СИМПЛЕКС АЛОҚА (лот. simplex оддий) — икки томонлама электр алоқа усули; бунда хабарлар ҳар қайси пунктда навбатманавбат узатилади ва қабул қилинади, яъни бир пунктга хабар узатилаётганда иккинчи пункт хабарни фақат қабул қилади, кейин иккинчи пункт хабар узатганда биринчи пункт хабарни қабул қилади. Симплекс алоқа пунктларининг ҳар бирида узатиш ва қабул қилиш занжирлари бирбиридан ажратилган битта аппарат бўлади. Симплекс алоқа матбуот агентликларида, метеорология хизматларида, кемалар ва б. пунктлар орасида қўлланади.