ҚЎҚОН СУПЕРФОСФАТ ЗАВОДИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

«ҚЎҚОН СУПЕРФОСФАТ ЗАВОДИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — кимё саноати корхонаси, оддий, аммонийлашган суперфосфат ўғитлари, кальций карбид, пайвандлаш электродлари ишлаб чиқаради. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси таркибида. 1935 й. июль ойида аралаш ўғитлар ф-каси негизида ташкил этилган. Уруш йилларида мудофаа аҳамия-тига эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарган. 1941 й. да эвакуация қилинган Нева ва Воскресенск кимё з-длари ускуналари асосида суперфосфат цехи қурилиши бошланиб, унинг бирин навбати 1946 й. апр. да ишга туши-шди. Шу йилдан «Қўқон суперфосат з-ди» номини олди. 1947 йилда /льфат кислота и. ч. цехи қурилиб шга туширилди, суперфосфат танархини камайтириш мақсадида з-д ч оратов (Қозоғистон) фосфоритидан уперфосфат олишни ўзлаштирди. 1953 [. дан аммонийлашган суперфосфат шлаб чиқарила бошланди. 1956 й. да :ульфат кислота ишлаб чиқарувчи цех эеконструкция қилинди. 1958 й. да 100% ли Р205 бўйича йиллик қуввати 42 минг т бўлган, илғор техника билан жиҳозланган иккинчи суперфосфат цехи, 1962 й. да йиллик лойиҳа қув-вати 45,5 минг т аммонийлашган суперфосфат цехи фойдаланишга топ-ширилди. 1964 й. да аммонийлашган суперфосфат олишнинг янги технологияси (аммонизациялаш — қуритиш — ёйиш — майдалаш) жорий қилинди. 1974 й. дан донадор аммонийлашган суперфосфат ишлаб чиқариш ўзлаштирилди (ишлаб чиқарилган минерал ўғитларнинг 40%). 1998 й. апр. ойида Қизилқум фосфорит мажмуасида ишлаб чиқарилган фосфорит хом ашёсидан фойдаланишга ўтди ва унинг йиллик и. ч. қуввати 178,0 минг т суперфосфатга етказилди. 2003—2004 й. ларда аммонийлаш цех қайта жиҳозланди, ўғитни қадоқлаш автоматлари ўрнатилди. 1997 й. дан акциядорлик жамияти. 2002 й. фев. да корхона акцияларининг 60,2% чет эл инвесторларига сотилди ва Ўзбекистон— Россия чет эл инвестицияси иштирокидаги «Қўқон суперфосфат з-ди» очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилди.

Маҳсулотлари чет элларга экспорт қилинади (2004 й. да 600 т суперфосфат). 2004 й. да корхонада 164,1 минг т аммонийлашган суперфосфат, 101,9 млн. сўмлик халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарилди.


Кирилл алифбосида мақола: ҚЎҚОН СУПЕРФОСФАТ ЗАВОДИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Қ ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



КИМЁ САНОАТИ
ФРАНЦИЯ
ҚОЗОҒИСТОН
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты