УРЧУҚ

УРЧУҚ, дук — толалардан қўлда ёки машинада ип йигириш ва пишитиш учун мулжалланган мослама ёки қурилма; йигиришпишитиш машиналарининг асосий иш органи. Шарқ мамлакатларида қўл У. қадимдан қўлланилган, машина У. лари 18-а. 2ярмида пайдо бўлган (қ. Йигириш). Қўл Урчуқ ёғочдан узунчоқ, овал шаклида ясалган мослама бўлиб, ип йигирувчи уни қўлда айлантириб турган. Шунда толалар (пахта, жун ва б.) бирбирига илашиб, чўзилиб ва буралиб ингичка ипга айланган. Машина Урчуқлари патрон, шпул ва ғалтак кийдириб қўйиладиган мураккаб геометрик шаклли пўлат шпиндель. Калава ип, пилта ва ипларни пишитиш (бураш) ҳамда маълум ўлчам ва шаклда ўрамлар ҳосил қилишга мулжалланган йигириш ва пишитиш машиналарида қўлланади. Урчуқнинг табиий толалар (пахта, жун, зиғир ва б.) ва кимёвий толалар учун мулжалланган турлари бор.

Кўпчилик Урчуқлар эгилувчан (тасмали) узатма, баъзилари винтли ғилдираклар б-н ҳаракатлантирилади. Кимёвий толаларни йигириш учун мулжалланган Урчуқлар электр двигатель билан айлантирилади. Гилам тўқиш, арқон эшиш учун ярайдиган йўғон иплар тайёрлашда куш бурамли Урчуқлар қўлланади.


Кирилл алифбосида мақола: УРЧУҚ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: У ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Siroj Boom - Duk-duk
ЙИГИРИШ
ШПИНДЕЛЬ
ЙИГИРИШ МАШИНАСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты