СТЕНОКАРДИЯ

СТЕНОКАРДИЯ (юн. stenos — тор, қисқа ва kardia — юрак) , юрак қисиш и — юрак ишемик касаллигининг кенг тарқалган шакли; кўкрак соҳасида тўсатдан пайдо бўладиган ғижимловчи оғриқ С. нинг асосий белгисидир. Стенокардияда оғриқ тўш орқасида бўлиб, кўпинча тўш суягидан чапроқда — юрак соҳасида ҳам сезилиши мумкин. Тўсатдан тутган оғриқ бир неча мин. дан ярим соатгача давом этиб, чап қўлга, куракка, елка ва бўйинга, баъзан эса ўнг томонга, орқага, ўнг қўлга тарқалиши мумкин. Кўпинча оғриқ хуружи ўлим ваҳимаси билан кечади.

Стенокардия хуружига атеросклерозяа юрак тож томирларининг торайиши ва қисилиши (спазми) оқибатида юрак мускулларининг қон билан етарли таъминланмаслиги сабаб бўлади. Бу аввал нисбий характерда бўлиб, фақат жисмоний машғулот пайтида (юрак мускулларининг озиқ моддалар ва кислородга эҳтиёжи ошганда) кузатилади. Зўриқиш Стенокардияси деб аталадиган бу хрлатда оғриқ хуружи кўпинча тез юрганда, баландликка кўтарилганда юз беради ва, одатда, бемор ҳаракатдан тўхтаганда ўтиб кетади. Ҳаракат давом эттирилса, рғриқ қайта пайдо бўлиши мумкин ва бемор ҳар 100—200 қадамдан кейин тўхташга мажбур бўлади. Айрим ҳолларда зўриқиш Стенокардияси ҳаяжонланганда, шунингдек, чекканда, спиртли ичимликлар ичганда, тўйиб овқатланганда юз бериши мумкин. Кейинчалик касаллик зўрайиши натижасида оғриқ хуружлари организмнинг тинч хрлатида (тинч ҳолатдаги Стенокардия) ҳам пайдо бўлади. Тинч ҳолатдаги С кўпинча кечаси, одам ухлаб ётганда рўй беради. Стенокардия хуружи 1—2 мин. давом этиб, нитроглицерин шимилганда ўтиб кетади. Айрим ҳолларда Стенокардиянинг оғир хуружи ярим соатдан кўпроқ давом этиб, нитроглицерин фойда бермаслиги ва миокард инфаркти кузатилиши мумкин.

Кўкрак қафасининг чап томонидаги ҳар қандай оғриқ Стенокардияга хос бўлавермайди. Невроз, юрак пороклари, умуртқа поғонасининг бўйинкўкрак бўлими касалликлари ва ҳ. к. да ҳам Стенокардия дагидек оғриқ бўлиши мумкин. Шунинг учун кўкрак соҳасидаги оғриқ билан кечадиган касалликларга фақат врач текширгандан кейингина диагноз қўйилиши керак.

Стенокардия хуружининг олдини олиш мақсадида жисмоний ҳаракат қилмаслик (мас, тез юрмаслик, баландликка кўтарилмаслик, ҳаяжонлантирувчи манзараларга қарамаслик ва б.), асабилани толиқтирмаслик лозим, бутунлай ётиб олмаслик ҳам керак; озоздан жисмоний меҳнат қилиш, оғриқ бўлмаса, кўпроқ шуғулланиш мумкин. Даво физкультураси беморнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Овқатни оз миқдорда, лекин дамбадам еб туриш керак (яна қ. Юрактомир системаси).


Кирилл алифбосида мақола: СТЕНОКАРДИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮРАКНИНГ ИШЕМИК КАСАЛЛИГИ
ЕР
Туш таъбири ўзбек тилида
ЮРАК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты