ШИША

ШИША — таркиби Шиша ҳосил қилувчи компонентлар (кремний, бор, алюминий, фосфор, германий оксидлари ва бошқалар) ва металлар (литий, калий, натрий, кальций, магний, қўрғошин ва бошқалар)нинг оксидларидан иборат аралашмани қиздириш йўли билан суюқлантириб совитишдан ҳосил бўлган аморф мўрт материал. Шиша қиздирилганда кристалл моддалар каби маълум бир трада суюқланмайди ва қотмайди, балки аста-секин қаттиқ ҳолатдан чўзилувчан юмшоқ ҳолатга ва ниҳоят суюқ ҳолатга ўтади. Суюқлантирилган Шиша эритмаси совитилганда маълум тралар оралиғида аввал пластик ҳолатга ўтади, сўнгра қотади. Шиша — изотроп, яъни унинг физик хоссалари (ёруғлик нурини синдириш кўрсаткичи, иссиқлик ўтказувчанлиги ва бошқалар) турли йўналишлари бўйича ўлчанганда бир хил бўлади. Таркибидаги анорганик бирикмаларнинг турига кўра, Шиша қуйидаги синфларга бўлинади: элементар Ш., оксид Шиша, галогенид Шиша, халькогенид Шиша ва аралаш Шиша

Элементар Шиша — фақат бир элемент атомларидан иборат. Олтингугурт, селен, маргимуш, фосфорни, ўта тез совитилганда эса баъзи металларни ҳам шишасимон ҳолатда олиш мумкин.

Оксид Шишанинг асосий компонентлари кислородли бирикмалардан ташкил топган. Кремний, германий, бор, фосфор, маргимуш оксидлари жуда осонликча Шиша ҳосил қилади.

Халькогенид Шиша сульфидлар, селенидлар ва теллуридлар асосида олинади. Маргимуш сульфид (А8,83), сурма сульфид (8Ь253), селенидлар (Аз28е3), (8Ь28е3), теллуридлар (А$2Те3) асосидаги Шишалар маълум.

Галогенид Шиша бериллий фторид ВеҒ2 ва рух хлорид 2пС12 асосида олинади.

Оксид Шиша таркибидаги Шиша ҳосил қилувчи оксид хилига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади (қавсларда Шиша ҳосил қилувчи компонент кўрсатилган): силикат Шиша (8Ю2), борат Шиша (В,03), фосфат Шиша (Р2б5), германат Шиша, (Ое02), боросиликат Шиша (В20, ва 8Ю2), алюмосиликат Шиша (А1203 ва 8Ю2).

Ишлатилишига кўра, қурилиш Ш. си (дераза ойнаси, Шиша блоклар ва бошқалар), меъморликқурилиш Шишаси, автомобиль Ш. си, термик барқарор Шиша, кимёвий лаб. Ш. си, тиббиёт Ш. си, оптик Шиша, электровакуум Шишаси, ёруғлик техникаси Ш. си, идиш Ш. си, навли Шиша, шунингдек Шиша тола ва Шиша пластиклар фарқланади. Ионловчи нурлардан саклайдиган Шиша, ёриб ўтувчи радиация индикаторлари Шишаси, ўзгарувчан ёруғлик ўтказувчи фотохром Шиша, лазер материаллари сифатида қўлланадиган Шиша, эрувчан Шиша ва ҳ. к. ишлаб чиқарилади.

Энг оддий таркибли бир компонентли кварц Ш. си саноатда кремний диоксид 8Ю2 асосида олинади. Ме20п 8Ю2 (бу ерда Ме — №, К; п=2*4) таркибли эрувчан бинар ишқорийсиликат Шиша ҳам саноат аҳамиятига эга. Дераза ойнаси, меъморликқурилиш, навли, идиш ва бошқалар саноат Шиша лари асосини №20—СаО—8Ю2 учлик системадаги композициялар ташкил этади. Бу оксидлардан ташқари улар таркибига Шиша иинг кристалланишга мойиллигини сусайтирувчи М§0 ва кимёвий барқарорлигини оширувчи А120, киради. Баъзи Шиша турларининг кимёвий таркиби жадвалда келтирилган.

Шишанинг хоссалари унинг таркибидаги компонентларга боғлиқ. Энг тавсифли хоссаси унинг шаффофлигидир (дераза ойнасининг шаффофлиги 83 — 90%, оптик Шиша ники эса 99,95% гача). Шиша мўрт жисм, механик таъсирларга жуда сезгир. Зичлиги 22008000 кг/м3.

Табиатда перлит, обсидиан каби табиий Шишалар мавжуд (қ. Вулкан шишаси). Сунъий Шишанинг пайдо бўлишини, одатда, кулолчилик билан боғлайдилар. Кулолчиликда лойдан ясалган маҳсулотни куйдиришда унга сода ва қум тушган бўлиши, натижада буюм сиртида шишасимон сир (глазур) ҳосил бўлган бўлиши мумкин.

Шиша мил. ав. 4 минг йилларда қадимий Миср ва Марказий Осиёда ишлаб чиқарила бошлаган. Дастлаб бўғиқ Шиша ишлаб чиқарилган. Таркибидаги моддалар аста-секин ўзгартирила борган. Ундаги ишқорий металларнинг оксидлари 30% дан 20% гача камайтирилган. Шишага қўрғошин ва қалай оксидлари қўшиладиган бўлган, ранг киритиш мақсадида марганец ва кобальт бирикмалари қўшилган. Мил. ав. 2 мингинчи йилларда Мисрда ҳажми 0,25 л ли сопол кўзаларда Шиша эритилган. Қадимги Шишалар 1000—1100°да пиширилган.

2 муҳим масала — шаффоф Шиша тайёрлаш ва маҳсулотга пуфлаб шакл бериш ҳал қилингандан бошлаб шишасозлик технологиясида муҳим ўзгариш рўй берди. 19-аср охиригача шишасозликда қўл меҳнати устун эди, 20-асрнинг 20-й. ларидан бошлаб турли хил Шишалар ишлаб чиқариш автоматлаштирилди.

Бадиий Шиша бадиий идиш ва буюмлар, меъморлик қисмлари, манзарали композициялар, ҳайкалтарошлик (асосан, кичик шаклларда), ёритқичлар, сунъий безак тошлар, Шиша мозаика ва бошқалардан иборат. Дастлаб қадимий Миср (мил. ав. 4—1-асрлар), Сурия, Финикия, Хитойда ривожланган. Бу даврдаги шишасозлик мактабларининг иш тажрибалари ёзилган асар ва китобларнинг энг қадимгиси мил. ав. 2 минг йилларга оид бўлиб, улар қадимий Месопотамият топилган. Айнан шу мамлакатда лойга миххатлар ёрдамида ёзиб қолдирилган мил. ав. 7-асрга тааллуқли жадвалларда энг қадимги рангли Шишалар таркиби ва тайёрлаш усуллари баён этилган. Археологик изланишлар қадимги сунъий Шиша буюмлар мил. ав. 4-минг йиллик ўрталарига мансублигини, улар илк бор Миср ёдгорликларида, кейинроқ Месопотамияда учрашини кўрсатади. Мил. ав. 3-минг йиллик ўрталарига мансуб Шиша маҳсулотлар кўпгина мамлакатлар ёдгорликларида топилган.

Қадимги дунё санъатида Шиша маҳсулотлар (гулдон, мунчоқ, исирға, тамга ва бошқалар), асосан, сопол қолиплар ёрдамида тайёрланган, лекин улар бўғиқ (ношаффоф), яшил, зангори, феруза рангли бўлган. 6-асрдан бадиий шишачилик маркази сифатида Византия шуҳрат қозонди, Ғарбий Европада готика даврида витраж санъати юксак даражага кўтарилди.

Мусулмон Шарқида 12—14-асрларда Сурия Ш. си машҳур бўлди. 15—16-асрларда Венеция Ш. си, 17-асрда Чехия Ш. си донгтаратди. 1770-й. лардан (дастлаб Англияда) биллурсимон Шиша ишланди. 18-асрдан сунъий қимматбаҳо тошлар тайёрлаш авж олди. 19-аср охири ва 20аср бошида Шишадан амалий безак санъатида кенг фойдаланила бошланди.

Ўрта Осиёда бронза ва темир даврларида шаффоф ва турли рангли Шиша маҳсулотлар тайёрланган. Тухоло (Тохарисгон) (ҳоз. Ўзбекистоннинг жануби ва Тожикистоннинг бир қисмини ўз ичига олган давлат)да ҳаворанг, қизил рангли Шиша тайёрланган. Археология ёдгорликлари ўша даврларда Самарқандда ҳам Шишадан безак буюмлари ишланганлигини қўрсатади. Болаликтепадан топилган нок шаклидаги медальон (2,5×2 см) Шишаси яшил бўлиб, гардишга ўрнатилган. Мовароуннаҳр 9—10-асрларда Шишаси билан ҳам шуҳрат қозонган. 10 — 12аср шишасозлари металл қолиплар, қирқувчи, рандаловчи дастгоҳлардан фойдаланиб бадиий Шиша маҳсулотлари тайёрлаганлар. Табибларнинг идишлари, пардоз бутомлари Шишадан ишланган. Ўрта асрларда Шиша меъморлиқда ҳам ишлатилган. Венециялик сайёҳ Клавихо ўз хотираларида Самарқанднинг улуғвор биноларида рангли Шиша ишлатилганини ёзган.

Улуғбекнинг Чиннихона кўшки, Ишратхона мақбарасининг ганч панжараларида рангли Шиша ишлатилган. Бухоро ҳам қадимдан ўз Шишаси билан машҳур бўлган. Марв, Нисода ўрта асрларда Шиша тайёрловчи усталарнинг дўконлари бўлган.

Хитой манбаларида Ўзбекистон ҳудудидан Хитойга борган усталарнинг мил. 424 йилда шу ерли халқни шишасозлик сирлари билан таништирганликлари, Шишадан император учун махсус тахт ясаб берганликлари ҳақида маълумотлар келтирилган. Америка олими Э. Шеферни «Самарқанднинг олтин шафтолилари» номли китобида (1881 йил) Хитойга Тан Империяси даврида (7—10-асрлар) Фарғонадан (675 ва 761 йиллар), Тохаристондан (ҳоз. Сурхондарё вилояти) (730 ва 741 йиллар) ва Кешдан (ҳоз. Шаҳрисабз) (746 йил) қизил ва кўк, ҳаворанг, тиниқ ва шаффоф Шишалар (хитойча «боли») ва қимматбаҳо табиий тошлар сингари нур ўтказмайдиган рангли Шишалар (хитойча «люли») олиб борилганлиги қайд этилган. Бу маълумотлар илк ўрта асрларда шишасозлик Ўзбекистон ҳудудида юқори даражада ривожланганлигини қўрсатади.

Шиша ишлаб чиқариш жараёни хом ашё (табиий ёки сунъий) компонентларини тайёрлаш, аралаштириш (шихта ҳосил қилиш), пишириш, Шиша массасини совитиш, шакл бериш, қиздириш ва ишлов бериш (термик, кимёвий ва механик)дан иборат. Асосий хом ашё сифатида кварц қумлари, сода, поташ, оҳактош, каолин, дала шпатлари, турли оксидлар, ёрдамчи материаллар ўрнида бўягичлар (кобальт, никель, темир, хром, мис оксидлари ва бошқалар), оксидловчилар (натрий ёки калийли селитра ва бошқалар) ва қайтарувчилар (кўмир, кокс, вино тоши, қалай бирикмалари) ишлатилади.

Шиша саноатда, асосан, ванна печларида ва махсус хумдонларда пиширилади. Шиша пишириш жараёни Шиша массасини суюқлантириш, тиниқлаштириш (ҳаво ва бошқалар газлардан тозалаш), гомогенлаш ва совитишни ўз ичига олади. Шиша 1400 — 1450°да пиширилади, 14601500°да тиниқлаштирилади ва гомогенизация қилинади, 1200 — 1300°да совитилади. Шишага шакл бериш ва ундан буюмлар ясаш пресслаш, пуфлаш, чўзиш ва прокатлаш йўлибилан амалга оширилади. Шишани 500—600»да (шишаланиш трасидан 20—30° юқори) астасекин совитиш ёки совитиш трасидан кескин совитиш (тоблаш) йўли билан ундаги ички кучланишларнинг бир текис тақсимланишига эришилади. Шиша тобланганда механик мустаҳкамлиги ортади.

Шиша халқ хўжалигида (саноат иншоотлари қурилишида), Ш. тола ва Шиша пластиклар ишлаб чиқаришда, техниканинг турли соҳаларида — оптика, асбобсозлик, ёруғлик техникаси, электровакуум саноатида кимёвий лаб. жиҳозлари, Шиша идишлар, бадиий ва маиший буюмлар ишлаб чиқаришда кенг қўлланади.

Ад.: Абдуразаков А. А., Безбородов М. А., Заднепровский Ю. А., Стеклоделие Средней Азии в древности и средневековье, Т., 1963; Аминджанова М., Сайко Э., Керамика, стекло и фарфор в Средней Азии, Т., 1968; Артамонова М. В., Асланова М. С., Бужинский И . М . и др., Химическая технология стекла и ситаллов, М., 1983; Абдуразаков А. А., Безбородов М. А., Средневековме стекла Средней Азии, Т., 1966.

Абдуғани Абдуразэоқов, Рустам Маърупов.


Кирилл алифбосида мақола: ШИША ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ш ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
НАТРИЙ
МЕТАЛЛАР
КАЛЬЦИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты