САНОАТ

САНОАТ, индустрия — халқхўжалигининг жамият ишлаб чикарувчи кучлари тараққиёти даражасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатадиган етакчи тармоғи; С. нинг ўзи учун ҳамда халқ хўжалигининг бошқа соҳалари учун меҳнат қуроллари ва б. маҳсулотлар и. ч., шунингдек, хом ашё, ёқилғи қазиб олиш, энергия и. ч., ёғоч тайёрлаш, Саноатда ёки қ. х. да олинган маҳсулотларга ишлов бериш ва уларни қайта ишлаш билан банд корхоналар (фкалар, з-длар, электростанциялар, шахталар, конлар ва б.) мажмуи. Саноат кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнмтт асосини ташкил этади ва индустриал ўсиипш таъминлайди. 20-а. нинг 80й. ларида қабул қилинган таснифлашга кўра, Саноат йириклаштирилган 18 тармоққа бўлинади: электроэнергетика; ёқилғи Саноат и; қора металлургия; рангли металлургия; кимё ва нефть кимёси С. и; машинасозлик ва металлга ишлов бериш; ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлозақоғоз Саноат и; қурилиш материаллари С. и; қурилишконструкциялари ва деталлари Саноат и; ойна ва чиннифаянс Саноат и; енгил С; озиқ-овқат Саноат и; микробиология С. и; унёрма ва аралаш ем С. и; тиббиёт С. и; полиграфия С. и. Бў саноат тармоқлари ҳам ўз навбатида — ишлов берувчи саноат ва ундирувчи саноат турларига гуруҳланади.

Саноатнинг ижтимоий и. ч. нинг мустақил тармоғи сифатида вужудга келиши ҳунармандчиликнинг қ. х. дан ажралиб чиқиши — иккинчи энг йирик меҳнат тақсимоти билан боғлиқ. Капиталистик С. Ғарбий Европа мамлакатларида 14—15а. ларда пайдо бўдди ва оддий капиталистик кооперация, мануфактура ва йирик машина индустрияси — фабрика босқичларини босиб ўтди, 18-а. охири — 19-а. бошларида мануфактурадан машина индустриясига ўтиш дастлаб Англияда, кейинроқ бошқа Европа мамлакатларида саноат тўнтариши тусини олди. Россия ва б. айрим мамлакатларда Саноат 18-а. бошидан мануфактура кўринишида ривожланди, 19-а. нинг 2-ярмидан машина индустрияси тараққий этди.

Ўзбекистон худудида Саноат тараққиёти илдизини узоқ тарихга эга бўлган ҳунармандчилик ташкил этган. Самарқанд, Бухоро, Урганч, Тошкент, Қўқон, Марғилон, Наманган, Андижон каби шаҳарларда майда ва йирик ҳунармандчилик ривож топди. Ўзбекистонда ҳақиқий маънодаги Саноатнинг пайдо бўлиши 19-а. нинг 2-ярмига тўғри келади. Ўрта Осиёнинг чор Россияси томонидан босиб олиниши натижасида ўлкага рус саноатчилари ва Россия капитали ҳам кириб келди ва хом ашёга бирламчи ишлов берадиган Саноат тармоқлари (пахта тозалаш, вино, арақ, консерва, пахта мойи з-длари) пайдо бўлди ва Ўзбекистонда С. Россия саноати ва иктисодиёти билан боғлиқ ҳолда ривожланди.

1913 й. да Ўзбекистон худудида ялпи маҳсулот и. ч. да оғир саноаттмт ҳиссаси 2%ни, металл ишлаш 1%ни, енгил саноат 0,8%ни, озиқ-овқат Саноати 14%ни ташкил этган эди. Кейинги салкам 100 йил давомида Ўзбекистон саноатида электроэнергетика, газ, нефть, кумир, қора ва рангли металлургия, қ. х. машинасозлиги (тракторлар, пахта териш машиналари), автомобилсозлик, кабель, электроника, пахта тозалаш саноати машинасозлиги, самолётсозлик, ирригация-қурилиш машинасозлиги, кимё, цемент, қурилиш материаллари, тиббиёт, ёғмой, тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат ва б. саноат тармоқдари шаклланди.

20-а. нинг 20й. ларидан бошлаб Ўзбекистонда Саноат жаҳон уруши ва фуқаролар уруши натижасида инқирозга учраган майда, кустарь корхоналарни тиклаш асосида ривожлана бошлади. Пахта тозалаш з-длари, пиллакашлик, йигирувтўқув, тикувчилик, пойабзал ф-калари қурила бошлади (қ. Енгил саноат), 1937 й. да Тошкент тўқимачилик к-ти ишга туширилди, 20-а. нинг 40—50й. ларидан кумир саноати, газ саноати, нефть саноати жадал ривожлана бошлади.

1941—45 й. лардаги уруш даврида Ўзбекистонга 90 та саноат корхонаси кўчириб келтирилди, уларнинг купи машинасозлик, асбобсозлик корхоналари эди. Урушдан кейинги йилларда кўпгина корхоналар қурилиши натижасида машинасозлик тармоқлари кўпайди, самолётсозлик, асбобсозлик, моторсозлик, электроаппарат, электр двигатель, экскаватор, компрессор з-длари қурилди. Тошкент, Олмалиқ, Чирчиқ, Самарқанд, Навоий, Фарғона, Янгийўл, Наманган, Шўрсув ва б. шаҳарлар кимё индустрияси марказига айланди (қ. Кимё саноати). Бекобод, Чирчиқ, Тошкент ш. да қора металлургия, Навоий, Зарафшон, Олмалиқ, Учқудуқ ш. лари рангли металлургия марказлари ҳйсобланади (қ. Рангли металлургия).

Ўзбекистонда йўловчи ва юк ташувчи самолёт ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришганидан кейин Саноатда туб ислоҳотлар амалга оширидди, кўпгина тармоқдардаги Саноат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилди ва хусусийлаштирилиб, давлатакциядорлик, корпоратив, жамоа, хусусий ва б. ташкилийҳуқуқий мулк шаклларига айлантирилди. Республика иқтисодиётида муҳим ўринда турадиган Саноат тармокларида тузилмавий қайта таркиблаш амалга оширилди, кўплаб кичик ва ўрта корхоналар ташкил топди (2000 й. да 6,4 минг ўрта, 20,4 минг кичик корхона ишлади). Чет эл капитали билан ҳамкорликда кўпгина Саноат тармокларида қўшма корхоналар ташкил этилди (қ. Асака автомобиль заводи, «Бритиш Америкэн тобакко», «ЗарафшонНьюмонт», «Кабултекстайлз», «Кокакола», «Самкочавто» кўшма корхонаси ва б.). С. тармоқларига, айниқса, маҳаллий хом ашёни қайта ишлайдиган тармокларга чет эл инвестицияларини жалб этиш фаол давом этмоқда. Республика саноатида тармокларнинг тутган ўрни ҳар хил. Саноат тармоклари орасида қ. х. маҳсулотларини қайта ишловчи ва агросаноат мажмуига хизмат кўрсатувчи тармоқлар тарихан етакчи мавқега эга. Булар пахта тозалаш, шойи тўқиш, консерва, ёғмой ва б. саноат тармокларидир. Кимё ва нефть кимёси, машинасозлик, электроника, энергетика, металлургия, енгил ва қурилиш материаллари саноати жадал суръатларда ривожланмоқда. Саноат тараққиётида ёқилғиэнергетика комплексининг ўрни алоҳида. Унинг таркибига газ, кумир, нефть ва нефтни қайта ишлаш саноати, энергетика киради. Ўзбекистон жаҳондаги 10 та йирик газ ишлаб чиқарувчи мамлакатлар жумласига киради.

Ўзбекистонда Саноат тармокларида мулк шаклларини ўзгартириш ва таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга қаратилган туб ислоҳотлар мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашни, Ўзбекистоннинг келажақда ривожланган мамлакатлар қаторга чиқиши ва жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини таъминлайди.

2002 й. да Ўзбекистон Саноатда 1467 та ўрта ва йирик и. ч. бирлашмалари ва корхоналар ишлади. Бу корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар салмоғи умумий и. ч. ҳажмининг 88,5%ни ташкил этди. 396 дан ортиқ номдаги янги маҳсулотларни и. ч. ўзлаштирилди. Давлат корхоналари сони салмоги 4,6%, нодавлат саноат корхоналари сони 95,4% ни ташкил этди. Саноати. ч. ходимларининг 20,5% давлат корхоналарида, 79,5% нодавлат корхоналарида банд бўлди. Саноат маҳсулотларини и. ч. нинг умумий ҳажмида давлат корхоналари ҳиссаси 28,6%ни, нодавлат сектор корхоналари ҳиссаси 71,4% дан иборат бўлди (яна Автомобиль саноати, Енгил саноат, Ёғмой саноати, Машинасозлик саноати каби саноат тармоклари тўғрисидаги алоҳида мақолаларга қ.).

Чет элларда Саноатнинг ривожланиши саноат жиҳатидан ривожланган мамлакатларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу мамлакатларда иқтисодиёт тараққиёти катта ҳажмда жамғарилган техника жиҳатидан илғор капитал асосида ва мавжуд юқори малакали ишчи кучи б-н таъминланади. Уларга АҚШ, Канада, Япония, кўпгина Ғарбий Европа мамлакатлари киради.

Ад.: Каримов И. А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳцид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997; Кари мов И. А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда, Т., 1999; Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, Т., 1998; Экономика Ўзбекистана и стран СНГ, Т., 2001; Ўзбекистон Республикаси, Т., 2001.

Нуриддин Мусаев.


Кирилл алифбосида мақола: САНОАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты