РЕАКТИВ ҚАРШИЛИК

РЕАКТИВ ҚАРШИЛИК — ўзгарувчан электр токига электр сиғим ва занжир (ёки унинг бир қисми) индуктивлиги кўрсатадиган қаршилик (қ. Индуктивлик). Электр занжирининг тўла қаршилиги Z=H/(RL+RC) нинг мавҳум қисми, бу ерда г — электр занжирининг фаол қаршилиги, RL=coL—индуктив қаршилиги, Rc=l/mC=Uc/I — сиғим қаршилиги; бунда ю — токнинг ўзгариш частотаси, L — ўтказгич индуктивлиги, С — ўтказгич сиғими, Uc — сиғимдаги кучланишнинг амплитуда қиймати, I — занжирдаги токнинг амплитуда қиймати. Ўзгарувчан ток занжирида индуктивлик ёки сиғимнинг бўлиши ток ва кучланиш фазаларининг бир-бирига нисбатан силжишига сабаб бўлади. Индуктив қаршилик бўлганда занжирда ўзиндукция э. ю. к. ҳосил бўлиши сабабли ток фаза жиҳатдан берилган кучланишдан орқада қолади, сиғим қаршилик бўлганда эса ток фаза жиҳатдан кучланишдан олдинда кетади.


Кирилл алифбосида мақола: РЕАКТИВ ҚАРШИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ
ЎЗИНДУКЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты