УСМОН I, Усмон Ғозий, Усмонбей (1258, Сёгут; Эскишаҳар яқинида — 1324, Бурса) — турк султони (1299— 1324), Усмонлилар сулоласи ва Усмонли турк давлатининг асосчиси.
Ҳарбий саркарда ва уруғ бошлиғи оиласида туғилган. Отасидан ҳарбий ишни пухта ўрганган. 1281 й. да отаси Эртўғрулдан салжуқийларнмнг Кўния султонлигита қарашли шим. ғарбий чегара ҳудудидаги мулкга эга бўлди. Бу пайтда Кўния султонлиги таназзулга учраб, бир неча бекликларга бўлинган эди. 1289 й. У. I нинг бей (бек) (арабча: амир) унвони Кўния султони томонидан эътироф этилиб, унга ҳокимият рамзи — ноғора ва бунчук берилган. 1291 й. да У. I Мелангияни забт этган ва пойтахт (қароргоҳ)ни бу ерга кўчирган.
1299 й. дан Усмон I мустақил беклик (бейлик) ҳукмдори. Айнан ушбу йилдан янги мустақил туркий давлат ташкил топганлиги тарихчилар томонидан эътироф қилинади. Кейинчалик бу бейлик ўз асосчисининг номи билан Усмон бейлиги (беклиги), Усмонлилар давлати деб аталган. Усмонли турк империяси хам шу номдан олинган. Усмон I юнонлардан Ёр Ҳисор қалъасини ҳам тортиб олган (1299). Усмон I ғарбда — Византия империяси ерларини забт этиш эвазига ўз давлати ҳудудини тобора кенгайтириб борган. Бурсани қамал қилиб, унинг атрофларини эгаллаган. Усмон I ва унинг вориси (ўгли) — Урхон туркий қабилалар бошлиқларининг қурултойида бекларбеги (бей) — ҳукмдорлик унвонига сазовор бўлган. Усмон I даврида ўғуз туркларининг қай уруғи, кейинчалик Усмонли турк султонлигидаги халклар усмонлилар деб аталган. Усмон I Бурса ш. да дафн этилган. Ундан 2 ўғил: Алоуддин ва Урхон қолган.
Ад.:Эроп Гунгўр, Тарихда туркий давлатлар, Т., 2003; Новичев А. Д., Турция, Краткая история, М., 1965.