РАДИОКИМЁ

РАДИОКИМЁ — радиоактив элементлар ва изотопларнинг кимёвий хоссаларини, уларни ажратиб олиш, концентрлаш (тўплаш) фан ва техниканинг турли соҳаларида кўллаш усулларини ўрганадиган соҳа. Радиокимё ривожланиш даврида бир неча босқични босиб ўтди. Радиокимёнинг дастлабки 1 босқичи 1898 й. дан, яъни П. Кюри ва М. Кюри илк табиий радиоактив элементлар — полоний ва радийни ажратиб олишларидан бошланди. II боскич (1914—33)да табиий радиоактив элементларнинг кимёвий табиати ўрганилди. Ill босқич И. Кюри ва Ф. Жолио-Кюриларнинг 1934 й. да сунъий радиоактив изотопларни кашф қилганларидан кейин бошланди. IV босқич сунъий изотопларнинг технологияси босқичи бўлиб, парчаланиш занжир реакциясининг саноат миқёсида амалга оширилган даври — 1944 й. га тўғри келади. Энг сўнгги боск,ич 50-й. ни — изотопларни ажратиб олиш даврини ўз ичига олади.

Ҳоз. замон Р. сини қуйидаги асосий бўлимларга ажратиш мумкин: умумий Радиокимё, ядро айланишлари кимёси, радиоактив элементлар кимёси ва амалий Радиокимё

Умумий Радиокимё радиоактив элементлар ва изотопларнинг физик-кимёвий крнуниятларини: радиоактив элементлар ва изотопларнинг турли муҳитда қандай шаклда учрашини аниқлайди, кичик «радиокимёвий» концентрациядаги радиоактив элементларнинг хоссаларини текширади, радиоактив моддаларнинг фазалараро тақсимланиш жараёнини ўрганади.

Ядро айланишлари кимёси ядро реакциялари ва радиоактив ўзгаришларда ҳосил бўладиган маҳсулотларни ва кимёвий айланишларни ўрганади, ядро реакциялари ва ядро айланишларида ҳосил бўладиган изотопларнинг турғун шаклларини аниқлайди.

Радиоактив элементлар кимёси барқарор ва узок, мавжуд бўлувчи изотоплари бўлмаган элементларни ўрганади. Радиокимё усуллари асосида ўрганиладиган элементлар технеций, прометий, астат, уран, торий, полоний, радон, франций, радий, актиний, протактиний ва трансуран элементлар, шунингдек, водородсимон атомлар: мюоний, позитроний ва мезоатомлардан иборат. Бу бўлимга шартли равишда ядро ёқилғиси технологиясини ҳам киритиш мумкин.

Амалий Радиокимё нишонли бирикмалар синтезини, радиоактив изотопларнинг фан ва саноатда (кимё, физика, геокимё ва б. тадқиқотларда) қўлланишини ўз ичига олади.

Радиокимё усуллари бошқа кимёвий соҳаларда (коллоид кимё, кимёвий кинетика ва б.) ўрганиладиган қонунлар тадқиқотида ҳам кенг ўрин олди. Элементлар ва изотопларни уларнинг радиоактив нурланиши ёки ядро айланишлари маҳсулотларига қараб аниқлаш Радиокимёнинг услубий хусусиятларидан биридир. Радиокимё усуллари элементлар ва бирикмаларнинг физик-кимёвий хоссаларини жуда кичик ва жуда катта концентрацияда ўрганишга имкон беради.


Кирилл алифбосида мақола: РАДИОКИМЁ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



КИМЁ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты