СУР ТУПРОҚЛАР

СУР ТУПРОҚЛАР (бўз тупроқлар) — чўлдашт минтақасидаги ўт ўсимликлар билан қопланган, тоғ этаклари қия текисликларида тарқалган тупроқ типи. Ўрта Осиёдаги чўлдаштларда кенг тарқалган бўлиб, шағалли ётқизиқлар устидаги лёсс ва лёссимон қумокларда ҳосил бўлади. Сур тупроқлар йил давомида қисқа нам ва илиқ, узоқ давом этувчи иссиқ ва қуруқ даврнинг кескин навбатланиб келиши шароитида ривожланади. Йиллик ёғин миқдори 200—600 мм. Ўсимлик қоплами эфемероид ривожланиш циклига эга бўлиб, бутун вегетация давомида ўсадиган кўп йиллик ўсимликлар ҳамда чала буталар билан аралаш ўтлардан иборат. Тупроқ кесими аниқ генетик қатламларга ажралмаган. Гранулометрик таркибига кўра, асосан, чангсимон, енгил ва ўртача, камданкам оғир қумоқли заррачалардан иборат. Тоғ олди тик қияликларида эса тошлиқумоқли Сур тупроқлар (А — чириндили қатлам қалинлиги 10—20 см, чиринди миқдори 1—3%, усти чимли; В — карбонатли қатлам, асосан, типик ва тўқ тусли; С. — она жинс) генетик қатламлардан ташкил топади. Оч тусли, типик, тўқ тусли ва кам карбонатли Сур тупроқлар типчалари бор. Оч тусли Ст., денгиз сатҳидан 200—800 м баландликда даре террасалари ҳамда тог этаги текисликларида (айрим хрлларда ундан юқори, мас, Шеробод шаҳри, қояли Оқтоғ тоғлари ва Қурама тоғларининг кучли эрозияланган жан. қияликларида унинг юқори чегараси 1000—1100 м баландликда) тарқалган; чириндили қатлами қалинлиги 40—50 см. Типик Сур тупроқлар оч тусли Сур тупроқларга нисбатан баландроқда, ёғингарчилик кўп, ҳарорат бирмунча паст бўлган тоғ олди текисликларида, адирлар ва пастликларида (денгиз сатҳидан 500—1000 м баландликда) тарқалган. Чириндили қатлам қалинлиги 60—80 см (юқори қатламларда чиринди микдори 1,5—2,5%). Тўқ тусли Сур тупроқлар денгиз сатҳидан 700—1600 м баландликдаги тоғ олди ва паст тогларда тарқалган. Чириндили қатлам қалинлиги 100—130 см. Кам карбонатли Сур тупроқлар тоғ олдидаги лёссли ва Тяньшан тоғ этаклари текисликларидаги шим. қияликларда тарқалган.

Сур тупроқларда қишлоқ хўжалиги. экинлари суғорилиб етиштирилади.


Кирилл алифбосида мақола: СУР ТУПРОҚЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЯПОНИЯ
ЕВРОПА
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты