СКАЙЛЭБ

«СКАЙЛЭБ» (инг. skylab Sky laboratory — осмон лабораторияси) — бортида астронавтучувчиси бўлган, космик фазода, Ер атрофида учишга мўлжалланган америка орбитал ст-яси номи. 1973 й. «Скайлэб» «Сатурн5» ЭР ёрдамида (учинчи босқичсиз) орбитага чиқарилган. «Скайлэб»ни учиришдан мақсад уни орбитада «Аполлон»га туташтириш, инсоннинг узоқ муддат космик учиш шароитига адаптациясини ва Ерга тортилиш реадаптациясини ўрганишга мўлжалланган тиббийбиологик текширишлар ўтказиш, Қуёшни кузатиш, Ернинг табиий ресуреларини ўрганиш, техник эксперимент ўтказиш. Дастлабки орбитанинг перигейи 434 км, апогейи эса 437 км га тенг бўлиб, экваторга огмалиги 50°, даври 93,2 минутни ташкил этади. «Скайлэб»нинг массаси 77 т, уз. 25 м, максимал диаметри 6,6 м. Стя блокида яшаш бўлмаси, лаб., ётоқхона, тиббиёт, дам олиш хоналари, ошхона, овқатланиш хонаси, турли машқ ва тажрибалар ўтказиш бўлмалари мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: СКАЙЛЭБ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КОСМОНАВТИКА
OMANY - Эксперимент
Тушда учса нимани англатиши ҳақида тўлиқ маълумот.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты