РЕАКТИВ АРТИЛЛЕРИЯ

РЕАКТИВ АРТИЛЛЕРИЯ — реактив снаряд (мина)ларни отиш учун мўлжалланган артиллерия тури. Реактив двигателнпнт тортиш кучи ҳисобига снарядлар мўлжалга етказилади. Душманнинг жонли кучлари, жанговар техникаси, ядро ҳужуми воситаларини шикастлаш ва мудофаа иншоотларини бузиш мақсадида снарядларни залп билан отиш (бирданига 6, 8, 10, 12, 16, 32 ва ҳ. к снарядни отиш) учун мўлжалланган. Реактив снарядлар ва уларни отувчи қурилмалардан иборат. Снаряд (мина) ларнинг нишонга тўғри боришини стабилизаторлар таъминлайди. Ҳар қайси снарядда реактив двигатель бўлгани учун уни отишда мураккаб ва катта артиллерия тизими талаб қилинмайди. Реактив артиллериянинг отувчи қурилмалари танк, бронетранспортёр ва автомашиналарга ўрнатилади. Реактив артиллерия биринчи марта 20-а. 30-й. ларида СССРда яратилган, 2-жаҳон урушида кенг қўлланилган.

Реактив артиллерияда стволли ва стволсиз артиллерия тизимлари ишлатилади. Стволли тизимда стволлар сони 10—45 та, снаряд (мина)ларни отиш узоқлиги 15 — 25 км ни ташкил қилади. Стволсиз тизимда тутунсиз порохли снарядлар қўлланади. Ана шундай дала Реактив артиллерия сининг стволсиз тизими 2-жаҳон уруши пайтида норасмий равишда «Катюша» деб аталди (бу қуроддан биринчи жанговар залп 1941 й. 14 июлда амалга оширилди). «Катюша» 2-жаҳон урушида жуда муҳим роль ўйнади. 2жахрн урушида Реактив артиллерия Германия армиясида ҳам (5, 6 ва 10 стволли миномётлар), АҚШ армиясида ҳам (114,3 мм ва 182 мм ли реактив тизимлар) қўлланилди. Уругцдан кейин кўп мамлакатларнинг армияларида ҳам Реактив артиллерия кенг тарқалди.


Кирилл алифбосида мақола: РЕАКТИВ АРТИЛЛЕРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАНГОВАР ТАРТИБ
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ТАНК
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты