ТАХИКАРДИЯ

ТАХИКАРДИЯ (юн. tachys — тез ва kardia — юрак) — юрак қисқаришларининг тезлашуви, юракнинг тез (1 мин. да 100 ва ундан кўп) уриши. Юрак қисқариши ритмиклиги ва сонининг бузилиши, унинг асосий хусусиятларидан бири — юрак автоматизмининг ўзгариши натижасида юзага келади. Соғлом кишиларда жисмоний ва руҳий зўриқиш, овқат ейиш, тана ҳолатини кескин ўзгартириш, мас., ётган жойдан бирдан туриб кетиш ва ҳ. к. да (буни физиологик Тахикардия дейилади) кузатилади. Гавда траси кўтарилганда (иситма 37°дан юқори бўлса, томир минутига одатдагидан 8—10 та кўп уради), шунингдек, юрактомир ва нерв системалари, ички секреция безлари касалликлари ва б. да Тахикардия пайдо бўлади. Юрак иши жуда ўзгарувчан бўлиб, доимо организмнинг қон айланишига бўлган талабига мослашиб туради. Табиий шароитда юрак ишини бошқаришда марказий нерв системасидан сайёр (адашган) ва симпатик нервлар орқали келадиган импульелар етакчи роль ўйнайди. Симпатик нерв таъсирланса, юрак қисқаришлари сони ортади. Юрак қисқариши ритмининг тезлашиши юрак мускулларида моддалар ал машинуви ва қон айланишининг бузилишига олиб келади. Яульснинг тўсатдан тезлашиб мин,га 160—200 гача етиши пароксизмал Тахикардия дейилади. Тахикардиянинг олдини олиш учун энг аввал уни келтириб чиқарган сабаб бартараф этилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТАХИКАРДИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЮРАК
ОВҚАТЛАНИШ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты