УРАН

УРАН (лот. Uranium) , U — Менделеев даврий системасининг III гурухига мансуб кимёвий радиоактив элемент, актиноидларп киради. Тартиб раками 92; ат. м. 238,029. Табиий Уран 3 та радиоактив изотоп: 238U ёки UI (99,2739%), 235U ёки актиноуран AcU (0,7024%) ва 234U ёки UII (0,0057%) дан иборат. Ураннинг масса сони 226 дан 242 гача бўлган 16 та сунъий радиоактив изотопларидан энг узок, мавжуд бўладигани 233U (Tl/2= 1,62105 й.) дир; у торийни нейтрон нурлатиш йўли билан олинади. 238U ва 235U радиоактив қаторларннит 1аъзоси.

Уранни дастлаб 1789 й. да немис кимёгари М. Г. Клапрот Богемиянинг Уран ли рудаси таркибида кашф этди ва Уран планетаси деб атади. 1841 й. да француз кимёгари Э. М. Пелиго Уран хлоридни водород билан қайтариб соф Уран олишга муваффақ бўлди.

Уран — кулранг тусли металл. Унинг 3 та аллотропик модификацияси маълум: aU, (3U, yU. У. нинг суюқланиш т-раси 1132°, қайнаш т-раси 3818°, зичлиги 19,120 г/см3. У. инерт газлардан ташқари деярли ҳамма элементлар билан реакцияга киришади, металлар билан интерметалл бирикмалар ҳосил қилади. Бирикмаларида 2, 3, 4, 5, 6 валентли. Ураннинг 6 ва қисман 4 валентли бирикмалари деярли баркарор. Уран ҳавода сует оксидланади. 150°да оксидланиш жараёни тезлашади. Уран (1У)оксид UO2 асос, Уран (У1)оксид UO, амфотер хоссаларга эга. UO3 сувда эритилганда диуранат (H2U2O7) ва уранат (H2UO4) кислоталар ҳосил бўлади. UO3 ишқорлар б-н металл уранатлар ҳосил қилади. Уран фтор билан одатдаги трада, бошка галогенлар билан эса фақат қиздирилганда бирикади. UO3 нинг ўзи уранил нитратни қиздириб, UO2 эса UO3 ни водород б-н қайтариб олинади. UO2 ни металл ҳолдаги Уран билан қиздириб, уран (П)оксид UO, UO2 га водород пероксид таъсир эттириб, уран пероксид UO42H2O хреил қилинади.

Уран рудаларини бойитишда гидрометаллургия усуллари қўлланади. Кўпинча Уран рудасига кўп миқдорда сульфат ёки нитрат кислота ёхуд уларнинг аралашмасидан қўшиб, Уранни эритмага ўтказилади. Эритмага аминлар ва алкилфосфатлар қўшиб, Уран экстракция ёки ион алмаштириш йўли билан ёт жинслардан ажратиб бойитилади. Сўнгра бойитилган эритмалардан аммоний диуранат (NH4),U2O7 ёки натрий диуранат Na2U2O7 ёхуд уран (IV)гидроксид (UOH)4 ҳолида чўктирилади. Бу чўкмалар Уран бирикмаларини хреил қилишда дастлабки модда сифатида ишлатилади.

Уран ядро реакторларида асосий ёқилғи сифатида қўлланади. Уран тузлари фотографияда, аналитик кимё’да, шиша тайёрлащда (шишани сариқяшил тусли қилишда) ва юқори трага чидамли сирлар учун бўягич модда сифатида ишлатилади.

Одам, ҳайвон ва ўсимлик тўқималарида жуда оз (10»s—10»8%) миқдорда, ўсимлик кулида 1,510~5%, баъзи бир қўзиқорин ва сувўтларда кўпроқ Уран бўлади. Уран одам ва ҳайвон организмига — ошқозонга сув ва овқатдан, нафасга ҳаводан ва тери орқали киради. Уран қонда узоқ вақт айланмайди. Одам ва ҳайвон организмида Уран миқдори 10»7 г дан ошмайди. Уран хайвон ва ўсимликнинг нормал ҳаёт фаолияти учун зарур элемент қисобланади, лекин унинг физиологик функцияси яхши аник,ланмаган. Уранни қазиб олишда ва ишлов беришда ундан заҳарланиш мумкин. Уран организмга кирганида барча орган ва тўқималарга таъсир этади. Заҳарланшдан сақланиш учун герметик қурилмалардан фойдаланиш, ҳаво ва сувни тоза тутиш, ишчиларни тиббий назоратдан ўтказиб туриш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

Ад.: Ахметов Н. С., Общая и неорганическая химия, М., 1998; Парпиев Н. А., Раҳимов Ҳ. Р., Муфтаҳов А. Ғ.,Анорганик кимё, Т., 2003.


Кирилл алифбосида мақола: УРАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МЕНДЕЛЕЕВ ДАВРИЙ СИСТЕМАСИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
КИМЁ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты