ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ

ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ — уй-жой қурилиши, саноат, қ. х. ва б. даги қурилиш соҳалари учун қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноат. Бир қанча тармоқларни ўз ичига олади. Цемент, асбест-цемент шифери, асбест-цемент қувурлари, девор материалари (ғишт), оҳак, гипс, дераза ойналари, юмшоқ ёпма материаллар, табиий тошлардан қоплама материаллар, безак ҳамда пол учун сопол (керамик) плиталар, иситгич радиаторлар ва конвекторлар, чинни-фаянс санитария-қурилиш буюмлари, линолеум, йиғма темир-бетон конструкциялар ва деталлар, норуда қурилиш материаллари (майдаланган, чақилган тош, қум, шағал, қум-шағал аралашмаси) ва б. Қ. м. с. нинг асосий маҳсулотлари ҳисобланади.

Қадимда ғишт, черепица, сопол плита, сопол водопровод қувурлари, гипс ва оҳакли ёпишқоқ материаллар ва б. қурилиш материаллари маълум эди. 19-а. нинг 1-чорагида механик чидамлилиги юқори бўлган, сувда қотадиган портландцемент кашф этилиб, қурилишда бетон ва темир-бетон и. ч. ва уларни ишлатишга шароит яратди. 19—20-а. ларда қурилиш ҳажмининг кескин ошиши натижасида Қурилиш материаллари саноати маҳсулотлари тур таркиби ва и. ч. ҳажмлари юқори суръатларда юксалди.

Ўзбекистонда табиий хом ашёлардан қурилиш материаллари сифатида фойдаланиш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Айниқса, бинолар қурилишида хом ғишт, гувала, ёғоч синч, ганч, оддий тупроқ (лой)дан тикланадиган пахса асрлар давомида асосий қурилиш материаллари бўлиб келган. Ҳумдонларда пиширилган ғишт, сопол, чинни кошин, ганч, йўнилган гранит, мармар тошлар сарой, мадраса, масжид, работлар қурилишида кенг қўлланилган.

Республикада қурилиш материаллари саноати халқ хўжалигидаги саноат тармоғи сифатида 20-а. бошларида пайдо бўлди. 1913 й. да ҳоз. Ўзбекистонда жами 20 дан кўпроқ кичик ғишт з-длари, оҳак ва алебастр и. ч. корхоналари ишлаган. 20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб дастлабки Қурилиш материаллари саноати корхоналари (цемент, ғишт з-длари) қурилиши бошланди ва қисқа муддатларда цемент саноати, шиша-ойна саноати, тошга ишлов бериш (тоштарошлик), норуда қурилиш материаллари корхоналари барпо этилди.

21-а. бошида республиканинг кўп тармоқли Қурилиш материаллари саноатида цемент, асбест-цемент, деворбоп материаллар, юмшоқ том ва гидроизоляция материаллари, табиий тошлардан қоплама материаллар, полимер хом ашёдан қурилиш материаллари ва буюмлар, темир-бетон конст-рукциялари ва б. ишлаб чиқариш тармоқлари ривожланди. Тармоқ корхоналарида 100 дан ортиқ номдаги асосий маҳсулот турлари тайёрланади.

Қурилиш материаллари саноати тармоқлари юксак механизациялашган ва халқ хўжалигининг қурилиш матери-алларига бўлган талабини тўла қонди-ради. Хорижий инвесторлар иштиро-кида янги қўшма корхоналар қурилмоқда, ишлаб турган корхоналар замонавий технология билан жиҳозланиб кенгайтирилмоқда. 2003 й. да Ўзбекистонда саноат маҳсулоти и. ч. нинг умумий ҳажмида Қурилиш материаллари саноати салмоғи 4,9% ни ташкил этди. Тармоқда фаолият кўрса-тадиган энг йирик ташкилот «Ўзқу-рилишматериаллари» акциядорлик компанияси (1997 й. да ташкил этилган)дир. Унинг таркибидаги 80 корхона (23 акциядорлик жамияти, 39 та масъулияти чекланган жамият, 14 та хусусий корхона, 4 қўшма корхона) республикада объектлар қурилишини барча турдаги қурилиш материаллари билан таъминлайди.

2003 й. да республика Қ. м. с. да (йирик ва ўрта корхоналар бўйича) 4062,5 минг т цемент, 568,1 минг км2 ички деворларни қоплашга мўлжалланган безакли сопол плиткалар, 34,7 млн. м2 юмшоқ ёпма (том) материаллари, 313,7 млн. дона шартли тахта шифер, 360 минг м2 линолеум, 6434,5 минг м2 дераза ойнаси (2 мм қалинлик ҳисобида), 41,9 минг т оҳак, 49,2 минг т гипс ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Тармоқ маҳсулотлари чет мамлакатларга экспорт қилинади (2004 й. да 31,7 млн. АҚШ доллари).

Эркин Акрамов.


Кирилл алифбосида мақола: ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ САНОАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЧИННИ-ФАЯНС САНОАТИ
КИМЁ
ФРАНЦИЯ
АМАЛИЙ САНЪАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты