ССУДА КАПИТАЛИ

ССУДА КАПИТАЛИ — вақтинча фойдаланиб қайтариш, маълум фоиз ҳақ тўлаш шарти билан қарзга бериладиган пул капитали. Ск. нинг иқтисодий маънодаги ўзига хос хусусияти шундаки, у фоиз кўринишида фойда келтиради. Ссуда капитали эгаси томонидан ишлаб чиқариш. га қўйилмайди, балки фоиз кўринишида фойда олиш учун вақтинча бошқа ишбилармонга берилади. Ссуда капитали «ўзўзидан кўпайиш» қобилиятига эга. Унинг товар ресурслари қийматини ифодаловчи пулдан фарқи ҳам шунда.

Кредитга бериладиган Ск. нинг муддати бўйича фарқланадиган бир қанча турлари мавжуд. Mac, пул капиталлари бозорида, асосан, фирмалар, банклар ва б. нинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжларига хизмат кўрсатилади; бу бозорда пулдан ташқари қисқа муддатли Ссуда капиталининг манбаи сифатида векселлар, депозит сертификатлари, банк акцептлари сингари қисқа муддатли кимматли қоғозлар муомалада бўлади, яъни сотиб олинади ва сотилади; узоқ муддатли Ссуда капитали бозорида (қарзга олинадиган маблағлар бозори, капиталлар бозори) узоқ муддатли қарз капиталини жалб этиш бўйича операциялар ўтказилади, мас, узоқ муддатли облигацияларни сотишдан тушган маблағлар кўчмас мулк (ипотека) бозори орқали Ссуда капитали бозорида қатнашади.

Ссуда капиталига бўлган талаб (шунингдек, таклиф) мамлакат хўжалиги ҳолати ва келажагини кўрсатувчи индикатор бўлиб хизмат қилади. Узоқ муддатли капиталга бўлган талабнинг ўсиши мамлакатнинг иктисодий ривожланиш даврига кирганлигидан дарак беради. Киска муддатли ссудалар беқарор иқтисодиёт даврида, айниқса, кўп фойда (уларга бўлган талаб кескин ошади) келтиради. Шу билан бирга узок, муддатли ва киска муддатли. Ссуда капитали орасидаги зарур балансни саклаш учун (умуман мамлакатдаги хўжалик муносабатларини барқарорлаштириш ана шундай балансга боғлиқ бўлади) давлат бу ишни ўз вактида ва мақсадли йўналтирган ҳодда бошқариб туради.

Ссуда капитали бозори турли кредит муассасалари ҳамда фонд бозорлари оркали фаолият кўрсатади.

Аҳмаджон Ўлмасов.


Кирилл алифбосида мақола: ССУДА КАПИТАЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАНКЛАР
ТОШКЕНТ
ФОНД БОЗОРИ
БОЗОР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты