ТЕМИРБЕТОН КОНСТРУКЦИЯЛАР

ТЕМИРБЕТОН КОНСТРУКЦИЯЛАР — темирбетонлаи тайёрланган элементлар ва уларнинг бирикмалари. Тайёрланиш усулига кўра, монолит (яхлит), йиғма ва йиғмакуйма хиллари бўлади. Темирбетон конструкциялар янги пайдо бўлган даврларда (19-а. охири, 20-а. бошлари) монолит варианти кенгтаркалди. 20-а. ўрталаридан бошлаб йиғма Темирбетон конструкциялар ҳам пайдо бўла бошлади. Эндиликда қурилишни йиғма Темирбетон конструкциялар сиз тасаввур этиб бўлмайди.

Монолит Темирбетон конструкциялар пойдеворлар, гидротехника ва мелиорация иншоотлари, резервуарлар, сув босими миноралари, бункер ва силос миноралари қуришда ишлатилади. Айниқса, зилзилабардош иморатларни қуришда жуда қўл келади, чунки пойдевор, устун, тўсин ва ёпмаларнинг яхлит ҳолда ишланиши бинонинг зилзила бардошлигини таъминлайди.

Йиғма Темирбетон конструкциялар ихтисослашган здларда, механизациялашган очиқ полигонларда ёки қурилиш майдонларида тайёрланади ва иншоот куриладиган жойга ташиб келтирилиб, кўтариш кранлари воситасида йиғилади (монтаж қилинади). Йиғма Темирбетон конструкцияларнинг монолит конструкциялардан афзаллиги шундаки, қолип тайёрлаш учун кетадиган меҳнат ва ёғоч сарфи бир неча марта қисқаради (Ўзбекистонда ёғоч камлиги учун бунинг аҳамияти катта), қурилиш муддати камаяди ва нархи ҳам анча арзонлашади, конструкцияларнинг сифати ортади.

Металл ва ёғоч конструкцияларга нисбатан йиғма Темирбетон конструкциялар чидамлилиги, оловбардошлиги ҳамда занглашга чидамлилиги билан фарқланади. Саноат, уйжой ва фуқаро қурилиши учун темирбетон қозиқлар, пойдевор блоклари, устунлар, тўсинлар, ферма элементлари, том, ораёпма ва девор панеллари, краности тўсинлари, зинапоя маршлари ва майдончалари, балкон ва карниз плиталари, дераза ва эшик ўрни панеллари, сарбаста (тепадон), дераза ости плиталари ва б. ишлаб чиқарилади. Саноат биноларининг 85% ини йиғма Темирбетон конструкциялар ташкил этади. Йўлтранспорт қурилиши учун темирбетон шпаллар, кўприкларнинг йиғма элементлари, йўловчи ва юк ташиш платформалари деталлари, оқова сув қувурлари ва ариқлари, автомобиль йўлларига тўшаладиган йиғма плиталар ва б. ишлаб чиқарилади.

Гидротехника иншоотлари учун қобиқ плиталар; қ. х. қурилиши учун устунлар, тўсинлар, турли хил плиталар, молхоналар ҳамда иссиқхоналар, ем сақланадиган траншеялар учун керакли деталлар, қудуқлар учун халкалар ва б. ишлаб чиқарилади. Булардан ташқари босим остида ёки босимсиз ишлайдиган темирбетон қувурлар, электр ва алоқа симлари учун темирбетон устунлар ҳам тайёрланади. Бундай маҳсулотларнинг аксарияти стандарт ўлчамларда бажарилади. Йиғма Темирбетон конструкциялар учун бетоннинг мустаҳкамлиги юқори бўлган турлари (В20 — В40)дан фойдаланилади. Темирбетон элементларнинг чўзиладиган зоналарига қўйиладиган арматуралар олдиндан зўриқтирилса (тортиб таранглаштирилса), Т. б. к. нинг ёриқлар ҳосил бўлишига қаршилиги ортади. Чўзувчи кучланишлар пайдо бўладиган конструкциялар (эгилувчан элементлар, қувурлар, резервуарлар, миноралар ва б.) да олдиндан зўриқтирилган арматурали темирбетондан фойдаланиш яхши самара беради. Крлипга қуйилган бетон қоришмаси механизациялашган усулда зичлаштирилади. Кўпинча (айниқса, олдиндан зўриқтирилган конструкцияларни тайёрлашда) арматуранинг ўта мустаҳкам хилларидан, тез қотувчан цементлардан фойдаланилади; бетоннинг қотишини тезлаштириш учун махсус камераларда буғлантирилади. Йиғмақуйма (монолит) Темирбетон конструкциялар йиғма элементларнинг куйма бетон билан мустаҳкам бирикмаси. Бунда барча таркибий қисмлар биргаликда ишлайди, конструкцияга қўйиладиган юк барча элементларга текис тақсимланади; Т. б. к. нинг яхлитлиги таъминланади. Темирбетон конструкцияларнинг юк кўтариш имконияти бўйича ҳисоблаш назарияси ўзининг ривожланиш жараёнида 3 асосий даврни босиб ўтди. Биринчи — дастлабки даврда Темирбетон конструкцияларни ҳисоблашда рухсат этилган кучланишлар назариясидан фойдаланилган. Бу назария материаллар қаршилиги фанининг формулаларига асосланган эди. Ривожланишнинг иккинчи даври А. Ф. Лолейт ва А. А. Гвоздевнинг илмий ишларидан бошланди (1931). Бу ишлар асосида яратилган бузилиш босқичи назарияси 1938—55 й. ларда қурилиш меъёрларида асосий қисоблаш назарияси бўлиб келди. Шу давр мобайнида Темирбетон конструкциялар ларининг мустаҳкамлиги шу назария асосида ҳисобланиб келинди.

Ривожланишнинг учинчи даврида (1955 й. дан) янги усул — чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш усули яратилди. Бу усул ҳоз. кунда ҳам қўлланилади ва давр талабига мое равишда йил сайин такомиллашиб боради. Замонавий қурилиш технологиясининг муҳим вазифаларидан бири темирбетон, шу жумладан, енгил Темирбетон конструкциялар яратиш ва амалда жорий этишдан иборат.

Ад.: Асқаров Б. А., Низомов Ш. Р., Ҳобилов Б. А. Темирбетон ва тош-ғишт конструкциялари, Темирбетон конструкциялар, 1997; Байков В. Н., Сигалов Э. Е., Железобетонные конструкции, М., 1985.


Кирилл алифбосида мақола: ТЕМИРБЕТОН КОНСТРУКЦИЯЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
РОССИЯ
ОКЕАН
СЕЙСМОБАРДОШ ҚУРИЛИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты