УРМИЯ (собиқ Ризоия) — Эроннинг шим. ғарбий қисмидаги оқмас шўр кўл. Тоғ оралиғидаги сойликда. Майд. 5,8 минг км2. Чуқ. 15 м гача, сув сатхининг бал. 1275 м. Баҳорда сатҳи кўтарилади. Шўрлиги 150—230%о. Соҳилларида шўрхоклар бор. У. га бир неча дарё қуйилади. Кема қатнайди. Жан. қисмида 50 дан ортиқ орол бор. Урмия миллий боғи ташкил этилган.