ҚУЁШ МАГНЕТИЗМИ

ҚУЁШ МАГНЕТИЗМИ — Қуёшда магнит майдон мавжудлиги билан боғлиқ мураккаб ва ўзгарувчан ҳодисалар мажмуи. Қуёш фаоллиги Қуёш магнетизмининг ўзгарувчан табиатини бевосита намоён қилади. Қуёш магнит майдонини 1908 й. да америкалик астроном Ж. Хейл кашф этган. Қуёш магнит майдонлари Зееман эффекти асосида ўлчанади. Қуёш фаол, фон ва умумий соҳалар магнит майдонларини ажратиш мумкин. Фаол соҳалар энг кучли маг-нит майдонларига эга. Мас, Қуёш доглари марказида магнит майдон кучланганлиги 2000 — 5000 Э. Умуман Қуёш доғлари магнит майдон кучланганлиги 1400Эдан ортиқ бўлганда ҳосил бўлади. Фаол соҳалар магнит майдонларида йиғилган энергия жуда катта ва нобарқарор жараёнларга манба бўлади. Баъзи Қуёш чақнашлари пайтида Ю32 энергия ажралиб чиқади. Фон магнит майдонлари (кучланганлиги 2—6 Э) фаол соҳалар атрофида ±55° гелиографик кенгликларда учрайди, уларни якка ва қарама-қарши қутбли магнит соҳалар ташкил этади. Бундан ташқари, уларга катта масштабли тартибланган гигант тизилмалар ҳам киради. Қуёш қутблари яқинида кузатиладиган суст (1—2 Э), кичик масштабли мураккаб структуралардан иборат маг-нит майдонлар Қуёшнинг умумий магнит майдони деб қабул қилинган. Бу магнит майдон полои-дал хусусиятга эга, яъни Қуёш айланиш ўқига нисбатан симметрик ва ҳар бир Қуёш қутбида қарама-қарши магнит қутбийлик устун бўлади. Умумий, фаол ва фон соҳалар магнит майдонлари Қуёш фаоллиги даври билан ўзга-ради. Фаол соҳалар магнит майдонлари Қуёш сатҳига унинг остки қатламларидан қалқиб чиқади. Умуман фон магнит майдонларини фаол соҳаларнинг кенгайиш натижасида тарқалган магнит майдонларининг қолдиқлари ва умумий майдонни эса Қуёш қутбларига қараб кўчган фон магнит май-донлари ҳосил қилади деб ҳисоблаш мумкин. Ҳозиргача Қуёш магнетизмининг табиати мукаммал ўрганилмаган.


Кирилл алифбосида мақола: ҚУЁШ МАГНЕТИЗМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚУЁШ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты