: ҚРИМ ХОНЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЛИТВА
ЎЗБЕКЛАР
ИСЛОМ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты