САРИҚ КАСАЛЛИГИ

САРИҚ КАСАЛЛИГИ — жигарда ҳосил бўладиган билирубин — ўт пигментининг (қ. Ўт) тўқималарда тўпланиши туфайли тери, кўз оқи ва шиллиқ пардаларининг сариқ тусга кириши. Сариқ касаллиги қонда билирубин микдорининг ошиб кетиши натижасида пайдо бўлади. Келиб чиқиш сабаблари ва ҳосил бўлиш механизмига кўра, Сариқ касаллиги жигарда пайдо бўлувчи, механик ва гемолитик хилларга бўлинади. Жигар (паренхимага оид) Сариқ касаллиги жигар ҳужайраларининг инфекцион ёки токсик заҳарланиши натижасида пайдо бўлиб, жигарда турли хил ўзгаришлар келтириб чиқаради, билирубинни ичакка ўтказади: ахлат ранги оқариб, сийдик тўқлашади. Жигар Сариқ касаллиги аксарият ўткир гепатит касаллиги (қ. Вирусли гепатит) туфайли, шунингдек, жигар ҳужайраларининг алкоголь таъсирида заҳарланиши оқибатида келиб чиқади. Механик Сариқ касаллиги ўт (сафро)нинг ўт йўлларидан ўта олмаслиги, мас, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши натижасида ўтнинг ичакка ўта олмаслиги ва шу туфайли ўт йўлларида тўхталиб қолган сафродаги билирубин тўғридантўғри қонга ўтиб кетиши сабабли келиб чиқади.

Одатда, аввал кўз оқи, кейин юмшоқ танглайнинг шиллиқ пардаси, тил ости, тери сарғаяди. Сарикликнинг кучликучсизлиги қондаги билирубин микдорининг кўпозлигига боғлиқ. Сариқ касаллигида кўпинча тери кичишади, чунки ўт кислота теридаги периферик нерв охирларини қўзғатади.

Сариқ касаллиги пайдо бўлганида дарҳол врачга мурожаат қилиш лозим.

2—3 кунлик чақалоқларда кўпинча жигар функциясидаги вақтинчалик етишмовчилик натижасида бадан сарғайиши — физиологик сариқлик кузатилади. Бу ҳолат махсус давони талаб қилмайди ва 1—2 ҳафтада ўтиб кетади. Баъзан она билан боланинг қони бирбирига мос келмаса, яъни она қони резусманфий бўлиб, ҳомиланики эса резусмусбат бўлса, у ҳолда она билан ҳомила ўртасида «резусрақобат» юзага келиши натижасида Сариқ касаллиги чақалоклардаги гемолитик касалликлар билан бирга давом этади (қ. Чақалоқларнинг гемолитик касалликлари). Сариқ касаллиги гоҳида ҳомиладорлик истисқосида ҳам юз беради қ(. Ҳомиладорлик токсикозлари).

Шоносир Шовоҳобов.


Кирилл алифбосида мақола: САРИҚ КАСАЛЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ
Тушда ахлат кўрса нима бўлади.
ЕР
ТЕРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты