ТИБЕТ ТИЛИ

ТИБЕТ ТИЛИ — хитойтибет тиллари оиласидаги тибетбирма тармоғига мансуб тиллардан. Лама ибодатхонаси (дини)нинг тили ҳисобланган ёзма адабий Тибет тили асосан Хитойнинг Цинхай ва Ички Монголия ҳудудларида, Монголия Республикасида, қисман РФнинг Бурятия ва Тува республикаларида тарқалган. Унда сўзлашувчилар 5 млн. кишига яқин. Ёзма Тибет тили ва лхаса лаҳжаси бутун Тибет ҳудудида қабилалараро алоқа ҳамда иш юритиш тиллари ҳисобланади. Ўрта асрдаги Тибет тили билан ҳозирги Тибет тили ўртасида сўз ясалиши ва морфология соҳасида бирмунча фарқлар бор. Адабий тилнинг пайдо бўлиши ёзувнинг пайдо бўлиши (энг қад. ёзма ёдгорлик 7-а. га мансуб) ва Тибетга буддавийликнинг кириб келиши билан боғлиқ. Адабий тил санскритдан муқаддас диний китобларни таржима қилиш жараёнида (8-а.) шаклланиб, кейинроқ бой тарихий, диний, бадиий адабиёт яратилиши билан ривожланиб борган. Тибет тили фонетик жиҳатдан ўзаро фарқланувчи бир неча лаҳжага эга. Товуш тизимида 16 унли ва 36 ундош фонема мавжуд. Сўзлар ўзакларнинг қўшилиши ва такрорланиши орқали ҳосил қилинади. Сўзлар ва иборалар ўртасидаги грамматик муносабат юкламалар, ёрдамчи сўзлар ва гапдаги сўз тартиби билан ифодаланади. Ҳоз. адабий Тибет тили қад. даврлардан бошлаб анъанавий имлони сақлаб қолган, грамматика ҳам айтарли ўзгармаган, ўзгариш ва янгиликлар, асосан, лексикада содир бўлган. Тибет ёзуви қад. ҳинд ёзуви браҳмидан келиб чиққан (5-а.).


Кирилл алифбосида мақола: ТИБЕТ ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ЕР
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты