ТАНЗАНИЯ

ТАНЗАНИЯ (Tanzania), Танзания Бирлашган Республикаси (United Republic of Tanzania) — Шарқий Африкадаги давлат. Материкнинг Танганьика қисмини ҳамда Занжибар ва Пемба оларини ўз ичига олади. Майд. 945,1 минг км2. Аҳолиси 37,2 млн. киши (2002). Пойтахти — Додома ш. Маъмурий жиҳатдан 25 вилоят (материкда 20, Занжибар о. да 3, Пемба о. да

2) (region)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Танзания — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1977 й. да қабул қилинган. Давлат бошлиғи—президент (2000 й. дан Бенжамин Уильям Мкапа), у у мумий сайлов йўли билан тўғри ва яширин овоз бериш орқали 5 й. муддатга сайланади ва яна 1 муддатга қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали парламент — Миллий мажлис, ижрочи ҳокимиятни президент ва бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. Мамлакат орол қисмининг 1979 й. тасдикданган ва 1985 й. кучга кирган конституциясига биноан Занжибар ва Пемба олари Танзания таркибида мухториятдан фойдаланади.

Табиати. Танзаниянинг шарқида, 900 км га чўзилган Ҳинд океани қирғоғида майда қўлтиклар бор. Ҳудуднинг катта қисми Шарқий Африка ясситоғлигида жойлашган. Ясситоғликнинг шаркий чеккасида Паре (энг баланд жойи 2464 м), Усамбара (2570 м), Улугуру (2653 м) ва б. тоглар бор. Шаркий Африка узилмасида (бал. 1000 м) кучли зилзилалар бўлиб туради. Сўнган (Килиманжаро, бал. 5895 м) ва ҳаракатдаги вулканлар бор. Тоғ этаги билан Ҳинд океани соҳилидаги пастгекисликлар орасида ясси плато (200—500 м) жойлашган. Олтин, олмос, платина, никель, мис, рух, кобальт, уран, қўрғошин, вольфрам конлари аникланган. Иклими экваториал муссонли, иссиқ. Энг иссиқ ой (окт. ёки нояб.)нинг ўртача траси ясситоғликнинг ичкарисида 20—22°дан 25 — 27° гача, энг совуқ ой (июль ёки авг). нинг ўртача траси 12— 15°дан 20—22° гача. Тоғларда баландлик минтақалари мавжуд. Йиллик ёғин 500— 700 мм дан 1000—1500 мм гача, энг купи билан 1500 мм атрофида. Бошқа давлатлар билан бўлган чегараларда Виктория, Танганьика, Ньяса кўллари бор. Асосий дарёлари — Пангани, Руфижи, Рувума. Қурғоқчил мавсум 5—7 ой. Тупрокларининг аксарияти жигарранг-қизил (ферралит ва альферрит), энг қурғоқчил жойларда қизилқўнғир, баъзан шўрланган тупроқлар. Соҳил ва айрим ботиқларда қора гидроморф тупроқлар учрайди. Ҳайвонот дунёси турлитуман: фил, қора каркидон, бегемот, буйвол, зебра, жирафа, йиртқичлардан арслон, қоплон, сиртлон, чиябўри, павиан маймунлари ва б. Тимсоҳ ва илонлар ҳам учрайди. Қуш кўп. Серенгети, Нгоронгоро, Аруша, ЛейкМаньяра, Микуми, Руаха, Килиманжаро, Рунгва миллий боғлари ва қўриқхоналари бор. Мамлакат жан. даги Селус миллий боғи дунёдаги энг катта миллий боғлардан биридир.

Аҳолиси. Танзанияда 120 дан ортиқ халқ яшайди. Аҳолининг кўпчилиги бенуэконго тилларида сўзлашувчи шарқий банту халкларига мансуб. Уларнинг аксариятини ньямвези, суахили, хехе, бена, погоро, маконда ва б. элатлар ташкил қилади. Диндорлари — христианлар, мусулмонлар; қолганлари маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилувчилар. Давлат тиллари — суахили ва инглиз тиллари. Шаҳар аҳолиси 24,4%. Йирик шаҳарлари: Доруссалом, Занжибар, Танга, Мванза, Аруша, Додома.

Тарихи. Танзания ҳудудида одам қадимдан яшаб келган. Бу ерда 2 млн. йил аввал яшаган одам суяклари ва қўпол тош қуроллар топилган. Туб аҳолиси бушмен ва готтентот қабилаларига қардош халклар бўлган. Улар овчилик ва ёввойи меваларни йиғиш билан кун кечирган.

Мил. 1минг йиллик бошларида банту ва нилот қабилалари деҳқончилик учун яроқпи ер ва чорва учун яйлов излаб бу ерга келиб қолган. 7—8-а. ларда Танзаниянинг материк қисмига, Занжибар ва унга яқин оролларга араблар кўчиб кела бошлаган. 16-а. да бу ерда португаллар пайдо бўлиб, Африка қитъасини мустамлакага айлантириш учун Занжибардан харбий таянч ҳудуд сифатида фойдаланган. 18-а. да Уммон султонлиги араблари португалияликларни суриб чиқарган. 19-а. бошларида Занжибар о. ва Танзания соҳили Маскат султонлиги кулига ўтган. 1856 й. Маскат султонлиги парчаланиши туфайли Занжибар султонлиги ташкил топди. 1884 й. Т. нинг материк қисмини Германия босиб олди. 1890 й. Занжибарда Англия протекторати ўрнатилди. 1жаҳрн урушидан кейин Танзаниянинг материк қисми (Танганьика номи билан) Буюк Британия мандатидаги ҳудуд, 2жаҳон урушидан кейин эса БМТ васийлигидаги инглизлар бошқарадиган ҳудуд бўлиб қолди. Маҳаллий аҳолининг мустамлакачиларга қарши кураши (188889, 189197, 190507 й. лардаги халқ қўзғолонлари) 2жаҳон урушидан кейин айниқса кучайди. 1961 й. 9 дек. да Танганьика, 1963 й. 10 дек. да Занжибар мустақил деб эълон қилинди.

1964 й. 26 апр. да Танганьика билан Занжибар Т. Бирлашган Республикасини туздилар. Танзания — 1961 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 26 апр. — Иттифоқ куни (1964).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Қайта қуриш ва тараққиёт учун миллий конвенция партияси, 1992 й. тузилган; Бирлашган фуқаролар фронти партияси, 1992 й. асос солинган; Инқилобий партия (Чама Ча Мапиндузи ЧЧМ), ҳукмрон партия, 1977 й. ташкил этилган. Танзания ишчилари иттифоқи (Жувата) касаба уюшмаси, 1978 й. тузилган.

Хўжалиги. Танзания — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қ. ҳ. нинг улуши 56%, саноатники 15%, хизмат кўрсатиш соҳасиники 29%.

Қишлоқ хўжалигида меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% дан кўпроғи шуғулланади ва экспорт тушумининг 85% таъминланади. Деҳқончиликка яроқли ерларнинг 25% га экин экилади. Асосий қ. ҳ. экинлари: сизаль, чиннигул, пахта, кофе, чой, кешью ёнғоғи, кокос пальмаси, қалампирмунчоқ ва б. Ички эҳтиёж учун буғдой, шоли, маккажўхори, тариқ, оқ жўхори, маниок, дуккаклилар, мойли ўсимликлар, шакарқамиш, банан ва б. мевалар етиштирилади. Қорамол, эчки, қўй, парранда боқилади, соҳилда балиқовланади. Тоғлардаги тропик ўрмонларда (Т. да жами 31 млн. гектар ўрмон бор) ёғоч тайёрланади.

Саноати суст ривожланган. Мустақиллик йилларида кончилик саноатида олмос қазиб чиқариш ривожланди. БукРиф ва Лупада олтин, Минжингуда фосфорит, Карагве ва Нгарада қалай ва вольфрам, Чамбонгода магнезит, шунингдек слюда, ош тузи, қурилиш материаллари, темир руда қазиб чиқариш йўлга қўйилган. Йилига ўртача 912 млн. кВтсоат электр энергия ҳосил қилинади. Озиқ-овқат, тўқимачилик, тикувчилик, кўнпойабзал, қоғоз ва ёғочсозлик тармокларида 500 дан ортиқ корхона мавжуд. Моши, Кидати, Морогоро, Кагерада йирик қанд здлари, Моши, Букобада кофе, Амани, Тукуюда чой, Доруссалом, Аруша, Иринга, Додома, Мванзада ун ишлаб чиқариш. корхоналари, Доруссаломда нефтни қайта ишлаш зди, Танга, Табора, Доруссаломда 40 га яқин ёғоч тилиш корхонаси бор. Металлургия ва металл ишлаш тармоқлари эндигини ривожланаётир. Қадимдан мавжуд бўлган ҳунармандчилик мустақиллик йилларида янги поғонага кўтарилди.

Ички юклар т. й. ва автомобиль транспортида, ташқи юклар эса Танзания ва денгиз транспортида ташилади. Танзания узунлиги 3,6 минг км, автомобиль йўллари уз. — 88 минг км.

Автомобиль Занжибар ва Пемба о. ларида асосий транспорт туридир. Доруссалом билан Бвана-Мкуба (Замбия) ўртасида транзит нефть қувури қурилган. Виктория кўлида кема қатнайди. Асосий денгиз портлари: Доруссалом, Танга, Мтвара, Линди. Доруссалом ва Арушада халқаро аэропорт бор.

Танзания четга кофе, пахта, кешью ёнғоғи, чиннигул, сизаль, олмос, тамаки, чой ва б. сотади. Четдан машина ва ускуна, ёқилғи, озиқ-овқат, кимёвий моллар ва б. сотиб олади. Германия, Буюк Британия, Япония, Кения, БАА, Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони ва б. билан савдо қилади. Хорижий сайёхлик ривожланган. Пул бирлиги — Танзания шиллинги.

Тиббий хизмати. Тиббиёт ходимлари Доруссаломдаги унтнинг тиббиёт фтида ва чет элларда тайёрланади.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Танзанияда бошланғич мактаб 7 й. лик бўлиб, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун мажбурийдир. Дарс суахили тилида олиб борилади. 3синфдан инглиз тили ўргатилади. Ўрта мактаб 6 й. лик. Юқори синфларда иқтидорли болалар унтга кириш учун тайёрланади. Ҳунартехника таълими бошланғич мактаб негизида қуйи ҳунартехника ўқув юртлари ва курсларда 1—4 й. ва ҳунартехника мактабларида 2 й. мобайнида амалга оширилади. Бошланғич мактабнинг қуйи синфлари учун ўқитувчилар бошланғич мактаб негизида 3 й. давомида, бошлангич мактабнинг юқори синф ўқитувчилари эса тўлиқсиз ўрта мактаб негизида 2 й. давомида тайёрланади. Ўрта мактаб ўқитувчилари Доруссаломдаги унтда, Карагведаги миллий педагогика интида ва бир қанча пед. коллежларида тайёрланади. Танзанияда ўрта ва олий ўқув юртларида ўқиш пулли. Доруссаломдаги унт 1961 йил унт коллежи тарзида ташкил этилиб, 1970 йил унт макрмини олган.

Илмий ишларни Миллий и. т. кенгаши мувофиклаштириб боради. Мванзада Шарқий Африка тиббий тадқиқотлар инти, Тангада Шарқий Африка безгак ва юқумли касалликлар инти, Занжибарда денгиз баликчилиги муаммоларини ўрганиш тадқиқот ташкилоти, Доруссаломда Шарқий Африка метеорология марказининг Танзания бўлими, Арушада қ. ҳ. зараркунандаларига қарши кураш тадқиқот инти, Додомада ҳайвонлар ва жониворлар тадқиқот инти, Занжибарда фольклор ва Африка тиллари тадқиқот маркази ва б. илмий муассасалар бор.

Доруссаломда Миллий кутубхона (1967), Унт кутубхонаси, Миллий музей (1937), Занжибар давлат музейи (1925), Доруссалом яқинида Этн. музейқишлоғи (1966), Доруссаломда Тиббиёт музейлаб., Додомада Геол. музейи мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Асосий газ. ва журналилари: «Дейли ньюс» («Кун янгиликлари», инглиз тилида чиқадиган кундалик газ., 1972 й. дан). «Ухуру» («Озодлик», суахили тилида чиқадиган кундалик газ., 1961 й. дан). «Мзалендо» («Ватанпарвар», суахили тилида чиқадиган якшанбалик газ., 1972 й. дан), «Газет оф Юнайтед Рипаблик» («Бирлашган республика газетаси», инглиз тилида чиқадиган ҳукумат ҳафтаномаси, 1964 й. дан), «Мфаньякази» («Ишчи», суахили тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1964 й. дан), «Кионгози» («Раҳбар», суахили тилида чиқадиган католик газ., 1950 й. дан), «Мванга» («Hyp», суахили тилида чиқадиган ойлик журнали, 1986 й. дан). Танзания ахборот агентлиги (Шихата) ҳукумат ахборот маҳкамаси, 1976 й. асос солинган. Танзания радиоси — ҳукумат маҳкамаси, 1956 й. тузилган; Т. Занжибар радиоси — ҳукумат маҳкамаси, 1964 й. ташкил этилган; Занжибар телевидениеси, Адабиёти суахили ва инглиз тилларида ривожланмокда. Суахили адабиёти тарихи 18-а. дан бошланади. Ислом дини руҳидаги мумтоз адабиётда назм устун бўлиб, тарихий, фалсафий ва тарбиявий мазмундаги достонлар, ишқий ва сиёсий шеърлар яратилди. 19-а. да суахили адабий тили халқ тилига якинлаштирилиб, араб ёзувидан лотин алифбосига ўтилди. Газ. лар нашр этилиб, уларда адабий асарларга ҳам ўрин берилди. Сайд Айдарус, Сайд Абдалла, Муяка бин Хўжа алҲасани, Мван Купони — 18—19-а. лар суахили адабиётининг таникли намояндаларидир. Янги адабиётнинг атокли вакили Р. Шаабан (1909 —62) фалсафий, адабий эссе ва этюдлар, сиёсий макрлалар («Менингҳаётим», «Кусадикика», «Адили ва унинг акаукалари», «Сити бинти Саад») ни езди. Умар Ҳайём рубоийларини таржима қилди.

Танзания адабиётининг шаклланиши ва ривожида жаҳон адабиётидан суахили тилига таржима қилинган асарларнинг роли катта (мае. У. Шекспир, Л. Толстой ва б. ижоди). Инглиз тилидаги адабиёт 20-а. нинг 60й. ларида юзага келди. Бу тилда ёзилган Ж. Мбонденинг «Маконде ҳаёти» романи ва эртаклар тўплами, П. Паланчьонинг «Офтобдаги ўлим» романи, Г. Рухумбика, Г. Калимугого, М. Нжеру, Р. Нгетенинг роман ва қиссалари, Б. Тежани, Р. Роберте, С. Нгузо, К. Хаулининг шеърлари диққатга сазовор. Драматургия жанрида X. Менсон баракали ижод қилди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Ҳинд океани соҳилида 8-а. дан араблар билан форелар асос сола бошлаган Килва, Чваки, СонгаМанара, Ква ва б. порт шаҳарлари 13—14-а. ларда равнақ топди, аммо 16-а. да португалияликлар бу шаҳарларни вайрон қилиб ташладилар. Уларда қурилган кўпданкўп сарой ва маежидлар (КилваКисиванидаги жоме маежид), турар жойларнинг крлдиклари сақланиб қолган. 19-а. охиридан порт шаҳарлар (Доруссалом), савдо марказлари (Моши, Додома), европалик меъморларнинг лойиҳалари асосидаги иморатлар (Мошидаги маданий марказ, 1948—50, меъмори Э. Май) қурилди. 1964 й. дан кейин режали равишда жамоат бинолари ва турар жойлар қуришга киришилди (Доруссаломдаги унт мажмуаси, Марказий миллий кутубхона, Кивуконидаги коллеж бинолари). Қишлоқларда аҳолининг турар жойлари асосий шакли шохшабба, ўт ва новдадан тўқилган чайлалардан иборат.

Танзаниянинг айрим жойларида юкрри палеолит ва неолит даврига мансуб қоятошларга чизилган расмлар сакланган. Ёғоч ва лойдан ишланган ҳайкаллар кўп учрайди, уларда одамлар ёки ҳайвонлар, жанг ва ов манзаралари, ниқоблар тасвирланган. 1964 й. дан халқ санъати анъаналари руҳидаги миллий рангтасвир мактаби вужудга кела бошлади. С. Ж. Нтиро, В. Мача, Ф. К. Мзанги, Т. Ф. Абдалла каби рассомлар етишиб чиқди. Амалий безак санъатининг ёғоч ўймакорлиги, бадиий тўқиш ва кулоллик турлари ривожланган.

Мусиқаси. Танзания даги кўп сонли халклардан қар бирининг ўзига хос мусиқаси бор. Ҳаётий ва диний маросим, урф-одат ва удум мусиқаси кенг тарқалган. Чолғу асбоблари жўрлигидаги қўшиқлар кўпинча рақс билан бирга ижро этилади. Мусиқа асбоблари: нгома (барабан), кийик шохидан ясаладиган барагуму (труба), бамбук ва қамишдан ясаладиган филимби (флейта), скрипкага ўхшаш торли зезе, литунгу ва энанга (цитралар), маримба ва мбира (ксилофонлар), қўнғироқ, ҳуштак, тартарак ва б. Ғарб мусиқаси таъсирида турли попмусиқа шакллари ривожланиб бормокда. Маданият ва ёшлар ишлари вазирлигининг мусиқа ва театр секцияси халқ оғзаки ижодиёти намуналарини тўплаш, ўрганиш ва миллий мусиқий асбоблар тўпламини яратиш билан шуғулланади. Профессионал мусиқа ходимлари Доруссаломдаги унтнинг санъат, мусиқа ва театр фтида, консерваторияда, Чангомбедаги санъат коллежида тайёрланади. Композиторлар Э. Макала, Д. Мбилиньи, Л. Филлипо, барабанчилар М. Мньоньюса, Т. Ньямбо, X. Вазири, ксилофончилар А. Омари, А. Матиту, Саиди Али, тезе ижрочилари М. Нганза, К. Мутонди машҳур.

Театри ва киноси. Мустамлакачилик йилларида Танзания ҳудудида инглизларнинг ҳаваскорлик труппалари бўлган. Мустақилликка эришилгач, африкаликлардан иборат жамоалар тузилиб, суахили ва инглиз тилларида спектакллар қўйилди. 1967 й. Доруссалом унтида театр бўлими очилди. Давлат кинокорпорацияси ташкил этилган, 1972 й. дан киностудия ишлай бошлади. Бадиий фильмлардан «Йўқсул кишининг кураши» (1973, реж. О. Китана) диққатга сазовор.


Кирилл алифбосида мақола: ТАНЗАНИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БУЮК БРИТАНИЯ
ФРАНЦИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты