ТЕРМОЯДРО РЕАКЦИЯЛАРИ

ТЕРМОЯДРО РЕАКЦИЯЛАРИ — жуда юқори т-раларда енгил атом ядроларининг ўзаро бирикиш жараёни. Водороднинг 2 изотопи Н2 (дейтерий) ва Н3 (тритий) 1 кг аралашмасининг ўзаро бирикиш реакцияси . Н2!,H3^2He4Қ() n’Қ17,5 МэВ натижасида 801012 кал иссиклик ажралиб чиқади. Бу 1 кг уран U235 ядросининг бўлинишида ажралиб чиқадиган энергиядан 4 марта ёки 10 млн. кг кумир берадиган иссиклик микдорига тенгдир.

Реакцияга киришувчи ядролар бирбирига Ю15 м масофага яқинлашганда улар орасида ядро кучлари туфайли ўзаро таъсир юзага келади. Ядроларнинг бундай яқин келишига улар орасида итариш кучлари тўсқинлик қилади. Бу қаршиликни енгиш учун ядролар тахм. бир неча юз млн. градус трага мое катта тезлик билан ҳаракатланиши керак. Фақат айрим Термоядро реакциялари натижасида енгил атом ядроси бўлиниб бир неча ядроларни ҳосил қилиши ва жуда кўп микдорда энергия ажралиб чиқиши мумкин.

Термоядро реакциялари натижасида асосан, ядроларнинг қўшилиб битта каттароқ ядронинг ҳосил бўлиши кузатилади. Енгил ядролар анча паст траларда ҳам қўшилиши мумкин. Чунки зарраларнинг тезликлар бўйича тақсимоти тасодифий бўлгани туфайли, энергияси ўрта қийматдан ортиқ бўлган бирор миқдор ядролар ғар доим бўлади. Бундан ташқари, ядролар туннель эффект натижасида ҳам қўшилиши мумкин, бу ҳол жуда муҳимдир. Чунки туннель эффект ва б. квант т-ра меъёрини анча камайтиради. Шу сабабли, баъзи Термоядро реакциялари 107К тартибдаги тралардаёқ етарлича интенсив равишда юз беради.

Айниқса, дейтерий ва тритий ядролари синтези учун шароит яратиш қулай, чунки улар орасидаги реакция резонанс характерга эга (,Н2 ва ,Н3 ядроларининг бирикиши учун 7Г+2О1О6К етарли). Ана шу моддалар водород бомбаси (яъни термоядро бомбаси) зарядини ташкил қилади. Бундай Термоядро реакцияларини амалга ошириш учун керак бўладиган трани кучли лазерлар билан плазмани бир вақтда нурлантириш ёки атом парчаланиши реакцияси натижасида ҳосил бўлиши мумкин.

Атомводород бомбасининг портлаши жараёнида ажралиб чиққан иссиқлик миқцори 50 млн. т тротил қувватидан юқоридир. Аммо водород бомбасидаги портлаш 1 микросекунддан кам вакт давом этади ва ундаги Термоядро реакцияларини бошқариш мураккаб муаммодир. Термоядро реакциялари боришини жуда кичик вақт давомида бошқариш термоядро реакторлари ёрдамида амалга оширилади. «Огра», «Альфа», «Токамак» (Собиқ СССР), «Зета», «Скептр» (Англия), «Колумбус», «Стеллятор» (АҚШ) термоядро реакторларининг вакилларидир. Реактор Т. р. берувчи ёқилғи гази билан юқори босимлар остида тўлдирилиб, электр разряди ёки лазер нури ёрдамида ёқилғи плазмаси ҳосил қилинади. Плазма трасини меъёр даражасигача кўтариш, уни ушлаш ва бошқариш Термоядро реакциялари ҳосил бўлишда муҳимдир. «Токамак» реакторида плазмани 70 млн. К гача қиздириш амалга оширилди. Бу Т. р. ни бошкариш мумкинлигини исботлади.

Бошқариладиган термоядро реакцияларини амалга ошириш учун бирор ҳажмда 108К тартибли т-ра ғосил қилиш ва уни шу даражада сакҒтб туриш зарур. Бундай трада ҳар қандай моддадан идиш деворлари буғланиб кетади. Термоядро реакцияларини ҳосил қилиш учун камерадаги плазманинг траси ва катта зичлигини маълум вақт сақлаш билан бирга плазманинг камера ички деворига таъсирини кескин камайтириш муаммоси мавжуд. Шу сабабли, реакция камераси кучли магнит майдони таъсирида бўлади ва бу майдон плазмани камера марказига сиқиб бораверади. Бошкариладиган термоядро синтезини амалга ошириш инсониятга битмастугалмас энергия манбаини берган бўлар эди. Шунинг учун, бошкариладиган Термоядро реакцияларини амалга ошириш борасида кўп мамлакатларда ишлар олиб борилмоқда.

Fc. Арцимович Л. А., Управляемые термоядерные реакции, М., 1963; Лукьянов С. Ю., Горячая плазма и управляемый лазерный синтез, М, 1975.


Кирилл алифбосида мақола: ТЕРМОЯДРО РЕАКЦИЯЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОШҚАРИЛАДИГАН ТЕРМОЯДРО СИНТЕЗИ
ЕР
АТОМ ЭНЕРГИЯСИ
ПОРТЛАШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты