ШИХТА (нем.) — металлургия қурилмалари, кимё аппаратлари ва бошқалар агрегатларда қайта ишланадиган материаллар аралашмаси. Мас, металлургия Шихтаси таркибига ёқилғи, руда, темиртерсак, флюс ва бошқалар киради. Шихта даги материалларнинг бирбирига нисбати олиниши керак бўлган маҳсулотнинг зарур физиккимёвий хоссалари билан белгиланади. Шихта қурилма, аппарат ёки агрегатга бир жинсли аралашма (кукун, дона кўринишида ёки брикетлаб) ёки айримайрим компонентлардан иборат порциялар тарзида солиниши мумкин. Шихтадан муайян физик ва кимёвий хоссаларга эга бўлган маҳсулотлар олинади.