ТАИЛАНД

ТАИЛАНД (Thai), Таиланд Қироллиги (Ratcha Anachak Thai, таилар тилида Пратет-Таи) — Жан. Шаркий Осиёда, Ҳиндихитой я. о. нинг марказий қисми ва Малакка я. о. нинг шим. қисмида жойлашган давлат. Майд. 514 минг км2. Ахолией 62,4 млн. киши (2002). Пойтахти — Бангкок ш. Маъмурий жиҳатдан 73 вилоят (changwad)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Таиланд — конституцияли монархия. Амалдаги конституцияси 1997 й. 27 сент. да қабул қилинган. Давлат бошлиғи — қирол (1946 й. дан Пумипон Адульядет). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий ассамблея (2 палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Ҳудудининг ярми паеттекислик, қолгани деярли тоғлик (Кхунтхан, Танентаунжи ва б.)дан иборат. Таиланднинг шарқини Корат платоси эгаллайди. Фойдали қазилмалардан қалай, вольфрам, pyx, ёнувчи сланец, қўрғошин, плавик шпат, темир, марганец рудалари, сурма, барит, асил тошлар, қўнғир кумир, калий ва тоштуз, газ, нефть конлари бор. Икдими субэкваториал, муссонли. Ўртача йиллик тра текислик ва тоғолди рнларида 22 — 29°, қишда шим. тогларда —10°, —15° гача пасаяди. Йиллик ёғин 1000— 2000 мм. Асосий дарёси — МенамЧаоПрая (Менам). Таиланднинг шарқий ва қисман шим. шарқий чегарасида Меконг, ғарбий чегарасида Салуин дарёлари оқади. Пинг ва Мун дарёлари хдвзасида йирик сув омбори бор. Мамлакат ҳудудининг 60% га яқини ўрмон билан қопланган. Малакка я. о. ва Корат платосининг қизил ва сариқ латерит тупрок,ли ерларида қалин, кўп ярусли (50—60 м баландликдаги) субэкваториал нам ўрмонлар, шим. даги қизил тупрокли ерларда тропик ўрмонлар катта майдонни эгаллайди. Жан. да бамбукзорлар, Корат платосида саванна ва бутазорлар, даре водийларидаги ўтлоқи тупрокларда ҳам ўрмонлар бор. Ҳайвонот дунёси хилмахил: Т. рамзи бўлган оқ фил (аксарияти хонакилаштирилган), одамсимон маймун (гиббон), лемур, малайя айиғи, қоплон, йўлбарс, тўнғиз, олмахон, шим. даги тоғларда кийиклар бор. Қушлардан тустовуқ, товус, тўтиқуш, ёввойи товуқ ва б., ботқоқликларда қарқара, сиём қизилтомоқтурнасиучрайди. Илоннинг 100 га яқин, калтакесакнинг 75 га яқин, капалакнинг 500 га яқин тури бор. Дарёларида балиқ, тимсоҳ кўп. Кхауяй, Тхунгсалэнглуай ва б. миллий боглари, кўпгина қўриқхоналар бор.

Аҳолисининг 3/4 қисмини тай гуруқига мансуб халқлар (сиём ёки кхонтай ва б.), 1/5 қисмини лаолар ташкил этади. Мамлакат жан. да малайялар, ғарби ва жан. ғарбида каренлар, монлар, жан. шарқда кхмерлар яшайди. Расмий тил — тай тили. Расмий дин — буддавийлик. Малайялар исломга, хитойлар будда ва даосизмга эътиқод қилади. Католик ва протестантлар ҳам бор. Шаҳар аҳолиси — 18,3%. Йирик шаҳарлари, Бангкок, Чиангмай, Чонбури.

Тарихи. Таиланд ҳудудида одам палеолит давридан яшайди. Мил. 1—2-а. ларда монларнинг дастлабки давлати вужудга келган. 13-а. да шим. дан келган тай қабилалари монлар билан қўшилиб кетган; биринчи йирик таи давлати — Сукотаи барпо этилган (1238). 1350 й. да асос солинган Аютия (Сиём) қироллиги унинг ўрнини эгаллаган. 16 ва 18-а. ларда Сиём Бирма билан уруш олиб борган ва бироз вакт унга тобе бўлиб қолган. Озодлик курашига 16-а. да Наресуан, 18-а. да Таксин бошчилик қилган. 19-а. ўрталарида Сиём Буюк Британия, Франция, АҚШ билан тенг ҳуқуқли бўлмаган битимлар тузган. 19-а. Охири — 20-а. бошларида ер ислоҳоти ва б. ислоҳотлар ўтказган. 1932 й. давлат тўнтариши натижасида конституцияли монархия эълон қилинган. 1939 й. мамлакат Таиланд деб юритила бошлади. 1940 й. Т. билан Япония ўртасида дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. 1942 й. янв. да Таиланд АҚШ ва Буюк Британияга уруш эълон қилди. 1943 й. га келиб мамлакат амалда Япония томонидан оккупация қилинди. Таиландда озодлик кураши кучайди. «Озод Тай» оммавий яширин ҳаракати ташкил топди. 1945 й. 19 авг. да Т. Японияга карши урушаётган коалиция давлатларига сулҳ таклиф этди. Урушдан кейинги йилларда мамлакатда бир неча марта ҳарбий тўнтариш бўлиб, нотинчлик ҳукм сурди, ҳукуматлар алмашиниб турди. 1991 й. ги ҳарбий тўнтариш (1932 й. дан буен 17тўнтариш)дан сўнг Жамоат тартибини саклаш миллий кенгаши ҳокимият тепасига чикди. Таиланд — 1946 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 5 дек. — қирол туғилган кун (1927). ЎзР суверенитетини 1991 й. 26 дек. да тан олган ва 1992 й. 6 майда дипломатия муносабатларини ўрнатган.

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари. Демократик партия (Прачатипат), 1946 й. асос солинган; Халқ партияси (Ратсадон), 1986 й. тузилган; Маънавий куч партияси (Паланг там), 1988 й. ташкил этилган; Миллий тараққиёт партияси (Чат паттана), 1991 й. асос солинган; Янги умид партияси (Ванг май), 1990 й. тузилган; Бирдамлик партияси (Еккапап), 1989 ташкил этилган; Адолат ва озодлик партияси (Серитхам), 1992 й. асос солинган; Тай миллий партияси (чат тай), 1974 й. собиқ ҳукмрон Таиланд халқи бирлашган партияси асосида ташкил этилган.

Таиланд меҳнат конгресси, 1975 й. тузилган; Тай касаба уюшмалари конгресси, 1982 й. ташкил этилган.

Хўжалиги. Таиланд ривожланган аграриндустриал мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчиликнинг улуши 12%, саноатнинг улуши 39%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши — 49%.

Қишлоқ хўжалиги. Мамлакат ҳудудининг 38% ишланади, шундан 1/5 қисми (2,6 млн. гектар) суғорилади. Асосий деҳқончилик ерлари Менам водийси ва Корат платосида жойлашган. Шоли, маккажўхори, тапиока, шакарқамиш, дуккаклилар, тариқ, батат, ер ёнғоқ, канакунжут, чой, кофе, каноп, кокос пальмаси, пахта, тамаки, зираворлар, цитрус мевалар, манго, ананас ва б. етиштирилади. Каучук олинадиган дарахтзорлар бор, пиллачилик ва сабзавотчилик ривожланган. Чорвачилигида қорамол, фил, чўчқа, парранда боқилади. Ички сув ҳавзалари ва денгизларда балиқ овланади. Ўрмонларда қимматбаҳо тур дарахтлар (тик, янг, сал, эбен, сандал ва кизил дарахт) тайёрланади.

Саноати. Минерал хом ашё захиралари негизида кончилик ривожланган. Қалай, қўрғошинрух, вольфрам ва марганец рудалари, нефть, плавик шпат, асбест, қимматбаҳо тошлар қазиб олинади ва қисман қайта ишланади. Ишлаб чиқариш. саноатининг асосий тармоқлари: озиқ-овқат (шоли оклаш, кокос мойи, кандшакар ишлаб чиқариш. ва б.) ва тўқимачилик (жутдан каноп йигириш ва тўқиш). Ёғочсозлик саноати ва каучукни дастлабки кайта ишлаш корхоналари бор. Асосан импорт хом ашё ва чала тайёр маҳсулотлар негизида нефтни қайта ишлаш, кимё, цемент, қоғоз, металлургия, металлсозлик, автомобиль йиғув ва б. корхоналар ишлайди. Йилига ўртача 74 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Ҳунармандчилик ривожланган. Асосий саноат марказлари: Бангкок, Чиангмай.

Таиланд узунлиги — 4 минг км, автомобиль йўллари уз. — 62 минг км. Даре ва денгиз транспорти ривожланган. Денгиз портлари: Бангкок, Пхукет, Саттахин. Бангкокда халкаро аэропорт бор. Таиланд гуруч, тапиока, каучук, қандшакар, қалай ва б. металл рудалари, асил тошлар, газлама экспорт қилади. Четдан нефть ва нефть маҳсулотлари, машина ва ускуналар, кимёвий моддалар, кора металл ва истеъмол моллари сотиб олади. Япония, АҚШ, Сингапур, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо қилади. Таиланд билан ЎзРнинг 2002 й. ги товар айланмаси 7,1 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Пул бирлиги — бат.

Тиббий хизмати. Таиландда давлат тиббий муассасалари билан бир қаторда хусусий шифохоналар хам бор. Врачлар 4 та олий тиббиёт мактабида тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларга мажбурий бепул таълим жорий қилинган. 1977 й. дан умумий таълим мактабининг янги тизими қабул этилган: бошланғич мактаб 6 й., ўрта мактаб 6 й. Дарслар тай тилида олиб борилади. Хусусий мактаблар ҳам бор. Таиландда 13 унт, жумладан, Бангкокдаги Чулалонгкорн (1917), Таммасарт (1933), Касетсарт (1943) унтлари, Чиангмай ш. да унт, бир канча инт ва коллеж бор. Илмий муассасалари: Бангкокда Сиём илмий жамияти, унтлар ҳузуридаги и. т. марказлари, қишлоқ хўжалиги., экология ва б. илмийтадкикрт интлари. Айрим илмий ишлар хорижий ва халқаро жам/армалар томонидан пул билан таъминланади. Бангкокда Миллий кутубхона (1905), Таммасарт ва Чулалонгкорн унтларининг кутубхоналари, Миллий музей бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Таиландда тай, хитой, инглиз тилларида ўнлаб газ. ва журналилар нашр этилади, муҳимлари: «Бангкок пост» («Бангкок почтаси», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1946 й. дан), «Дейли ньюс» («Кундалик янгиликлар», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1964 й. дан), «Нейшн» («Миллат», инглиз тилида чикадиган кундалик газ., 1971 й. дан), «Сиам рат» («Сиём мамлакати», тай тилида чиқадиган кундалик кечки газ., 1950 й. дан), «Сиамрат уикли ревью» («Сиём мамлакатининг хафта янгиликлари», тай тилида чиқадиган ҳафталик), «Синсянь жибао» («Янгиликлар», хитой тилида чиқадиган кундалик газ., 1946 й. дан), «Таи рат» («Тай давлати», тай тилида чиқадиган кундалик газ., 1956 й. дан). Таиланд ахборот агентлиги (ТНА) — миллий ахборот маҳкамаси, 1977 й. тузилган. Радиоэшиттириш 1938 й. дан, телекўрсатув 1955 й. дан бошланган. Таиланд миллий радиоэшиттириш хизмати ва Таиланд телевидениеси ҳукумат назоратида.

Адабиёти. Тай оғзаки ва ёзма ижодиётининг дастлабки ёдгорликлари 13-а. охирига оид. Улар тошларга ёзилган йилномалардан иборат. Мустақил бадиий ижодиёт тарзидаги адабиёт ўрта асрларда юзага келди. Бу давр адабиёти ҳинд адабиётининг таъсирида ривожланди. Буддавийликнинг ижтимоий ҳаётдаги ҳукмронлиги адабиётда ҳам ўз аксини топди. Ҳукмдорларни таърифловчи мадхиялар ва диний ривоятлар асосий ўрин олди. 18-а. охирида дунёвий мавзуга бурилиш бошланди. Дастлабки насрий асарлар яратилди («Рачатират», 1785 ва «Уч қироллик ҳукмронлиги», 1802). 19-а. ўрталарида адабий асарлар тилини халққа яқинлаштириш ва тақдидгўйликдан воз кечиб, миллий адабиётни камол топтириш ҳаракати бошланди. Сунтон Пу ижоди бунга мисол бўлади. 20-а. нинг 20—30й. ларида реалистик йўналиш юзага келди, шу руҳдаги ҳикоя, қисса, романлар пайдо бўлди. 2жаҳон урушидан кейин адабиётда оилавий турмуш мавзуи устунлик қила бошлади. Сибурапнинг «Келажакка тик боқиб» (1955), Сена Саувапонгнинг «Иблис» (1957) романлари, Суват Варадилок ва Лао Кхамхомнинг ҳикояларида ўткир ижтимоий муаммолар кўтарилди. Акат Дамкенг, Луанг Вичит Ватакан, Малай Чупинит, Макат Тьянрайонг, адиба Докмайсот ва б. инсоннинг аҳволруҳиятидаги зиддиятларни ифодаловчи асарлар ёзишди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Таиланд ҳудудида милоднинг дастлабки асрларидан монларга, бироз кейинги даврдан кхмерларга мансуб ибодатхоналар (Лампхун ва Чиангмайда) сакланган. 13-а. дан буддавийлик руҳидаги миллий санъат шаклланди. Шу даврда диний мажмуаларнинг тайларга хос типи — «вата» вужудга келди. Саванкхалокдаги Чанг Лом (13-а.), Сукотаидаги Махатат (Сукхотхай, 1345) «вата» ибодатхоналари шу жумлага киради. Сиём давлати равнақ топган давр (14—19-а. лар)да тўғри бурчакли режалар асосида шаҳарлар барпо этилди, атрофи ғишт девор билан ўралди, Бангкок, Аютия ва б. шаҳарларда мураккаб шаклли «вата» ва саройлар қурилиб, рангбаранг кошин ва расмлар билан ўймакорлик усулида зийнатланди. Шунингдек, Бангкокда қирол Чакри сулоласи катта саройи (18-а.), Ражабопит ибодатхонаси (18-а. ўрталари), Бенгамабопит мармар ибодатхонаси (1900) яратилди. 19-а. охиридан замонавий европача ва америкача услубдаги банк, меҳмонхона, маъмурий бинолар курила бошлади. 1950—70 й. ларда меҳмонхона, банк, замонавий маъмурий бинолар қуриш янада авж олди.

Неолит ва жез даврларидан Квай дарёси водийсида даҳмаларга қопланган сополлар, қояларга ишланган расмлар, милоднинг дастлабки асрларидаги Будданинг маҳобатли ҳайкаллари сакланган. Миллий санъат 13-а. дан шакллана бошлади. 14—19-а. ларда ҳайкалтарошлик равнақ топди. 19-а. охиридан Европа ва Америка санъатининг таъсири сезилди. 20-а. нинг 2ярмида илғор санъаткорлар (рассомлардан Фуа Харабитак, Тави Нандакван, ҳайкалтарош Хъен Йимсари, график Манита Пу Ари) замонавий анъаналарга эргашган ҳолда миллий санъат анъаналарини ҳам сақлаб қолишга интилдилар. Амалий безак санъатининг ҳар хил турлари: локли рангтасвир, чармдўзлик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, бадиий тўқувчилик ривожланган.

Мусиқаси. Таиландда диний маросим ва байрамлар, тўй, фарзанд туғилиши ва б. қадимдан қўшиқ ва мусиқа билан нишонланади. Фонг си деб аталган тарихий балладалар кенг ёйилган. Тўй қўшиқлари хат лион жанри таркибига киради. Мусиқий чолғу асбоблари хилмахил: 2 торли скрипка (сау дуонг ва сау о), 3 торли скрипка (сау сам сай), 3 торли уд (сёунг), цитра (кхим), флейта (кхлий), дамли най (пинай), барабанлар (тхон, рамана, кхлонг), гонглар, ксилофон (рападек) ва б. 19-а. охирида европача мусиқа ва чолғу асбоблари кириб кела бошлади. 20-а. нинг 50й. ларидан миллий мусиқий маданиятни юксалтириш ҳаракати бошланди. Замонавий композиторлардан Монтри Трамоте, Нарис, хонандалардан У. Сукантхамалаи, Т. Айлин, чолғучилардан Т. Конглаитонг, Н. Тайминлар машҳур.

Театри ва кииоси. Таиланднинг мумтоз театри ҳиндларнинг «Рамаяна» эпосидан бошланган. 15-а. да тайлар бу асарнинг «Рамакиян» деб аталган варианти асосида кон, нанг, лакон томошаларини яратдилар. Кон — ниқобли пантомима театри бўлиб, барча ролларни эркаклар ижро этади. Ниқобларда қаҳрамонларнинг қиёфаси тасвирланган бўлади (оч кўк ранг — Рама, оқ ранг — Хонуман ва т. к.). Актёрлар гапирмайди, матн саҳна орқасидан ўқиб турилади. Томошалар оркестр ва қўшиқчилар жўрлигида олиб борилади. Нанг — фонус театри. Иштирокчиларнинг гавдалари буйвол терисидан қора ва рангдор қилиб ясалади. Томоша пайтида актёрлар иштирокчиларнинг ҳаракатини қироат билан тушунтириб борадилар. Аксарият ҳолларда турмушдан олинган саҳналар кўрсатилади. Лакон — тайларнинг мумтоз драмаси бўлиб, ундаги матнни актёрларнинг ўзи гапиради. Кичик хор эса воқеаларни изоҳлайди, қаҳрамонларга таъриф беради. Бу театрда рақс асосий ўринда бўлади. Лаконнинг ликэ ва нора турлари хоз. замон томошаларида яшаб келмоқда. Таиландда доимий театр йўқ. Нафис санъат департамента ҳузурида ҳаваскорлар труппаси ташкил этилган. Таиландда ҳар йили 50—70 бадиий фильм яратилади. «Шер наъраси» (реж. С. Жаручино) ва «Қуролланган киши» (реж. Ю. Чатри) фильмлари шу жумлага киради.


Кирилл алифбосида мақола: ТАИЛАНД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты