СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ

СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ — суғурта хизматлари олдисотдиси билан боғлиқ иктисодий муносабатлар мажмуи. Суғурталовчилар, қайта суғурталовчилар, суғурта брокерлари ва агентлари Суғурта хизматлари бозорининг профессионал иштирокчилари хисобланади. Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган кенг камровли ислоҳотлар ва суғурта соҳасида давлат монополиясининг бекор килиниши Суғурта хизматлари бозорининг шаклланиши учун шартшароитлар яратди. Суғурта хизматлари бозори ҳудудий жиҳатдан халқаро, минтақавий ва миллий Суғурта хизматлари бозорига бўлинади. Хал қаро Суғурта хизматлари бозори нисбатан тарақкий этган баъзи давлатлар суғурта ташкилотларининг халқаро миқёсда кўрсатаётган суғурта хизматларини қамрайди. Чунончи, АҚШнинг «АИГ» (Америкэн Интернейшнл Групп) суғурта компанияси жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам суғурта фаолиятини амалга оширади. Минтақавий Суғурта хизматлари бозори ҳудудий, савдоиқтисодий, маданий жиҳатдан бирбирига яқин бўлган мамлакатларнинг Суғурта хизматлари бозори дир. Бунга Европа Иттифоқи минтақавий Суғурта хизматлари бозорини мисол қилиб келтириш мумкин. Алоҳида давлатлар қудуди доирасида фаолият кўрсатувчи Суғурта хизматлари бозори бозори — миллий Суғурта хизматлари бозори ҳисобланади. Кейинги йилларда миллий, минтақавий Суғурта хизматлари бозорининг халқаро Суғурта хизматлари бозорига интеграциялашув жараёнининг кучаётганлиги кузатилмоқда.

Суғурта хизматлари бозори суғуртанинг у ёки бу соҳасида ихтисослашганлигига қараб ҳаёт суғуртаси билан боғлиқ Суғурта хизматлари бозори ; қаёт суғуртасидан ташқари умумий суғурта хизматлари бозорига бўлинади. Mac, АҚШ, Япония ва Европа Иттифоқининг айрим давлатларида ғаётни суғурталаш билан боғлиқ суғурта хизматлари бозори анча ривожланган.

Ўзбекистон суғурта бозорида 20 дан зиёд суғурта ташкилотлари фаолият курсатади. Энг йирик суғурта компанияларига «Ўзбекинвест» экспортимпорт миллий суғурта компаниясини, «Узагросуғурта» давлатакциядорлик суғурта компанияси ва «Мадад» суғурта агентлигини киритиш мумкин.

Ўзбекистон суғурта бозорига хос хусусиятлардан бири—мавжуд суғурта ташкилотларининг иқтисодиётнинг турли тармокларига ихтисослашганлигидир. Чунончи, «Узагросуғурта» давлатакциядорлик суғурта компанияси деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш соҳасини ва аҳолини суғурта ҳимояси билан таъминлашга, «Кафолат» шаҳарлардаги юридик ва жисмоний шахсларга суғурта хизматини кўрсатишга, «Ўзбекинвест» экспортимпорт миллий суғурта компанияси экспортимпорт операцияларини суғурта ҳимояси билан таъминлашга, «Биржасавдосуғурта» юкларни суғурта қилишга, «ALSKOM» суғурта ташкилоти алоқа ва телекоммуникация соҳаларига суғурта хизматларини кўрсатишга, «ISHONSH» суғурта ташкилоти тижорат банкларининг мулкий манфаатларини суғуртавий ҳимоялашга ихтисослашган.

Суғурта хизматлари бозори дунёнинг барча мамлакатларида давлат томонидан тартибга солинади. Бундан мақсад, суғурта муносабатларида қатнашувчи томонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдир.

1998 й. да хукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида суғурта фаолиятини назорат қилиш ваколатига эга бўлган давлат суғурта назорати инспекцияси ташкил этилган.

Хўжаёр Шенкаев, Баҳодир Шамсуддинов.


Кирилл алифбосида мақола: СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: С ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ТУРКИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты