ҚЎҚОНСПИРТ ДАВЛАТАКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ҚЎҚОНСПИРТ» ДАВЛАТАКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — спирт саноатининг йирик корхонаси. «Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси таркибида. Қўқон ш. дан 7 км узоқдикдаги Муқимий шаҳарчасида жойлашган. Буғдойдан ликер-арақ, тиббиётда ишлатиладиган тозаланган «Экстра» ва юқори даражада тозаланган этил спирти, халқ хўжалигида ишлатиладиган бошқа иккиламчи маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 1991 й. да ўғитлар ва сульфат кислота ишлаб чиқарадиган Янги Қўқон кимё з-ди (1983) негизида озиқ-овқат спирти ишлаб чиқарадиган «Қўқон» и. ч. бирлашмаси ташкил этилди. Қайта реконструкция қилиниб, йиллик қуввати 1,8 млн. дал бўлган 1-навбати 1995 й. дан маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. 1998 й. да 2-навбати (йиллик қуввати 0,9 млн. дал) ишга туши-рилди. 2000 й. дан очиқ турдаги акция-дорлик жамияти (Устав фонди 10127,6 млн. сўм; акциялар пакетининг 51% давлатга, 47% чет эл инвесторларига, 2% меҳнат жамоасига тегишли). Маҳсулотлари «Ўзмевасабз авотузумсаноатхолдинг» компанияси корхоналарига етказиб берилади, қўшни давлатларга экспорт қилинади. 2004 й. да 988,1 минг дал спирт ишлаб чиқарилди.

Абдукарим Умаров.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҚОНСПИРТ ДАВЛАТАКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



КИМЁ САНОАТИ
ФРАНЦИЯ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты