ТЕРМИЗИЙ

ТЕРМИЗИЙ ал-Ҳаким, Ҳаким Термизий (тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизий) (тахм. 750/760 — Термиз — тахм. 869) — машҳур мутасаввиф. Термизийнинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар ўрта аср араб муаллифларидан Тожиддин Субкий, Хатиб Бағдодий, Ибн Ҳажар Асқалоний, Абдураҳмон Сулламий ва б. нинг асарларида, шунингдек, алломанинг ўзи ёзган «Бадъу шаъни Абу Абдуллоҳ» («Абу Абдуллоҳ ишининг бошланиши») автобиографик рисоласида келтирилган. Шунингдек, Термизий қабри устига ўрнатилган сағана битикларида ҳам унинг ҳаёти ҳақида баъзи маълумотлар бор. Т. ёшлик йилларида ўз юртида таникли олимлардан таълим олган. Илмини такомиллаштириш мақсадида Шарқ мамлакатларининг кўп шаҳарларида, жумладан, Балх, Нишопур, Бағдод, Макка ва Мадинада бўлади. Ўша даврнинг йирик алломалари билан илмий баҳс ва мунозараларда иштирок этади.

Термизий қаламига мансуб асарлар кўп. Мисрлик олим шайх Абдулфаттоҳ Абдуллоҳ Бараканинг далолат беришича, Термизий 400 дан ортиқ асар ёзган, улардан 60 га яқини бизгача етиб келган. Улар орасида энг аввало, Муҳаммад (сав) ҳадисларига бағишланган «Наводир алусул фи маърифат ахбор Расул» («Расулуллоҳ хабарларини билишда нодир усуллар») китобини айтиш керак. Ушбу асарнинг 2 қўлёзма нусхаси Тошкентда мавжуд бўлиб, улардан бири Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг кутубхонасида, иккинчиси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик интида сақяанади. Алломанинг кейинги йилларда нашр этилган асарларидан тасаввуфга оид 2 китоби: «Китоб ҳақиқат алодамия» («Инсоният ҳақиқати тўғрисида китоб») ва «Адаб уннафс» («Нафс одоби»)ни кўрсатиш мумкин.

Термизий асарларининг аксарияти қўлёзма ҳолда жаҳоннинг йирик шаҳарларидаги қўлёзмалар хазиналарида сақланади. Жумладан, Париж Миллий кутубхонасида қуйидаги асарларининг қўлёзмалари мавжуд: «Китоб уссалот ва мақосидуҳо» («Намоз ва унинг мақсадлари»), «Китоб улҳажж ва асрориҳи» («Ҳаж ва унинг сирлари»), «Китоб улиҳтиётот» («Эҳтиёткорлик йўллари»), «Китоб улжума аллозим маърифатиҳо» («Билиш лозим бўлган жумлалар»), «Китоб ул фуруқ ва манъ уттародуф» [«Фарқлар ва тародуф (кетма-кетлик)ни ман қилиш»], «Китоб ҳақиқат улодамия» («Инсоният ҳақиқати тўғрисида китоб»), «Китоб урс улмуваҳаддийн» («Якка худога эътиқод қилганларнинг завқи»), «Китоб улаъзо ван нафс ва йусаммо казолика ғавр улумур» («Аъзолар ва жон ёки ишларнинг моҳияти ҳақида китоб»), «Китоб манозил алибод мин алибода» («Бандаларнинг бандачиликдаги манзиллари ёҳуд Аллохга интилувчиларнинг манзиллари ҳақида китоб». Бу китоб 2003 й. «Мовароуннаҳр» нашриётида ўзбек тилида чоп этилди), «Китоб улақл валҳаво» («Ақл ва ҳавойи нафс ҳақида китоб»), «Китоб уламсол мин алКитоб вас суннат» («Куръон ва суннатдаги масаллар китоби»), «Китоб алманоҳий» («Раддиялар ҳақида китоб»). Дамашқдаги АзЗоҳирия кутубхонасида 2 китоб ва 5 рисоласи бор. Искандария (МАР)нинг Мактабат алБаладия кутубхонасида 3 та, Лондон кутубхонасида 5 та асари сакланади. Термизийнинг бизгача етиб келган муҳим асарларидан бири «Хатм улавлиё» (баъзи манбаларда «Хатм улвалоят») бўлиб, унда Термизийнинг валийлик ҳақидаги қарашлари кенг баён қилинади. Валийликнинг ҳаққонийлиги, унинг нубувват (пайғамбарлик) билан боғлиқ бўлган жиҳатлари асарнинг бош мавзуси ҳисобланади. Термизий фикрича, аклзаковат ўзлаштира оладиган энг олий билим — маърифат ёки ҳикматдир, бу — инсон калбини ёритувчи «илоҳий нур»дир. Турфа илмларни ўқибўрганиш жараёнида уни эгаллаш мумкин, аммо асл маърифат Аллоҳнинг ўзи ярлақаган зотларгагина насиб бўлади. Термизий суфий авлиёларни айни шундай зотлар сирасига киритади. «Хатм улавлиё» баъзи фақиҳ ва ҳукмдорларнинг кескин эътирозига ҳам сабаб бўлиб, оқибатда Термизий она шаҳри Термиздан чиқиб кетиб, бир қанча муддат Балхда яшаган. Узок, йиллар давомида алломанинг йўқолиб кетган асарлари сирасига хато равишда киритилган бу асарни Париж и. т. лар маркази исломий маданият бўлимининг аъзоси Усмон Исмоил Яҳё 1965 й. Байрутда нашр этди. Асар муқаддима ва 29 фаслдан иборат бўлиб, унда кўтарилган масалалар мурид ва шайх ўртасидаги саволжавоб тарзида баён қилинади. Бу китоб тасаввуф илми тарихида валоят (авлиёлик) масаласини 1марта мукаммал бир назария ва ажойиб макрлалар туркуми шаклида ифода килган нодир манба сифатида алоҳида аҳамиятга эга. У Термиз ва Балх атрофида шаклланган тасаввуф аҳли учун маънавий васиятнома ёхуд таълим дастури сифатида хизмат қилган. Илмфаннинг турли соҳаларида машҳур бўлгани учун Термизийни замондошлари «алҲаким» деб улуғлашган.

Ад.: Уватов У., Ал-Ҳаким ат-Термизий (ҳаёти ва мероси), Т., 2001; Термиз тазкираси [тузувчи Мирзо Кенжабек], Т., 2001.

Убайдулла Уватов.


Кирилл алифбосида мақола: ТЕРМИЗИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты